09.02.2018 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.02.2018 йилдаги 103-сон
Kuchga kirish sanasi
19.02.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон, «Осиё тараққиёт банки иштирокида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2812-сон ҳамда «2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришда иштирок этувчи потенциал уй қурувчиларни танлаб олиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 106-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 9 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида тегишли туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган талабгорларни танлаш комиссияси томонидан аниқланадиган потенциал уй қурувчиларнинг қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларидан ва Дастур доирасида потенциал уй қурувчиларнинг ижтимоий устуворлигидан келиб чиқиб, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларни танлаб олиш ва уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун жалб этилган хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила — бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила; кўп болали оилалар; тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар); даромади юқори бўлмаган оила; таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромади юқори бўлмаган оила — бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия — тегишли туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган ва камида тўққизта аъзони ўз ичига олган, жумладан, туман ҳокими, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари, Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Хотин-қизлар қўмитаси туман бўлинмаси раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакилидан иборат талабгорларни танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссия. Комиссия ишига кузатувчилар сифатида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали бошқарувчиси, инжиниринг компанияси филиалининг директори, тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар жалб қилиниши мумкин;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия олиш учун Комиссияга ариза берган уй-жойга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси — кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириши учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий мезонлар — Комиссия томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баллар — Комиссия томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар баҳоланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун Комиссиянинг ёзма тавсиясини олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурувчи — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инжиниринг компанияси — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирок этувчи тижорат банклари — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер массиви — тегишли аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган бош режа асосида Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ҳамда ижтимоий, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуриш учун инжиниринг компаниясига бериладиган ер участкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар — Дастур доирасида барча намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши мўлжалланган уй-жойлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талабгорларни танлаб олиш ва ижтимоий устуворлик асосида уларга ёзма тавсиялар бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришда талабгорларни танлаб олиш Комиссия томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича Комиссияга ариза берувчининг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ҳужжатлар илова қилинган 2-иловага мувофиқ шакл бўйича анкета-аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) Комиссия раисининг номига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳужжатлар Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади. Ваколатли шахс туман ҳокими қарори билан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аризалар ҳисоби алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак (журналнинг намунавий шакли ушбу Низомга 4-иловада келтирилган).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар кўриб чиқилмайди ва кейинги йилда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини аниқлашда Комиссия томонидан қуйидаги ижтимоий мезонлар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўп болали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ариза берувчи оиласининг даромади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомга 5-иловада назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси тузилади (намунавий шакли ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия берилиши рад этилишидан ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади, иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳужжатлар Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг ва/ёки унинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари)нинг такрорий мурожаати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланган тартибда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия тақдим этиш учун хабарнома олган тақдирда.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма билдиришнома юборади (топширади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 20-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Талабгорларнинг аризалари кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Танлаб олинган ер массивлари, потенциал уй қурувчиларни танлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш жараёнида кўриб чиқиладиган ижтимоий мезонлар, ариза ва ҳужжатларни тақдим қилиш жараёнлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш хоҳишини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризада талабгор қурилиш учун ипотека кредити олишни мўлжаллаётган Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларнинг тури кўрсатилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёзма тавсия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 748-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда талабгорларнинг ипотека кредити олиши тўғрисидаги буюртманомасининг биринчи навбатдаги ҳуқуқи ва навбат тартиби (кетма-кетлиги) Комиссиянинг ёзма тавсиясида кўрсатилган баллдан келиб чиқиб белгиланади. Энг юқори балл олган талабгорнинг аризаси кредитга лаёқатини баҳоланаётганда биринчи даражали навбатга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг кредитга лаёқати етарли бўлмаганда ипотека кредитини олиш ҳуқуқига кейинги талабгор унинг ижтимоий устуворлиги баҳоланишидан келиб чиқиб ва кредитга лаёқатини баҳолаш талабларига жавоб бераоладиган талабгор эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎АНКЕТА-АРИЗА

‎‎Ариза № -------------------
‎Қабул қилиш санаси -------------
‎Аризани қабул қилган шахс ---------
‎ ‎‎

1. ________________________

________________________‎ ________________________‎

Фамилия‎

Исм‎‎ Отасининг исми‎‎
2. Манзил:
‎_____________________________

________________________‎‎

________________________‎‎

‎‎аҳоли пункти

‎‎туман

вилоят‎‎

3. Туғилган санаси‎‎
‎___ / _____ / ________
4. Жинси
‎____
аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

‎‎

_________________


‎‎6. Оилавий аҳволи
‎‎____
бўйдоқ / турмушга чиқмаган
‎____уйланган / турмушга чиққан
‎____ ажрашган
‎____ бева

‎7. Асосий фаолият тури
‎ (бандлик):‎‎
‎___________________

‎8. Ҳар ойлик даромад миқдори:‎‎
‎_________________
9. Сизнинг оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:‎‎
‎1. ____________, ёш: ____
‎2. ____________, ёш: ____
‎3. ____________, ёш: ____
‎4. ____________, ёш: ____
‎5. ____________, ёш: ____
‎6. ____________, ёш: ____
10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:‎‎
‎1. Биринчи гуруҳ ногирони ___
‎киши
‎2.Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ___ киши
11. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой миқдори: ‎‎
‎__________
кв.м.
12. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:‎‎
____ мулк
‎____ ижара
‎____ мулкдор рухсати билан
‎бепул яшаш
13. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?
‎___________‎‎
14. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?‎‎‎
‎‎эл.почта ___________ ‎
‎уй тел: ___________
‎‎иш тел: ___________
‎у‎яли тел: ___________

‎‎
‎Мен 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади
‎.

______________

‎‎

______ ______ _______

‎‎‎имзо‎

‎кун

ой‎

йил‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон (аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади) рўйхати

Т/р

Ҳужжат тури

Ижтимоий мезонлар учун

Бор

Йўқ

1.

Ариза

Барча мезонлар

2.

Паспорт нусхаси

Барча мезонлар

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)

Барча мезонлар

4.

Оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари

Барча мезонлар

6.

Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди «д» кичик бандида кўрсатилган мезон

7.

Доимий иш жойларидан берилган ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари

Барча мезонлар

8.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Низомнинг 11-банди «а» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

9.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Барча мезонлар

10.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлинмаси маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мезон

11.

Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди «ж» кичик бандида кўрсатилган мезон

12.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси

Низомнинг 11-банди «е» кичик бандида кўрсатилган мезон



Ҳужжатларни қабул қилди:

Сана: 20___ йил «___» _________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish





‎2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий
‎лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок
‎ этиш учун фуқаролардан аризаларни рўйхатга олиш
‎ЖУРНАЛИ




‎Бошланиши: 2018 йил ________






‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ

Рўй-хатга олиш рақами

Ариза қабул қилинган сана

Ариза берувчининг

Ф.И.О

Ариза берувчининг манзили

Алоқа қилиш учун маълумотлар

Ижтимоий мезонлар

Ҳақиқатда тўпланган баллар

Тавсия / Рад этиш тартиб рақами

Тавсия / Рад этиш санаси

Ваколатли шахснинг имзоси

Ариза берувчининг имзоси
(ёки почта хабарномасининг рақами ва санаси)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11




Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2017 — 2021 йиллардақишлоқжойлардаянгиланганнамунавийлойиҳаларбўйичаарзонуй-жойларқуришдастуридааризаберувчи-уйқурувчинитанлашваунингиштирокэтишидаижтимоийустуворликнибелгилашнинг
ИЖТИМОИЙ
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Омиллар

Балл

Тасдиқ

1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларида ҳисобланган — МҲТЭКМ)

Иш жойидан маълумотнома

ёки солиқ декларацияси

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан 87,9 фоизигача

10

МҲТЭКМнинг 87,9 фоизидан 1,06 бараваригача

5

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан кам

3

МҲТЭКМнинг 1,06 бараваридан кўп

0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони

Кадастр ишининг нусхаси ва
тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича

комиссиянинг ҳақиқий ўлчови

16 кв.метрдан кам

10

16 — 20 кв.м

6

20 кв.метрдан кўп

2

3.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

биринчи гуруҳ ногирони

5

сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб

чекувчи

10

4.

Гендер мезонлари

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили, оила боши — аёл ёки асосий ариза берувчи — аёл

10

Ягона/ёлғиз боқувчига эга бўлган оила

7

Бошқалар

0

5.

Ариза берувчининг асосий фаолият тури

Иш берувчи ёки туман Давлат солиқ инспекциясидан маълумотнома

Ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, фермер ёки фермер ва деҳқон хўжалиги ишчиси

10

Иқтисодиётнинг реал сектори ва хизматлар соҳаси

8

Бошқалар

5

6.

Ҳозирги турар жой мақоми

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

Ижара

10

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

6

Тўлиқ ўз мулкида (эр-хотин бирга)

2

Энг юқори балл

60

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ ‎
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

_______________

20___ йил «____» _________‎‎


‎________________________________________________ тумани ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия
‎қуйидаги таркибда__________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎‎

(Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)‎‎

‎‎________________________(даҳа, массив) ___________________кўчаси, ________-уй, _______-корпус, __________-
‎‎квартирада яшаётган фуқаро__________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)‎

‎‎турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади:

‎‎‎1.__________________________________________________________________уйда эгаллаб турилган турар жойнинг
‎______умумий майдони _______кв.м. яшаш майдони ________кв.м. _________________________хоналардан иборат.
‎‎
‎Ҳар бир хонанинг ўлчами
‎‎
‎‎‎_______________________________кв.м.
‎‎‎_______________________________кв.м.
‎‎‎‎‎_______________________________кв.м.
‎‎___________-қаватли уйнинг __________-қаватида ___________хоналар.
‎‎Уй ______________________________________________________________.

(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)‎‎‎

‎‎Хоналар __________________________________________________________.

(қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)‎‎

‎‎Квартира__________________________________________________________.
‎‎(алоҳида, коммунал)
‎‎2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши: _____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)
‎‎3. _________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)‎‎

‎(турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг таги чизилсин))

‎‎4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

Т/р‎

Ф.И.О. ‎‎

Туғилган санаси‎‎

Қариндошлик муносабатлари‎‎

Бандлиги (фаолият тури)‎‎

Ногиронлик гуруҳи / Сурункали касаллигининг даражаси‎‎

1‎.

‎‎

‎‎

‎‎

2‎.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3‎.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

4‎.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

5‎.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

6.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

7.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишнинг сабаблари: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎‎
‎‎6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎7. Комиссиянинг хулосаси: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎‎Комиссия аъзоларининг имзолари:

‎‎1. _____________________________
‎(Ф.И.О.) ‎

______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими)

‎‎1. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими)

‎‎‎‎2. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими) ‎‎

‎‎‎‎3. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими)

‎‎‎‎4. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими) ‎‎

‎‎‎‎5. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎ ‎

________________________________(лавозими) ‎‎

‎‎‎‎6. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими)

‎‎‎‎7. _____________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

‎‎______________(имзо) ‎‎

________________________________(лавозими) ‎‎

Ариза берувчи:‎‎

‎‎______________(имзо) ‎‎ ‎

____________________________
‎(Ф.И.О)‎‎

20___ йил «____» ________ ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж мавжудлиги тўғрисида ________________ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг
‎ ЁЗМА ТАВСИЯСИ

№ _________
‎‎

‎Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун
____________________________________________________________________________________‎‎

‎‎(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

‎‎манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)

‎______________________________________________________________________________________________ га
‎(Ф.И.О.)

берилди.‎

‎‎Ушбу тавсия ______________ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

‎‎Бунда, __________________________________________________________________________________________

(талабгорнинг Ф.И.О.)‎

‎‎қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:
‎‎1)______________________________________________________________________________________________;
‎2)______________________________________________________________________________________________;
‎‎3)______________________________________________________________________________________________.

‎‎(Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

‎‎Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига ва Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.

Комиссия раиси‎

___________________________
‎(имзо / муҳр)

___________________________
‎(Ф.И.О) ‎

Комиссия котиби‎

___________________________ ‎(имзо / муҳр) ‎

___________________________ ‎(Ф.И.О) ‎ ‎

20____ йил «_____» ___________‎

(берилган сана)‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 09/18/103/0786-сон; 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)