12.01.2018 йилдаги ПҚ-3472-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.01.2018 йилдаги ПҚ-3472-сон
Kuchga kirish sanasi
12.01.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат мустақиллигига эришилгандан кейин ипакчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришга, янги корхоналар қуриш ва мавжудларини модернизациялашга, жаҳон бозорида харидоргир ва рақобатдош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли таркибий ўзгартиришлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга озуқа базаси ва пилла хомашёси етишмаслиги тармоқни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, бунинг натижасида республика пиллакашлик ва шойи тўқиш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини хомашё билан таъминлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ипакчилик тармоғини янада ислоҳ қилишни таъминлаш, ипакчилик саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, пиллани чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорда барқарор талаб қилинаётган, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва товарлар турини кенгайтириш, шунингдек, тармоқни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Куйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 — 2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 — 2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида қувватларни ишга тушириш жадвали 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, 1-иловага киритилган инвестиция лойиҳалари, зарурат бўлганда, «Асакабанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» А'ГБ, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда бошқа тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредитларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддатда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳудудий «Агропилла» МЧЖларини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда жойлардаги мавжуд тутзорларни хатловдан ўтказиб, кейинчалик уларни ҳудудий «Агропилла» МЧЖларга топширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ҳудудий «Агропилла» МЧЖларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тут уруғлари ва кўчатларини тайёрловчи хўжаликларни ташкил эгиш учун камида 30 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Агропилла» МЧЖларга топширилган тутзорлар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи пиллани қайта ишлаш ва пилла курти тайёрлаш ташкилотларига ўзларининг озуқа базасини яратиш учун шартнома асосида бепул фойдаланишга берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича янги лойиҳалар «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг хулосалари асосида аниқланадиган озуқа базаси ва пилла хомашёсининг етарли миқдордаги ҳажмлари мавжудлиги билан чамбарчас боғлик холда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин, бу усул пиллани қайта ишловчи корхоналарнинг ўзларига карашли озуқа базаси яратилишини, пилла хомашёси етиштиришнинг инновацион технологиялари кенг жорий этилишини хамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот холига келтирилгунга кадар чуқур қайта ишланишини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б.К. Шарипов) икки ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мавжуд пиллани қайта ишлаш ташкилотларини модернизация қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда тармоқнинг озуқа базасини кенгайтириш ва пилла хомашёси етиштириш ҳажмларини кўпайтириш негизида мазкур ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қувватлари хомашё билан тўлиқ юкланишини таъминлайдиган ўзаро боғлик ягона ташкилий-технологик занжир яратилиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б.К. Шарипов) 2018 йилнинг 1 октябрига кадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузурида Пилла ва ипакчилик маҳсулотлари инновацион тадқиқотлари, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказини ташкил қилсин, куйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиллачиликни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ғоят муҳим муаммолари бўйича тадқиқот ишларини юқори даражада олиб бориш ҳамда уларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ипакчилик ва материаллардан рационал фойдаланиш, тут дарахтлари унумдорлигини ошириш, пилла куртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш бўйича илмий-методик асослар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр маҳсулот сифати, харидоргир турлари ва дизайни менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ илмий-техник ходимларининг касб савиясини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳисобига такомиллаштириш, шунингдек, чет эллардаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мутахассисларнинг стажировкаларини ташкиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, тармоқни мақсадли ривожлантиришга қаратилган пиллачилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳузурида ипакчилик тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича махсус сиртки бўлимлар очилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантиришда ипакчилик тармоғи ва саноатининг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат аграр университетида ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида уларнинг ўз маблағлари ҳисобига интерфаол таълим аудиторияларини ташкил этсин, пилла тайёрлаш ва қайта ишлашнинг ташкилий-технологик жараёнларини яққол намойиш этиш имконияти яратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар билан ипакчилик йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда ташкилий кўмак берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари зиммасига — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга янги тутзорлар барпо этиш учун суғориладиган ерлар ажратиб берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б.К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари зиммасига — пилла тайёрлаш бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б.К. Шарипов) зиммасига — пиллани қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, тармоқ ташкилотлари ўртасида хомашёнинг оқилона тақсимланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари хамда Ўзбекистон Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши зиммасига — республиканинг бутун ҳудудида фермер хўжаликларининг далалари теварагида тут кўчатларининг қатор экилиши амалиётини қайта тиклаш ишларининг самарали ташкил этилиши ва сифатли ўтказилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б.К. Шарипов) юқорида зиммага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2023 йилнинг 1 январига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) республикада ишлаб чиқарилмайдиган ташкилотлар томонидан олиб келинадиган (белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича):
(10-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутзорларнинг қатор оралиғида агротехника тадбирларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги техникаси, механизация ва ирригация воситалари, эҳтиёт қисмлар ва уларнинг бутловчи буюмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тут кўчатлари уруғини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё ва материаллар, қуртхоналар учун ускуналар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган химикатлар, синтетик толалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуар буюмлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар бож тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхонада расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно);
(10-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ташкилотлар тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ипакчилик тармоғига тааллуқли бўлган ва фермер хўжаликларида бажариладиган мавсумий ишлар пенсия тайинлаш учун стажга бир йиллик иш сифатида қўшилиши тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг илгари Ўзбекистон Фермерлар кенгаши балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул берилган Тошкент шаҳар, Исмоил ота кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинони «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига бепул фойдаланиш учун топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Ж. Усмонов), Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши (Б.Т. Юсупов), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) бир ой муддатда юқорида кўрсатилган бино топширилишини, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси эса (Б.К. Шарипов) қабул қилиб олинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сонли қарори билан тузилган «Ўзбекипаксаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳга (З.Т. Мирзаев), зарур ҳолларда, 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда ипакчилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, моҳияти ва мазмуни аҳоли орасида мунтазам суратда кенг ёритилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.К. Шарипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3472-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3472-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эквиваленти млн. АҚШ долларида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Инвестиция лойиҳаси номланиши

Инвестиция лойиҳаси ташаббускори (хорижий ҳамкор)

Молиялаштириш манбалари:

яратиладиган иш ўринлари сони

лойиҳанинг умумий қиймати*

таъсисчилар маблағи

тижорат банкларининг кредитлари

хорижий инвестициялар ва кредитлар

1.

Тошкент шаҳрида ипак мато ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

«Bukhara Brilliant

Silk» МЖЧ ҚК

(«Karoma

Investment Limited» компанияси (БАА))

5,0

0,5

2,0

2,5

186

2.

Андижон вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

«Andijan Silk Co» МЧЖ («Tongxiang Juncheng» компанияси(ХХР))

6,0

1,0

2,0

3,0

280

3.

Жиззах вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

«Silk expert processing» МЧЖ («Abnmb group» компанияси (Буюк Британия))

5,0

2,0

0,0

3,0

280

4.

Сирдарё вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

«Agro global» МЧЖ

5,0

2,5

2,5

-

175

5.

Хоразм вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

«Khiva Silk Fabric» МЧЖ

5,0

2,5

2,5

-

175

Жами:

26,0

8,5

9,0

8,5

1 096

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳалар қувватларининг параметрларига лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланганидан кейин аниқликлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3472-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида қувватларни ишга тушириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Инвестиция лойиҳаси ва унинг ташаббускори

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Якунловчи босқичда лойиҳанинг қуввати*

Қувватларни ишга тушириш босқичлари

(йиллар бўйича)

2018 г.

2019 г.

2020 г.

2021 г.

1.

Тошкент шаҳрида ипак мато ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «Bukhara Brilliant Silk» МЧЖ ҚК

Ипак мато ишлаб чиқариш

минг п.м

460

305

155

Жаккард тўқув станогида махсус ипак матосини ишлаб чиқариш

минг п.м

850

566

284

Нақшларни бўяш ва босишни ташкил қилиш

минг п.м

572

572

Тикув станокларини ўрнатиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

минг шт.

43

43

2.

Андижон вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «Andijan Silk Со» МЧЖ

Хом ипак ишлаб чиқариш

тн

192

96

48

48

Ипак пахта ишлаб чиқариш

тн

81

54

27

Ипак мато ишлаб чиқариш

минг п.м

691,2

691,2

3.

Жиззах вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш,

«Silkexpert processing» МЧЖ

Хом ипак ишлаб чиқариш

тн

192

48

48

48

48

Ипак пахта ишлаб чиқариш

тн

81

54

27

Ипак мато ишлаб чиқариш

минг п.м

691,2

276,5

138,2

138,3

138,2

4.

Сирдарё вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш,

«Agro global» МЧЖ

Хом ипак ишлаб чиқариш

тн

144

96

24

24

Ипак пахта ишлаб чиқариш

тн

81

67,5

13,5

Ипак мато ишлаб чиқариш

минг п.м

345,6

207,4

69,1

69,1

5.

Хоразм вилоятида хом ипак, ипак пахта ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «KhivaSilk Fabric» МЧЖ

Хом ипак ишлаб чиқариш

тн

144

96

48

Ипак пахта ишлаб чиқариш

тн

81

54

27

Ипак мато ишлаб чиқариш

минг п.м

345,6

207,4

69,1

69,1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳалар қувватларининг параметрларига лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланганидан кейин аниқликлар киритилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 07/18/3472/0555-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)