Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 август,
384-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:
а) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) ишлаб турган электрон биржа савдо тизими мавжудлиги»,
«Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган биржа савдосининг профессионал қатнашчиси шаҳодатномасига эга бўлган биржа аъзоларининг биржа савдоларига қўйилиши (фонд биржаларидан ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимларидан ташқари);
инвестиция институтлари сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган биржа аъзоларининг фонд биржасида (бошқа биржаларнинг фонд бўлимларида) биржа савдоларига қўйилиши»;
в) «ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ж) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржа бюллетенига киритилган товарларни сотиш, айни пайтда олдиндан эълон қилинадиган биржа бюллетенига киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади»;
г) қуйидаги мазмундаги «м» — «р» кичик бандлар қўшилсин:
«м) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча биржа аъзолари бир пайтда ва тенг киришини таъминловчи электрон тизимда ўтказиш;
н) биржа савдоларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битишув рўйхатдан ўтказилган нарх, Incoterms қоидаларига мувофиқ товарни етказиб беришнинг базис шартлари, битишув томонлари, битишув амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битишувлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш;
о) биржа бюллетенларига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;
п) биржада камида 100 та сотилган (текин берилган) брокерлик ўрни мавжуд бўлиши;
р) товар-хом ашё биржалари раҳбарларига қўйиладиган малака талабларига риоя этиш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 364-модда; 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)