Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармонига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;
архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;
лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда марказнинг уставини ишлаб чиқсин ва унинг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Вазирликнинг қўшимча ходимлар штат бирликларини киритиш;
Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва чет эл компанияларининг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш;
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан Вазирликда қўлланилиши, истисно тариқасида. тавсиявий характерга эга.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик тизимидаги ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ҳақлари ва қўшимча тўловлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган қурилиш соҳаси ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланадиган меҳнатдаги юқори натижалари учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилади:
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
лавозим маошига нисбатан 50 фоиз — 70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга;
лавозим маошига нисбатан 100 фоиз — 80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга;
лавозим маошига нисбатан 200 фоиз — 90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сон қарорининг бюджетдан ташқари маблағларни ишлатиш қисмидаги талаблари Вазирликка нисбатан жорий этилмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Вазирлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни, жумладан Жамғарманинг даромад манбаларини аниқлаштирган ҳолда, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг тузилмасини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни ижро этиш учун жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун республикага чет эл мутахассисларини жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 апрель,
ПҚ-3646-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 мартдаги «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2137-сон қарорининг 1, 2, 6 ва 7-бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2936-сон қарорининг 3-банди ҳамда 1 — 7-иловалари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 07/18/3646/0981-сон; 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)