LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рўза ҳайити» муносабати билан 1991 йил 11 апрелдаги 193-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 декабрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2002 йил 6 декабрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайити байрамини жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.