Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 24.10.2001 йилдаги 421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.10.2001 йилдаги 421-сон
Kuchga kirish sanasi
24.10.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божининг мазкур қарорга иловага мувофиқ миқдорлари 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илованинг 5-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 24 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
421-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРЛАРИ

Фаолият турлари‎

Бож миқдорлари
‎(базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари)‎

«Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш‎ 85
Лойиҳалаш‎ 15‎
Қуриш‎ 15‎
Фойдаланиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ‎ 30‎
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш‎ 1‎
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)‎‎

30‎

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш ‎‎

1‎

Шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш‎ 430‎
Лойиҳалаш‎ 30‎
Қуриш‎ 60‎
Фойдаланиш‎ 150‎
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)‎ 200‎
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш ‎‎

5‎

Халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш‎ 1900‎
Лойиҳалаш‎ 200‎
Қуриш‎ 400‎
Фойдаланиш‎ 500‎
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)‎ 800‎
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш‎‎

10‎

Кўчма радиотелефон алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, ‎фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш: ‎
уяли‎‎

140000‎

транкли, радиотелефон алоқа‎‎

135

Лойиҳалаш (уяли алоқа)‎ 200‎
Лойиҳалаш (транкли, радиотелефон алоқа)‎‎

10‎

Қуриш (уяли алоқа)‎ 400‎
Қуриш (транкли, радиотелефон алоқа)‎‎

20‎

Фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (уяли алоқа)‎ 140000‎
Фойдаланиш (транкли, радиотелефон алоқа)‎‎

30‎

Хизматлар кўрсатиш (транкли, радиотелефон алоқа)‎‎

80‎

Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (лицензия амал қилишининг барча даврига) 200
Лойиҳалаш‎ 10
Қуриш‎ 20
Фойдаланиш‎ 30
Хизматлар кўрсатиш:‎
операторлар ва провайдерлар томонидан‎ 150‎
умумий фойдаланиш пунктлари томонидан (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)‎ 10‎
қишлоқ жой?ардаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумий фойдаланиш пунктлари томонидан ‎‎

1‎

Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш‎ 340‎
Лойиҳалаш‎ 20‎
Қуриш‎ 20‎
Фойдаланиш‎ 150‎
Хизматлар кўрсатиш‎ 150‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божининг миқдори бир йилга, давлат божи тўланадиган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдорига карраланган (маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишдан ташқари) ҳолда ҳисоблаб белгиланган. Давлат божи лицензия бериладиган муддатга карраланган миқдорларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи лицензиянинг амал қилиш даврида ҳар йили тенг улушларда тўланиши мумкин. Бунда навбатдаги ҳар йиллик тўлов лицензиядан фойдаланиладиган навбатдаги йилнинг бошланишига қадар камида 30 кундан кечиктирмай тўланади, навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган ҳолда лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчма радиотелефон (уяли) алоқа соҳасида республиканинг чекланган ҳудудида фаолият кўрсатиш учун лицензия олиш вақтида давлат божининг миқдори қамраб олинган ҳудуддаги аҳоли сонига пропорционал равишда ҳар мингта аҳоли бошига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 5,85 баравари ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойлардаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойлардаги ҳажми 2048 номердан ортиқ бўлган маҳаллий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга оширишга рухсат этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия давлат божи ундирмасдан берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар давлат божи ундирмасдан берилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 141-модда, 22-24-сон, 158-модда; 2006 й., 8-сон, 53-модда; 2007 й., 27-28-сон, 286-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)