29.11.2017 йилдаги 45-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 29.11.2017 йилдаги 45-сон
Kuchga kirish sanasi
29.11.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан бир хилда ва тўғри қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида», «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида», «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида» ва «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, шунингдек суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ФКнинг 914-моддасига мувофиқ суғурта фуқаро ёки юридик шахснинг (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурта қилдирувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма доирасида тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий суғурта эса суғурталовчининг суғурта қилдирувчининг (суғурталанган шахснинг) ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа суғурта ҳодисаси юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган суғурта пулини бир йўла тўлаш ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФКнинг 927-моддаси суғурта шартномасининг шаклига нисбатан талабни ўз ичига олган бўлиб, унга асосан бундай шартнома ёзма шаклда тузилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи томонидан имзолаган ва суғурта шартномаси шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта шартномасининг шаклига нисбатан белгиланган талабга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Судлар суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда шуни инобатга олиши керакки, суғурта шартномасининг суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган суғуртанинг стандарт қоидалари асосида тузилган қисмига нисбатан қўшилиш шартномаси ҳақидаги ФКнинг 360-моддаси қоидалари қўлланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан имзоланган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилганида, суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суғурта пули миқдори ФК 929-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган суғурта шартномасининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта пули тарафларнинг суғурта шартномасидаги келишувига асосан аниқланади ва ФК 934-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталашда ушбу миқдор, агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, унинг асл нархидан (суғурта нархидан) ошиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 938-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган суғурта пули суғурта қийматидан ортиқ бўлса, шартнома суғурта қийматидан ортиқ бўлган суғурта пули қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Бундай ҳолатда суғурта мукофотининг ортиқча тўланган қисми қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ФК 931-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи бундай шартномани тузиш вақтида ўзига маълум бўлган суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни суғурталовчига хабар қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли етказилиши мумкин бўлган зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар деганда, суғурта шартномаси (полиси)нинг стандарт шаклида, суғурта қилдирувчига берилган суғурта қоидаларида ёки ёзма сўровда суғурталовчи томонидан олдиндан аниқ айтиб қўйилган хавфни ўзига қабул қилган суғурталовчи томонидан баҳолаш учун аҳамиятли ҳолатлар деб тушуниш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ФКнинг 932-моддасига асосан мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилаётганида суғурталовчи суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурат бўлганда эса унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида баҳолашдан ўтказишни ташкил этишга, шахсий суғурта шартномаси тузилаётганида эса суғурта қилинаётган шахс соғлиғининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун уни текширтиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФК 935-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мол-мулкнинг шартномада кўрсатилган суғурта қиймати миқдори ҳақида тарафлар ўртасида келишувга эришилган бўлса, унинг устида кейинчалик низолашиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, агар шартнома тузилгунга қадар суғурта хавфини баҳолаш бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланмаган суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан бу қиймат борасида била туриб чалғитилган бўлса, мол-мулкнинг суғурта қиймати миқдори устида низолашиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судлар шуни назарда тутиши керакки, агар суғурта қилдирувчида (наф олувчида) суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида келиб чиққан зарар миқдори суғурта шартномасида белгиланган зарар миқдоридан ошмаса ёки кам бўлса, ихтиёрий мулкий суғурта шартномасининг шартларида суғурта товонини тўлашни истисно қилувчи қоида белгилаб қўйилиши мумкин (франшиза). Франшиза муайян фоиз ёки аниқ миқдорида белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтдан кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ФК 942-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар суғурта шартномасида суғурта мукофотини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, шартномада навбатдаги суғурта бадалларини белгиланган муддатларда тўламаслик оқибатлари кўрсатиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай оқибатлар сифатида суғурта шартномаси, хусусан, навбатдаги суғурта бадаллари тўланмаганда суғурталовчининг суғурта шартномасини бекор қилишни талаб қилиш ёки мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқини ўз ичига олиши мумкин. Бундай ҳолатда, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шартномада навбатдаги суғурта бадаллари тўланмаганлиги муносабати билан шартномани бекор қилиниши ҳақидаги шартнинг мавжудлиги, агар суғурта ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, суғурталовчини суғурта шартномасини бажариш мажбуриятидан озод қилмайди. Бундай ҳолатда суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули миқдорини суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.2. Агар суғурта шартномасида навбатдаги суғурта бадалини тўламаганлик учун суғурталовчининг суғурта шартномасини бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган бўлса ва бундай ҳолат юз берганда суғурталовчи ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаганда, у суғурта товонини тўлашни рад этиши мумкин эмас, лекин мулкий суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули миқдорини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.3. Навбатдаги ёки тўланмаган суғурта бадалини тўламаганлиги сабабли суғурта шартномасидаги мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга хоҳишини билдирмаган суғурталовчи шартноманинг амал қилиши муддати давомида суғурта қилдирувчи томонидан тўланиши кечиктирилган навбатдаги ёки тўланмаган суғурта бадалини ундириш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
(8-банднинг 8.3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ФКнинг 917-моддасига кўра, мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилинадиган мол-мулк деганда, сақланишига қонуний манфаатдорлик мавжуд бўлган, яъни содир бўлишида эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлган ҳодиса юз бериши натижасида (тўлиқ ёки қисман) йўқотилиши ёхуд зарар етказилиши мумкин бўлган ва ҳодиса юз бериши билан етказилган зиён тўғридан-тўғри пул кўринишида баҳоланадиган ФКнинг 81-моддасида кўрсатилган фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкни суғурта қилишда, қонун ёки битим асосида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) тегишли мол-мулкнинг йўқолиши (нобуд бўлиши), камайиши ёки зарарланиши хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатдорлик суғурта объекти бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ФК 917-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суғурталовчи томонидан суғурталанган мол-мулкнинг асралишидан суғурта қилдирувчида (наф олувчида) манфаат бўлмаганлиги сабабли мол-мулкни суғурта қилиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида арз қилинганда, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс манфаатдор бўлмаганлигини исботлаш мажбурияти суғурталовчи зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш шартномасини тузишда, гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мулкнинг қийматидан ўз манфаатлари қаноатлантирилиши муносабати билан гаровга олувчи ФКнинг 917-моддасига мувофиқ ўзи учун мол-мулкни сақланишидан ва уни сақланишини таъминланишида манфаатдор бўлиши лозим. Бундай ҳолатда гаровга олувчи суғурта шартномаси бўйича наф олувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.1. Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш ҳолатларига кўра зарар келиб чиқишининг аниқ даврини аниқлашнинг имкони бўлмаса, зарар аниқланган пайтда етказилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.2. Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг 951-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга мажбур бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.3. Суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбуриятининг бажарилмаслиги суғурталовчига суғурта товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини беради. Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида суғурталовчи ўз вақтида билганлигини ёхуд суғурталовчида бундай маълумот мавжуд эмаслиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир қилмаслигини, яъни бундай маълумотларнинг мавжуд эмаслиги унинг (суғурталовчининг) суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш имкониятига таъсир қилмаслиги ҳақидаги далилларни тақдим қилиб, суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этганлиги юзасидан низолашиш имкониятига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни инобатга олиши керакки, шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ҳақида қонунда белгиланган муддатда ва усулда тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда суғурталовчини хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик ҳисобланмайди. Суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.1. Агар мажбурият уни бажарилиши лозим бўлган кун ёки даврни ёхуд мажбуриятни бажариш даврини аниқлаш имкониятини назарда тутса ёки йўл қўйса, мажбурият ушбу кунда ёки даврнинг ҳар қандай пайтида бажарилиши лозим. Ушбу асосда ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этган, тўлиқ ҳажмда тўламаган пайтдан ёхуд қонунда ёки суғурта шартномасида белгиланган суғурта товонини тўлаш муддати тугаган пайтдан бошлаб ҳисобланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.2. Агар ихтиёрий мулкий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчига суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида етказилган зарарларни (суғурталанган мол-мулкни эскиришини ҳисобга олган ёки ҳисобга олмасдан) ҳисоблаш усулларини танлаш ҳуқуқи берилган бўлса, судлар суғурта товонининг миқдори ҳақидаги низони ҳал қилишда шартноманинг тарафлар томонидан келишилган шартларидан келиб чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.3. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминловчи ва наф олувчи фойдасига тўлаб берилиши керак бўлган суғурта товони миқдори юзасидан низо келиб чиқса, суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта товони миқдори суғурта шартномаси шартларига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.4. Суғурта ҳодисаси оқибатида мол-мулк нобуд бўлган, яъни у тўлиқ йўқолган ёки қайта тикланмайдиган тарзда шикастланган тақдирда, агар шартномада суғурта товонининг бошқа миқдори кўрсатилмаган бўлса, суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.5. Суғурта ҳодисаси натижасида суғурталанган мол-мулкка зарар етказилиб, у бутунлай йўқолмаган, лекин ундан дастлабки ҳолатдагидек фойдаланишнинг имкони бўлмаса, суғурта товони миқдори суғурта пули ва суғурталанган мол-мулкининг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ билан аниқланади. Бундай ҳолатда ФКнинг 958-моддасига биноан суғурта қилдирувчи суғурталовчининг розилиги билан суғурталанган мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқларини унга ўтказиши ва суғурта товонини суғурта пулининг тўлиқ ҳажмида олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.6. Товар қийматининг йўқолиши деганда, йўл-транспорт ҳодисаси сабабли транспорт воситаси кўринишининг (ташқи) ва фойдаланиш сифатининг ёмонлашиши, мустаҳкамлигининг камайиши, унинг алоҳида қисмлари, ускуна ва агрегатлари, боғловчи ва ҳимоя қопламаларининг муддатидан олдин ёмонлашиши ҳамда таъмирлашга олиб келиниши натижасида транспорт воситаси қийматининг камайиши тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар қийматининг йўқолиши, транспорт воситасини таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларнинг қиймати билан бир қаторда ҳақиқий зарар ҳисобланади. Шу сабабли, агар томонлар суғурта суммаси қийматини белгилашда товарлик қийматининг йўқолишини ҳам назарда тутган бўлса, суғурта қилдирувчига уни тўлаб беришни рад этиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.7. Агар ихтиёрий суғурта шартномасида суғурталанган мол-мулкни тиклаш (таъмирлаш) суғурталовчининг ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, у томонидан тиклашни (таъмирлашни) амалга ошириш бўйича мажбурият шартномада белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, суғурта қилдирувчи тиклашни (таъмирлашни) амалга ошириш ҳақида учинчи шахсларга топшириқ беришга ёхуд уни ўз кучи билан амалга ошириш ва сарфланган харажатларни суғурта тўлови доирасида суғурталовчидан талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13.8. Товарни тузатиш ҳамда эҳтиёт қисмларининг қийматлари юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, ушбу қийматдан келиб чиққан зарар миқдори тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига кўра белгиланади. Бунда мутахассис (эксперт) сифатида баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс қатнашиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан 13.8-кичик банд билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суғурталанган мол-мулкни сотиб олиш учун пул маблағи қарз шартномаси асосида олинган ва суғурта шартномаси бўйича наф олувчи ҳисобланган кредитор суғурта товонини олиш ҳуқуқидан воз кечган ҳолларда, суғурта манфаати сақланганлиги сабабли бу ҳуқуқ суғурталовчи олдида ҳам, кредитор олдида ҳам ўз мажбуриятини виждонан бажарган суғурта қилдирувчига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФКнинг 955-моддасида белгиланган асосларга кўра суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни рад этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.1. ФК 955-моддасининг учинчи қисмида суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этганлиги юзасидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг унга (суғурталовчига) нисбатан судга даъво бериш орқали низолашиш ҳуқуқи белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан ушбу ҳуқуқдан фойдаланилганда, даъво аризасидаги талаб тўлашни рад этишни ноқонуний деб топиш ҳақида эмас, балки суғурта товонини ёки суғурта пулини ундириш ҳақида бўлиши лозим. Бундай даъво бўйича ишларни кўришда судлар ФКнинг 955-моддасида назарда тутилган суғурта товонини тўлашни рад этиш учун асослар мавжудлигини аниқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.2. Агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.3. Суғурталовчининг суғурта товони ёки суғурта пулини тўлашни рад этишининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар нафақат ихтиёрий мулкий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни, балки суғурта ҳодисаси юз берганлигини, суғурта ҳодисаси натижасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан кўрилган зарарнинг миқдорини тасдиқловчи шартномада кўрсатилмаган ҳужжатларни ҳам инобатга олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ФК 943-моддасининг биринчи қисмида суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ҳолатлар қайд этиб ўтилган ва ушбу рўйхат тугал ҳисобланмайди, чунки суғурта шартномаси (ёки унинг қисми) ФК ва бошқа қонунларда кўрсатилган бошқа ҳолларда ҳам ҳақиқий бўлмаслиги мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ФКнинг 916, 917, 920 ва 957-моддалари, шунингдек бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ҳам суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суғурта шартномаси қонунда назарда тутилган асосларга кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли у ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ФК 921-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суғурталанган деб ҳисобланмайдиган шахс фойдасига, шу жумладан суғурталанган шахс ҳисобланмайдиган суғурта қилдирувчи фойдасига шахсий суғурта шартномаси фақат суғурталанган шахснинг ёзма розилиги билангина тузилиши мумкин. Бундай розилик бўлмаган тақдирда, шартнома суғурталанган шахснинг даъвоси бўйича, бу шахс вафот этган тақдирда эса унинг меросхўрлари даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФК 931-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар суғурта шартномаси тузилганидан кейин, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида суғурта қилдирувчи суғурталовчига била туриб ёлғон маълумот берганлиги аниқланса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ушбу Кодекс 123-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга ҳақли, суғурта қилдирувчи айтиб қўймаган ҳолатлар ўтиб кетган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФК 938-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, агар суғурта шартномасидаги суғурта пулини ошириб юбориш суғурта қилдирувчи томонидан алдашнинг оқибати бўлса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ўзига етказилган зарар унинг суғурта қилдирувчидан олган суғурта пули суммасидан ортиқ миқдорда қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи номидан суғурта агенти ёки суғурталовчи томонидан берилган ишончномада кўрсатилган ваколатларни амалга оширувчи бошқа шахс томонидан ўз ваколати доирасидан четга чиққан ҳолда суғурта шартномасининг тузилганлиги, агар ушбу шартнома белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса, суғурталовчини суғурта товонини тўлашдан озод қилиш учун асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини тузишда суғурта агенти ёки бошқа шахс суғурталовчи томонидан белгиланган чекловлар чегарасидан чиққанини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган бўлса, битим суғурталовчининг талаби бўйича ФКнинг 126-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суғурта шартномаси асосида транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахс, транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ёки меҳнат шартномаси асосида фойдаланаётган ва у ушбу мол-мулкнинг сақланишидан манфаатдор бўлса, унга нисбатан автотранспорт воситасини ихтиёрий суғурта қилиш қоидалари суғурта қилдирувчидагига каби қўлланилади. Шунинг учун суғурталовчи ушбу шахсдан ФКнинг 957-моддасида белгиланган суброгация тартибида тўланган пулларни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ФКнинг 959-моддасига асосан суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишларни кўришда судлар қайта суғурта қилиш хизматларини кўрсатишнинг ягона талаб ва стандартлари белгиланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 январда 2190-сон билан рўйхатга олинган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ҳам асосланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22.1-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22.2-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 29 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-сон