Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2003 12.07.2001 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.07.2001 йилдаги 297-сон
Kuchga kirish sanasi
12.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномаларнинг намунавий шакллари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шартномалар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудий давлат инспекцияларини улар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги шартномаларнинг тўғри тузилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар бўйича томонларнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши устидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Холтоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 12 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июлдаги 297-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришнинг асосий шартларини назарда тутади, шунингдек уларни шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекцияси ҳудудий органлари (кейинги ўринларда «Бошдавинспекция» ҳудудий органлари деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб аталади) эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари етказиб бериш, шунингдек хўжаликларга механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларга (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади) тадбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва шу кабилар) етказиб бериш юзасидан шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка келишилган муддатда ёки муддатларда ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган товарларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун етказиб бериш, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик топшириғига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Шартномаларни тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (364-381, 439-моддалар)га, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)ни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича Шартномаларни тузиш хўжалик жойлашган жойда қишлоқ хўжалиги йили бошланишидан икки ой олдин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар уч нусхада тузилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш шартномалари шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 353-381, 386-424, 437-456, 468-478-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 353-381, 631-655, 703-708-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар Шартномаларни тузишда ўзларининг тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан кейин эълон қилинган намунавий шартлари (шакллари)га амал қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш бўйича шартнома шартноманинг мақсадини, етказиб бериладиган товарнинг миқдори, сифати, тури, бутлиги, идиши ва идишга жойланиши, нархини, етказиб бериш муддатлари (даврлари)ни ҳисоб-китоб қилиш тартибини, томонларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлигини, келишмовчиликларни ҳал этиш тартибини, томонларнинг реквизитларини, шартноманинг тузилган санаси ва жойини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартнома шартноманинг мақсадини, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) ҳажми, сифати, нархини, муддатларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлигини, келишмовчиликларни ҳал этиш тартибини, томонларнинг реквизитларини, шартноманинг тузилган санаси ва жойини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномалар шунингдек мазкур турдаги шартномалар учун ёки томонлардан бирининг аризасига биноан улар юзасидан битим тузишга эришилган шартномалар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа жиддий шартларни ҳам назарда тутиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 398-моддасига мувофиқ, етказиб бериш шартномаси бўйича етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдори тегишли ўлчов бирликларида ёки пул ифодасида назарда тутилади. Шартнома товар миқдорини белгилаш тартибини назарда тутиши мумкин. Агар шартнома етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдорини белгилаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар моддий-техника ресурслари турлари, моделлари, ҳажмлари, ранглари ва бошқа белгилари бўйича муайян нисбатда етказиб берилиши керак бўлса етказиб бериш шартномаси уларнинг тури тўғрисидаги шартларни назарда тутиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) миқдори стандартлар талабларига, техник шартларга, шартномада назарда тутилган товарлар, намуналар (эталонлар) сифатига талабларни белгилайдиган бошқа ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада сифатга стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатлар, намуналар (эталонлар)га нисбатан янада юқори талаблар назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатлар тартиб рақами шартномада кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар товарларнинг муайян тўплами бут ҳолда етказиб берилиши керак бўлса шартномага моддий-техника ресурсларининг бут ҳолда бўлиши тўғрисидаги шартлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Моддий-техника ресурсларининг характери унинг идишда ва (ёки) ўровда бўлишини талаб қилган тақдирда шартнома моддий-техника ресурсларининг идишда ва (ёки) ўровда етказиб берилиши шартларини назарда тутиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари (даврлари)ни томонлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таъминлаш учун етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)нинг муайян маромда бўлишини таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари ва уларнинг турлари шартноманинг таркибий қисми бўлган жадвалда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 438-моддасига мувофиқ етказиб бериш шартномаси, қоидага кўра, камида бир йил муддатга тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларда муддатлар, қоидага кўра, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)нинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилашда шартномада товар (ишлар, хизматлар) қийматини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаш шарти албатта назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шартномада шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлиги, шунингдек келишмовчиликларни ҳал этиш тартиби назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонларнинг шартнома бўйича жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-339-моддалари талабларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш туман (ҳудудий) давлат инспекциясида (кейинги ўринларда «давлат инспекцияси» деб аталади) рўйхатдан ўтказилиши шарт ва рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Моддий-техника ресурслари етказиб берувчи ёки хизматларни бажарувчи хўжалик билан шартнома тузилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда хўжалик жойлашган жойдаги давлат инспекциясига томонлар имзолаган шартномани уч нусхада тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномалар давлат инспекцияси томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат инспекцияси шартномани кўриб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузишнинг тўғрилигини, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада белгиланган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) миқдори, тури, муддати ва бошқа шартларининг агротехника талабларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича нархлар белгиланишининг тўғрилигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда давлат инспекцияси уни рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилади, унга рўйхатдан ўтказилган шартномалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома рўйхатдан ўтказилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг томонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) турлари ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сана ва рўйхатдан ўтказилган шартномани олган шахснинг имзоси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида шартноманинг барча нусхаларига белги қўйилади. Шартноманинг икки нусхаси уни тақдим этган ташкилотга берилади, шартноманинг бир нусхаси эса давлат инспекциясида қолади ва уч йил мобайнида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шартнома қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган ва товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишга нархлар асоссиз равишда ошириб юборилган ҳолларда шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши ёзма шаклда тузилади ва рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда асосланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Моддий-техника ресурслари етказиб берувчи ёки хизматлар кўрсатувчи шартнома қайта ишлангандан кейин уни такроран тақдим этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома рўйхатдан ўтказиш учун такроран тақдим этилганда у давлат инспекцияси томонидан мазкур Низомнинг 20-26-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар шартнома каби тартибда расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказиш учун уч нусхада давлат инспекциясига тақдим этилади. Ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун улар томонлар имзолаган кундан бошлаб уч кун муддатда тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат инспекцияси тақдим этилган ўзгартириш ва қўшимчаларни мазкур Низомнинг 20-27-моддаларига мувофиқ кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Шартномаларни бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Шартномалар уларнинг шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур даражада бажарилиши, бундай шартлар ва талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — амалдаги муомала одатларига мувофиқ бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки тилхат санаси шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана хўжалик томонидан моддий-техника ресурслари, хизматлар (ишлар)га ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 440-моддасига мувофиқ моддий-техника ресурслари хўжаликнинг розилиги билан муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Муддатидан олдин етказиб берилган ва харидор томонидан қабул қилинган моддий-техника ресурсларига ҳақ тўланади ва улар кейинги даврда етказиб берилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Хўжалик етказиб берувчи ташкилотни хабардор қилган ҳолда етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган маҳсулотни, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қабул қилишни рад этишга ҳақлидир. Етказиб берувчи томонидан билдиришнома олингунгача етказиб берилган моддий-техника ресурсларини хўжалик қабул қилишга ва ҳақини тўлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мазкур номенклатура (ассортимент)га кирувчи бир хил номдаги кўп миқдордаги моддий-техника ресурслари етказиб берилиши бошқа номдаги моддий-техника ресурслари тўлиқ етказиб берилиши ўрнига ўтмайди, товарлар етказиб бериш хўжаликнинг олдиндан берилган ёзма розилиги ёки хўжалик маҳсулотни фойдаланиш учун қабул қилиб олган ҳоллар бундан мустасно, бу ҳақда давлат инспекциясига ёзма билдиришнома берилади. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрни тўлдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Электр энергияси, газ, сувни хўжаликларгача етказиб беришга, уларни етказиб бериш воситалари сақланишини таъминлашга ва уларга сарфланадиган харажатларга етказиб берувчи ташкилотлар томонидан ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ерни шудгорлашни механизациялашга доир бажарилган ишлар ва бошқа хизматлар бевосита хўжаликларнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада бажарилган хизматлар миқдори, уларнинг сифати, шудгорлаш чуқурлиги ва бошқа агротехника кўрсаткичлари қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоли масалаларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Томонлар шартнома бажарилиши учун барча зарур чораларни кўришлари шарт. Улар ушбу мақсадларда қонун ҳужжатларида ва (ёки) шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бузилганлиги учун белгиланган тартибда жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Томонлар шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-32-моддаларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд «Бошдавинспекция» ва унинг ҳудудий органлари иштирокида ушбу келишмовчиликлар ва низоли масалаларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Томонлар низоли масалаларни судгача ҳал этиш жараёнида келишишга эришмаган тақдирда, хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаларининг тўғри тузилиши ва шартномалар бўйича томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажариши устидан давлат назорати ва мониторингни Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш Бош давлат инспекцияси, унинг ҳудудий органлари, шунингдек ушбу функциялар қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган бошқа давлат органлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. «Бошдавинспекция» ва ҳудудий давлат инспекциялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонунчиликка кўра томонларнинг жавобгарлиги чораларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аванс бериш, товарлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатларига риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) сифати мавжуд техник шартларга ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги назорат қилинишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бошдавинспекция» ва ҳудудий давлат инспекцияларининг ҳуқуқ ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Бошдавинспекция» ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек тегишли давлат органлари шартномалар тузилиши ва бажарилишига ўз ваколатлари доирасида зарур ёрдам кўрсатадилар ва кўмаклашадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 13-сон, 91-модда)