Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2018 25.09.2017 йилдаги 762-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.2017 йилдаги 762-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 августдаги 616-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 25 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
762-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (кейинги ўринларда МДҲ деб аталади) мамлакатлари ва тузилмалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда ШҲТ деб аталади) тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банкини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини, шу жумладан хорижий ҳуқуқ амалиёти мисолида чуқур қиёсий таҳлил қилиш асосида ҳамда улардаги мавжуд нормаларни амалга ошириш аниқ механизмларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжудлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва уларни тайёрлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалари томонидан киритилган назорат режаларини ва тадбирлар режаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларининг тизимли ҳисобини юритади, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини қўллаш бўйича шарҳ ҳамда тушунтиришларни тайёрлайди ва уларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа коллегиал маслаҳатлашув органлари қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламини нашр этишга тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг бевосита вазифа ва функциялари билан боғлиқ бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларининг бажарилиши мониторинги олиб борилишини, кўрсатиб ўтилган дастурлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мунтазам хабардор қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари улар томонидан муҳокама этилишида қатнашади, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларининг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар лойиҳаларининг ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларнинг белгиланган тартибда эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг лойиҳаларнинг сифатли эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлаш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашни амалга оширади, уларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари топшириғига кўра Бошқармага тегишли соҳага кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган Ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталар мажлисларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш масалалари бўйича ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантиришни, юритишни ва мунтазам равишда янгилаб боришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар билан шартнома-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажаришнинг аҳволи тўғрисида туркумлаштирилган маълумотлар банкини ва таҳлилий базани шакллантириш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш масалалари бўйича таҳлилий ва маълумотнома материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати билан Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ тузилмаларида ва бошқа халқаро ташкилотларда иштирок этиши масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ ва ШҲТ миллий координаторлари, ШҲТ котибияти, МДҲ, ШҲТ ТҚМТнинг ижро этувчи қўмиталари ва ушбу ташкилотларнинг доимий ишлайдиган бошқа органлари билан Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлиги масалалари, шунингдек МДҲ ва ШҲТ доирасида турли даражадаги мажлисларга ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, тадбирларнинг (ДРХ, ҲРК, ТИВК ва бошқалар) кун тартибидаги масалалар бўйича республика нуқтаи назарини аниқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятига тааллуқли бўлган сиёсий, ҳуқуқий ва ахборот характеридаги ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва ташкилотлар қўшилиши, улардаги иштирокини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш масалаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар фаолияти доирасида республика вазирликлари ва идоралари, шунингдек хорижий томоннинг халқаро шартномаларни амалга ошириши юзасидан мониторингни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар — ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорлик ҳолатининг доимий мониторингини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шу жумладан халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарма ваколатига кирадиган масалалар ва йўналишлар бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар, йиғилишларда ва халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмаларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг зарур материалларни, маълумотларни, ахборотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бошқарма томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши учун киритиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасининг комплекслиги ва сифати, халқаро шартномалар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси сифати, имзоланганидан кейин уларнинг амалга оширилиши мониторинги таъминланиши, шунингдек Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларнинг ривожлантирилилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бошқарманинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарма тузилмасига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий экспертиза бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи алоқаларни ривожлантириш, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимлар таркибига бўлим мудири, бош ва етакчи мутахассислар, инспекторлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошқарма ишларига Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарма бошлиғи, бўлимлар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ходимларига олдинги иш жойида унга берилган узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча ҳақ, мартаба даражалари сақланиб қолади. Бошқармада ишланган вақт мартаба даражалари ва узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча ҳақлар учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг иш режалари ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, Бошқарма мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бошқарма бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлимлар мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ташкил этилишини таъминлайди, кўрсатилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар бўйича эксперт хулосаларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумлашган маълумотлар банки шакллантирилишини ва мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа коллегиал кенгашувчи органлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ва улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма кадрлар захирасини шакллантиради, тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки уларга танбеҳ бериш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг иш режаси ишлаб чиқилишини ва унинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашнинг сифати бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматлари ва бошқа бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганишни ташкил қилади, зарурият бўлганда уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланадиган бўлим мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бўлим мудири ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлимга бевосита раҳбарлик қилади ва Бошқарма зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимдаги ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини ташкил этади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда ва экспертизадан ўтказишда бевосита қатнашади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўради, Бошқарма бошлиғига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика қонунчилигини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд муаммоларни, такрорланишларни, зиддиятларни ва бошқа камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Бошқарма бошлиғига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини хатловдан ўтказиш масалалари бўйича хорижий давлатлар билан музокараларда қатнашади, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳаларда халқаро шартномаларни хатловдан ўтказишни мунтазам равишда ташкил этади, шунингдек, Бошқарма бошлиғига ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва коллегиал маслаҳатлашув органлари мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг Бошқармага келиб тушган мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ва бошқа бўлинмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашнинг сифати бўйича ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганади, зарурат бўлганда уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида Бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бўлим бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бошқарманинг бош мутахассиси ўзига биркитилган масалалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратади ва юритади, уларни мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини юритади, уларнинг мунтазам янгилаб борилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ мамлакатлари ва тузилмалари, ШҲТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ва бошқа бўлинмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрланиши сифати бўйича ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганади, зарурат бўлганда уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича тегишли маълумотномалар ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа коллегиал органлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бошқарманинг етакчи мутахассиси ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, уларни ишлаб чиқишнинг сифати ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрганади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материалларни, эксперт хулосаларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаларини ташкил этади ва юритади, уларни мунтазам тўлдириб ва янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг сифати бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматлари ва бошқа бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганади, зарурат бўлганда уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, тегишли бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқий қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича тегишли маълумотнома ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа коллегиал маслаҳатлашув органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири ёки тегишли бош мутахассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари йиғилишларида кўриб чиқишга материалларни тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Инспекторлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармада ва бўлимларда иш юритилишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ва бўлимларда ҳужжатлар ўтиши юзасидан назоратни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар архивини шакллантириш ва юритишни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўпламларини техник жиҳатдан тайёрлашни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архивга топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг йиғмажилдлари ва лойиҳаларини техник жиҳатдан саралашни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғмажилдларни тайёрлашни ва ўз вақтида архивда сақлашга топширишни таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 73-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 74-модда) илованинг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 22-модда) илованинг 14-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 57-модда) 7-илованинг 2-банди.