Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2022 28.04.2018 йилдаги 317-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2018 йилдаги 317-сон
Kuchga kirish sanasi
30.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 563-сонли «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, аҳолининг кам таъминланган қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш билан боғлиқ кенг кўламли тадбирлар изчил амалга оширилаётгани, шунингдек, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларига алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаш зарур. 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2018 йил 1 майдан қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар ушбу товар ва маҳсулотларни мазкур қарорда назарда тутилган тартибда оладилар.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни таъминлашни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечак ва пойабзал билан — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг 1941—1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали харид қилиш ва етказиб бериш бўйича қўшимча вазифаларни жамғармага юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Нуроний» жамғармаси ва «Халқ банки» АТБга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, бир вақтнинг ўзида давлат пенсиялари ва нафақаларини ҳам яшаш жойига тўлов ундирмасдан етказиб бериш (топшириш) тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Нуроний» жамғармаси 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар билан 1 октябрдан кечиктирмасдан ўз вақтида таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Нуроний» жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларнинг рўйхатлари ҳар ойда шакллантирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товарлар номи

Ўлчов бирлиги

1 киши учун бир ойга белгиланган норма

1.

Ун (олий нав)

кг

3

2.

Гуруч

кг

1

3.

Гречка ёрмаси

кг

0,5

4.

Макарон маҳсулотлари

кг

0,5

5.

Мол гўшти (суяксиз)

кг

1

6.

Уй паррандаси гўшти

кг

1

7.

Сариёғ

кг

0,2

8.

Тухум (дона)

дона

15

9.

Шакар

кг

1

10.

Кунгабоқар ёғи

л

1

11.

Кўк ёки қора чой

кг

0,2

12.

Атир совун

кг

0,1

13.

Кирсовун (65%)

кг

0,2

14.

Кир ювиш кукуни

кг

0,15

15.

Катталар учун таглик

дона

8

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товарлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Тақдим этиш даврийлиги

Эркакларга

1.

Костюм

дона

1

Ҳар йили

2.

Куртка

дона

1

Ҳар 2 йилда

3.

Бош кийим

дона

1

Ҳар 2 йилда

4.

Пойабзал (қишки)

жуфт

1

Ҳар йили

5.

Пойабзал (енгил)

жуфт

1

Ҳар йили

6.

Кўйлак

дона

2

Ҳар йили

7.

Ички кийим

дона

2

Ҳар йили

8.

Ички кийим (қалин)

дона

1

Ҳар йили

9.

Пайпоқ

жуфт

4

Ҳар йили

10.

Свитер (қалин)

дона

1

Ҳар йили

Аёлларга

1.

Кўйлак (қалин)

дона

1

Ҳар йили

2.

Пальто

дона

1

Ҳар 2 йилда

3.

Рўмол (ёзги, қишки)

дона

1

Ҳар 2 йилда

4.

Пойабзал (қишки)

жуфт

1

Ҳар йили

5.

Пойабзал (енгил)

жуфт

1

Ҳар йили

6.

Кўйлак (енгил)

дона

1

Ҳар йили

7.

Ички кийим

дона

2

Ҳар йили

8.

Ички кийим (қалин)

дона

1

Ҳар йили

9.

Пайпоқ

жуфт

4

Ҳар йили

10.

Свитер (қалин)

дона

1

Ҳар йили

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 09/18/317/1137-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)