Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 октябрь,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 йил, 7-сон, 26-модда; 1996 йил, 12-сон, 39-модда; 2000 йил, 4-сон, 18-модда):
а) 3-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
б) Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда:
6-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
7-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 37-модда, 1998 й., 1-сон 4-модда, 1999 й., 4-сон, 22-модда, 2000 й., 4-сон, 18-модда):
а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмининг, улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг эса ялпи даромаднинг 0,5 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалари»;
б) Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 8-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмининг, улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг эса ялпи даромаднинг 0,5 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши «тиббиёт буюмлари» сўзларидан сўнг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига 21-илованинг 2-банди «товар айланишидан» сўзларидан сўнг «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари эса ялпи даромадидан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.