18.03.2018 йилдаги 205-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2018 йилдаги 205-сон
Kuchga kirish sanasi
23.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айниқса, аҳоли томонидан хонадонларда барпо этилган иссиқхоналарда лимон етиштириш, 100 бошдан товуқ боқиш ташкил қилиниши натижасида 2017 йилнинг ўзида қўшимча 1,2 минг гектар майдонда лимонарий барпо этилди, 32 минг хонадонга 3,2 млн. та 90 кунлик товуқ тарқатилиб, 2,3 млн. дона тухум етиштиришга эришилди. Шунингдек, грек ёнғоғи, унаби каби инсон саломатлиги учун фойдали мевали кўчатлар экиш ташкил қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян экин тури, парранда ёки чорва молларини парваришлашдаги аҳолининг хоҳиши, тажрибаси ва шароити ҳисобга олинмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, талаб қилинадиган уруғлик, ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизими самарали ишламади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, олдиндан шартнома тузиш ва аванс тўловини кафолатли амалга оширишда молиявий таъминот масалалари охиригача ўз ечимини топмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хонадонларда парваришланаётган парранда, чорва молларини касалликларга қарши эмлаш, зарур миқдорда ем ва эмлаш препаратларини етказиб бериш хизматлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг асосийси, фуқароларнинг ўзларига бириктириб берилган томорқа ерларидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланишдаги эътиборсизлиги, ердан фойдаланиш маданиятининг тўлақонли шаклланмаганлиги, соҳага оид қонунларда ердан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига нисбатан жавобгарлик механизми қатъий белгиланмаганлиги натижасида мавжуд 445 минг гектар томорқа ер участкасининг 18,9 минг гектаридан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа ер участкасидан олинадиган даромадларни янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика ишчи гуруҳига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг тўлақонли бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, сифатли уруғлик ва кўчатларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар учун озуқаларни жойларда (маҳаллада) сотиш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал муддатларда экиш, парваришлаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандаларни эмлаш тадбирларини амалга оширишда соҳага оид илмий-текшириш институтлари, олимлар ва тажрибали аграномларнинг амалий ёрдамларини ташкил этиш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган ҳосил ёки маҳсулотларни сотиб олишнинг кафолатланган механизмини йўлга қўйиш мақсадида тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотларни аниқ ҳудудларга бириктириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, умумлаштириш ва ҳар ой якунида кейинги ойнинг 5-санасигача камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар ва таклифларни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ ва овулларга сифатли уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ишларини амалга ошириш, бунинг учун доимий ҳамда мавсумий ҳаракатланувчи савдо дўконларини ташкил қилишга шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини жойларга етказиб бериш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига пуллик хизматлар кўрсатилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида экишга мўлжалланган мевали ва манзарали кўчатларни қишлоқ ва овулларда сотиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг илғор тажрибалари ва иқтисодий фойдаси тўғрисида махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 18 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида (кейинги ўринларда томорқа ер участкалари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги — мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжалик;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томорқа ер участкаси — томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкаси;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томорқа хўжалиги — шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолияти;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқсонбости экинлари — навбатдаги йилда эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улгуржи истеъмолчилар — тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эртаки (эртапишар) экинлар — ҳудудларнинг табиий тупроқ-иқлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қиш ва эрта баҳорда экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртаки (ўртапишар) экинлар — суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида экиладиган экинлар ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандалар сонини ўрганиш ва деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда ижрога қаратиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ирригация бўлими, туман (шаҳар) касаба уюшмаси бўлими, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ ўз ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан ташкил этилган секторлар кесимида бўлиниб, иш олиб боради. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ишчи гуруҳ фаолиятининг самарали олиб борилиши учун барча шароитларни яратишга масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳиши ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ўрганилган хонадон бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда маълумотнома тўлдирилади ва Кенгашга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан умумлаштирилади ва фуқаролар йиғини кесимида тайёрланган маълумотларни туман ҳокимига 10 февралгача тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган маълумотлар туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар) тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқ депутатлари туман кенгаши 20 февралгача туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини ўз сессиясида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига етказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари қуйидагиларни амалга оширадилар:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини шудгорлаш, экишга тайёрлашда пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қуйиш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари учун уруғлик, кўчат, зарур минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда чорва моллари ва паррандаларга озуқаларнинг жойида (маҳаллада) доимий савдосини, шунингдек, кўчма дўконлар орқали сотилишини ташкил этиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда экин турларини парваришлаш учун зарур моддий техник ресурсларни етказиб бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл ва кимёвий ишлов беришни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорва моллари ва паррандаларга пулли зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва паррандалар харид қилиш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун молиявий кўмак (шу жумладан, банк кредитлари) берилишида ҳамда зарур материаллар таъминотида амалий ёрдам беришни ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ҳоким ёрдамчилари туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хонадонма-хонадон юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини, ушбу қарор доирасида томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини, шунингдек, тузилган шартнома шартларига риоя этилишини даврий мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа ерларини хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кенгаш томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиб боради ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳисобини юритиш ва уларнинг сотилишини ташкил этиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириб, маҳалла паспортига киритади ва ҳар олти ойда ушбу маълумотларни янгилаб боради.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш бўйича туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортиқча қисми сотилишини ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан улгуржи истеъмолчиларни, уларнинг хоҳишига кўра, ҳудудларга бириктириш ва улар томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил қилишни йўлга қўйиш, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида хатловга биноан кўзланган мева кўчатлари ва сабзовотлар экиш учун зарурий кўчатлар ва уруғликлар етказиб бериш ва парваришлаш давомида агротехнологик хизматлар кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотларни тўловини амалга оширган ҳолда йиғиб олиш ҳамда захирага, қайта ишловчига, экспортёрларга етказиб берувчи томорқа-хизмат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Томорқа ер участкаларида боқиладиган чорва моллари ва паррандаларга кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш юзасидан минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб берувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Кенгашга ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли маълумот тақдим этиб боради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан чоралар кўриш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини юритиш жараёнида ишчи гуруҳнинг талабига биноан бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-3454-сон қарорининг 28-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш сифатида ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коэффициентини қўллаш бўйича, ишчи гуруҳнинг маълумотномаси асосида, Кенгаш томонидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача туман ҳокимига ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ таклиф киритилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда мазкур томорқа ер участкаси эгасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мониторинг натижасида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан холда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, ҳоким ёрдамчиси томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантириш хати жойида тайёрланади ва унинг бир нусхаси тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига берилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорининг талаблари тушунтирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафталик муддат белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ҳоким ёрдамчиси томонидан деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда туман ҳокимлигига хабарномага огоҳлантириш хатларини илова қилган ҳолда киритади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда хар чорак бўйича кейинги ойнинг 15 санасигача томорқа ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз фойдаланганлик ҳолати юзасидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади;
(18-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) деҳқон хўжалигига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш тўғрисидаги тақдимнома беш кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

Хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари хамда иссиқхона барпо эгиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган аҳоли хоҳишини ўрганиб чиқиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи

хар йили декабрь-январь ойларида

2-босқич

Ўрганиш натижаларини фуқаролар йиғини кесимида умумлаштириш ва туман ҳокимига тақдим этиш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

хар йили 10 февралгача

Тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш ҳудудий дастурларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш хамда Халқ депутатлари туман кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.

Туман хокими

хар йили 15 февралгача

Туман ҳокими қарорини Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Халқ депутатлари туман кенгаши

хар йили 20 февралгача

Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурлар тўғрисидаги қарори нусхасини тегишли деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдириш орқали етказиш.

Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

хар йили 1 мартгача

3-босқич

Томорқа ер участкаларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиш ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этиш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

хар йили мавсум давомида

4-босқич

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар ва маҳсулотларнинг ҳажми, шундан, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиб бориш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

мавсум давомида ойда бир маротаба

5-босқич

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш юзасидан туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб бориш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

мавсум давомида ойда бир маротаба

6-босқич

Деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман қишлоқ хўжалиги ва туман сув хўжалиги бўлимларига маълумот тақдим этиб бориш.

Улгуржи истеъмолчилар

хар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача

7-босқич

Туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорини томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилишини хонадонма-хонадон юриб мониторингини олиб бориш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари

хар йили мавсум давомида

8-босқич

Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларга тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида сифатли бажарган, йилига камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган хамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғини камайтирувчи коэффициент қўллаган ҳолда имтиёз бериш тўғрисида туман ҳокимига таклиф киритиш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача

9-босқич

Томорқа ер участкаси эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш.

«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда киритиш.

Туман хокими, Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача

10-босқич

Мониторинг натижасида томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан ҳолда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирилмаган ҳолатларда ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хатини жойида тайёрлаш ва тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғига ёки томорқа ер эгасига унинг бир нусхасини тақдим этиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш халатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи

хар йили мавсум давомида

11-босқич

Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг деҳқон хўжалиги бошлиғи ва томорқа ер эгасининг манзилга бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлигини назорат тариқасида қайта ўрганиш. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса бир кун муддатда бу ҳақда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хабарнома киритиш. Кенгаш томонидан туман ҳокимлигига хабарнома ва огоҳлантириш хатлари илова қилинган ҳолда маълумот тақдим этиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи

хар йили мавсум давомида

12-босқич

Томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини кўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади.

Туман ҳокими, Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача

13-босқич

Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини кўллаш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш.

Туман давлат солиқ инспекцияси

беш кун муддатда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари, иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва паррандани боқишга бўлган хоҳишини ўрганиш натижаси юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________________ тумани _____________ (маҳалла, овул)да яшовчи фуқаро (деҳқон
‎ хўжалиги бошлиғи) ______________________ (Ф.И.О.) хонадони (ер участкаси)нинг умумий ер майдони _________ га, шундан ____ га иморат, _______га очиқ майдон, ______ дона кўп йиллик дарахтлар, ______ бош қорамоллар, ________ қўй-эчкилар, _______ бош парранда мавжуд.

‎Хонадон эгаси билан суҳбатлашиш жараёнида 20__ йилда қуйидаги сабзавот, полиз
‎маҳсулотлари экилиши таклифи олинди:

‎‎1. Эртаки (эртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан _____ га пиёз, _______ га карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га кўкат, _____ га редиска, _____ га қулупнай. Эртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц.
‎2. Ўртаки (ўртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га бақлажон, _____ га булғор қалампири, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га пиёз, _______ га.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 250 га/ц.
‎3. Тўқсонбости экинлари: жами _____ га, шундан ____ пиёз, _____ га саримсоқпиёз, _____ га кўкат, _____ га.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц.
‎4. Мевали дарахтлар: жами _____ туп, шундан гилос, _____ туп олма, _____ туп нок, _____ туп шафтоли, _____ туп ўрик, _____ туп беҳи, _____ туп ёнғоқ, _____ туп хурмо, _____ туп анор, _____ туп анжир, _____ туп узум.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 150 га/ц.
‎Ўз эҳтиёжи учун ____ тонна, ички бозорга ____ тонна, экспортга _____ тонна.
5. Чорва моллари ва парранда: ҳозирги вақтда ______ бош қорамол, ______ бош қўй, ______ бош эчки, ______ бош товуқ, ______ бош қуён мавжуд. ___ га майдонга озуқа экинлари экилиши режалаштирилган. 2018 йилда ______ бош қорамол, ______ бош парранда қўшимча боқиш истагини билдирди.
‎Фуқаронинг ҳисоб-китобига кўра ______ бош қорамол учун ______ минг сўм, ______ та товуқ учун ______ сўм маблағ талаб этилмоқда. Ўз ҳисобидан ______ минг сўм.
‎Банк кредити олиш истаги бор (йўқ) ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
‎Бир нусхасини олдим

_______________________
‎имзо‎‎

______________________ ___________________________ __________________________ қарорига асосан
‎томорқадан самарали фойдаланилмаганда ёки юқоридаги экинлар экилиши
‎таъминланмаганда ________________________ __________________________________ _______________________
‎жарима сифатида қўлланилиши тушунтирилди.

_______________________
‎имзо‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________________

тўлдирган ишчи гуруҳи аъзоси‎‎

‎‎‎имзо‎‎‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

______________туманидаулгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича 20__ йил _______ ҳолатига кўра маълумот

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Шартномалар

Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм)

Амалда тўланган бўнак (минг сўм)

Амалда топширилган маҳсулотлар

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм)

Шундан

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

тўлангани (минг сўм)

тўланиши зарур бўлгани (минг сўм)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

2.

3.

4.

Жами

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига маълумот тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Улгуржи истеъмолчи

__________________________________

(имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда)

Ф.И.О.

(4-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎_______________ туман ҳокимига

‎‎Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи имтиёзини қўллаш юзасидан
‎ТАКЛИФ

‎‎_______________ тумани _______________М.Ф.Й. нинг _______________ қишлоғида (овулда) яшовчи ______________ томорқа ер эгаси томонидан 20____ йилда ёки (20____ йилларда) ____ га ер участкасидан самарали фойдаланиб, икки (ёки уч) маротаба _____________________________ экин турларини экиб, ______ тонна ҳосил етиштирган.

‎‎Бундан ташқари, ________ га иссиқхона барпо этган, _______ дона (мевали ва манзарали — керагининг тагига чизилади) дарахтлар эккан, _____ бош қорамол, _____ бош қўй, _____ бош эчки, _____ бош товуқ, _____ бош ўрдак, _____ бош курка, _____ бош ғоз, _____ бош цесарка, _____ бош бедана, _____ бош туяқушларни сотиб олган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади).
‎‎Шунингдек, ___ га ер участкаси ободонлаштирилган.
‎Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ томорқа ер эгаси фуқаро________________________________________га нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз.
__________туман фермер, деҳқон хўжаликлари ‎
‎‎ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

/имзо/‎

Ф.И.О.‎

‎‎М.Ў.

‎‎201___йил «___» ___________

‎‎___________ тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ‎‎

201__ йил «___» _________

___________ тумани, ‎

«____________» М.Ф.Й.‎

‎‎Ишчи гуруҳ аъзоси (Кенгаш ходими) _______________ ва ҳудудга бириктирилган давлат солиқ ходими ______________, туманнинг _________________ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси (деҳқон хўжалиги бошлиғи) _______________________________ ни томорқа ерларига бориб экин ер участкасидан самарали фойдаланиши аҳволини ўрганиб, қуйидагилар:
‎‎томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган ҳудудий дастурларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда ____ дона (мевали ва манзарали-керагининг тагига чизилади) дарахтлар экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ____ бош қорамол, ____ бош қўй, ___бош эчки, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, __ бош ғоз, __ бош цесарка, __ бош бедана, __ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади), ____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни 10 кунлик муддатда бартараф этишингизни, акс ҳолда Сизнинг ____ га ер участкангизга ҳисобланган _________________ сўм ер солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ.
‎‎__________ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

________________
‎/имзо/ ‎

________________
‎Ф.И.О. ‎

‎‎__________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими

________________ ‎
‎/имзо/ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

‎‎Томорқа ер эгаси

________________ ‎ ‎
‎/имзо/ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎

‎‎_____________________________________________________________________________________
‎‎/огоҳлантиришнинг юқориги қисми деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгасига берилади, пастки қисми __________ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида қолади/
Томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган ҳудудий дастурларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда __ дона (мевали ва манзарали- кераклисини тагига чизилади) дарахтларни экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ___ бош йирик шохли моллар, ___ бош майда шохли моллар, ___ бош қўй, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, ___ бош ғоз, ___ бош цесарка, ___ бош бедана, ___ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — кераклиси тагига чизилади), _____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги тўғримдаги ҳолат 201____ йил «_____» __________ куни аниқланган. ‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

________________
‎ ‎ ‎ ‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

Туман Давлат солиқ инспекцияси ходими‎‎

________________ ‎ ‎ ‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

‎‎Мазкур _____________ томорқа ер участкасидан, ______________ деҳқон хўжалиги еридан таклифим асосида қабул қилинган қарор ижросини таъминлашим тўғрисида огоҳлантириш хатини олдим. Белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
Томорқа ер эгаси‎

________________ ‎ ‎
‎‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ж. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

И. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

4.

А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

Р. Турдибоева

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари

6.

Р. Қаршиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

7.

А. Қосимов

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

8.

Х. Мелиев

адлия вазири ўринбосари

9.

С. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари

10.

Лавозимига кўра

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

11.

Т. Саттаров

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ижро этувчи директори

12.

Б. Махмадалиев

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари

13.

Т. Рапиков

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими

14.

З. Алламурадов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва идоралар

Ф.И.О.

лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Умаров Ф.К.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

2.

Андижон

Тошқулов А.Ж.

Адлия вазири ўринбосари

3.

Бухоро

Эргашев А.Э.

Молия вазири ўринбосари

4.

Жиззах

Мухитдинов Э.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Қашқадарё

Мирзаев А.А.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари

6.

Навоий

Рузметов М.И.

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Наманган

Бозоров Т.Ш.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари

8.

Самарқанд

Рахимов А.А.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

9.

Сурхондарё

Икрамов А.А.

Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Сирдарё

Норқулов И.И.

Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Тошкент

Икромов А.И.

Ички ишлар вазири ўринбосари

12.

Фарғона

Турдиев С.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

13

Хоразм

Ходжаев С.С.

Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/205/0921-сон; 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)