LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Анъанавий миллий байрам «рўза ҳайити» муносабати билан ва меҳнаткашларнинг кўпдан-кўп талаб-истакларини эътиборга олиб:
1. Республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу куни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилсин.
2. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия комитетлари, Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идоралари, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг раҳбарлари мазкур Фармоннинг биринчи банди бажарилишини таъминласинлар.