Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 29.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2958
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2958]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 2019-07-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3143, 19.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2017 йил 27 ноябрь,

165-сон

Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-68-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 165, 151 ва 2017-68-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмасдан чакана савдо фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларнинг (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорлар деб юритилади) даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдо мазкур Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Импорт товарлари савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Чакана савдо фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромадлар ва амалга оширилган товар операциялари ҳисобини даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида юритишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари (бундан буён матнда Ҳисоб дафтари деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар чеклари дафтари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтари шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 15-иловаси билан тасдиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади (бундан буён матнда солиқ органи деб юритилади). Бунда якка тартибдаги тадбиркор солиқ органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Солиқ органи рўйхатдан ўтказишни асослантирилган ҳолда рад этади ёки якка тартибдаги тадбиркорга у шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатган ҳолда тилхат билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида — Ҳисоб дафтарини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида — Товар чеклари дафтарини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Янги Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан аввал рўйхатдан ўтказилган регистрни тақдим этилганидан кейингина рўйхатдан ўтказилади. Солиқ органи регистрларни рўйхатдан ўтказиш журналига тегишли белги қўяди, аввалги регистрнинг бўш устунлари, сатрлари ва варақлари устидан чизади ва янги регистрни рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтари солиқ органи муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида барча кўрсаткичлар тузатиш ва қисқартиришларсиз шарикли ручкада (ҳаворанг, бинафша ёки қора рангда) тўлдирилади. Нотўғри маълумотларга эга ёзувлар бузилган ҳисобланади ва устидан чизилади ҳамда якка тартибдаги тадбиркорнинг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари охирги ёзув киритилган пайтдан бошлаб беш йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркорда сақланади ҳамда рақамланиши, ип билан тикилиши ва солиқ органи муҳри билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар Товар чеклари дафтарини юритишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳисоб дафтаридаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун Ҳисоб дафтари билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар юридик шахслар — ишлаб чиқарувчилар ёки улгуржи савдо билан шуғулланадиган юридик шахслардан харид қилинган товарларни сотиш чоғида товарларни харид қилиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шартномада олдиндан тўла ёки қисман ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўлангани тўғрисида тўлов топшириқномасининг нусхаси. Агар шартномада олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилмаган бўлса, сотиш пайтида тўлов топшириқномасининг нусхаси талаб қилинмайди, лекин етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўланганидан кейин, товарларни харид қилиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан бирга, белгиланган муддат мобайнида якка тартибдаги тадбиркорда сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

14. Товарлар сотилаётганида якка тартибдаги тадбиркор, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, сотилаётган товарнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар сотилиши чоғида қуйидагилар товарларни харид қилиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор — ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шартномада олдиндан тўла ёки қисман ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўлангани тўғрисида тўлов топшириқномасининг нусхаси. Агар шартномада олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилмаса, сотиш пайтида тўлов топшириқномасининг нусхаси талаб қилинмайди, лекин етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўланганидан кейин якка тартибдаги тадбиркорда белгиланган муддат мобайнида товарларни харид қилиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан бирга сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар товарлар сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи («Z» ҳисоботи) — назорат-касса машинаси қўлланилиши билан товарлар сотилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари — ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар чеклари дафтари — товар чеки берилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳисоб дафтарига қуйидаги ёзувлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар реквизитлари тўғрисида (товар номи, товар манбаини тасдиқлайдиган ҳужжат, кирим ҳужжати, тўлов ҳужжати, товар коди, ўлчов бирлиги, харид нархи, божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар, бошқа харажатлар, миқдори, ўртача нарх товарни сотиб олиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) — улар турғун савдо шохобчаси ҳудудида жойлаштирилганидан кейин дарҳол. Бунда товар кодини тадбиркорнинг ўзи Ҳисоб дафтари доирасида такрорланмайдиган қилиб эркин равишда белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ой» ва «Ой бошидаги қолдиқ» устунлари — ҳар ой савдо бошланишигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сотилди», «Кун охиридаги қолдиқ», «Харажатлар» ва «Даромад» устунлари — ҳар ой савдо куни охирида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:

«Бошқа харажатлар» сатрида товарни харид қилиш билан боғлиқ харажатларгина кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Харид қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ўртача нарх» сатрида «харид нархи», «божхона расмийлаштируви харажатлари» ва «бошқа харажатлар» сатрлари суммасини «миқдор» сатрига бўлиш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир кунда сотилган товарлар суммаси назорат касса машинаси кўрсаткичи билан мос тушиши керак («Z» ҳисоботи) ва (ёки) банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари ёки ёзилган товар чеклари суммаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ой бошидаги қолдиқ» устуни бундан олдинги ой «Ой охиридаги қолдиқ» устуни билан мос келиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Харажатлар» устуни тегишли ойда «Харид харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги ўртача нарх» сатри кўрсаткичини ушбу ойда сотилган товар миқдорига («Сотилди: миқдор» устуни) кўпайтириш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Даромад» устуни «Сотилди: сумма» ва «Харажатлар» устунлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳисоб дафтари жадваллари товарларнинг ҳар бир гуруҳига алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Товарларни ҳар бир харидорга сотиш Товар чеклари дафтарининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеки икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, бошқаси Товар чеклари дафтарида тикилган ҳолда қолади. Бунда харидорга бериладиган товар чекидаги барча ёзувлар, Товар чеклари дафтарида тикилган товар чеки билан айнан бир хил бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Товар чеки рақами босмахона усулида қўйилади. Товар чеклари дафтарида чек рақамлари қатъий изчил бўлиши керак. Харидорга бериладиган товар чеки рақамлари ва Товар чеклари дафтарида тикилган товар чеки билан айнан бир хил бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Товар чекига қуйидаги ёзувлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчининг СТИР, Ф.И.О. ва имзоси — дафтарни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этишгача барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Товар номи (коди)» устунида Ҳисоб дафтари бўйича товар коди ёки товарнинг қисқа номи акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир харидорга сотиладиган ҳар бир товар алоҳида сатрда акс эттирилади. Агар битта харидорга сотиладиган товарларнинг барча номини Товар чеклари дафтарининг бир варағида акс эттириш мумкин бўлмаса, битта харидорга сотиш бир неча варақларда расмийлаштирилади ва унга биттадан кўп товар чеки берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳисоботни тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, бундан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно, — йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар ойнинг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 15-иловаси билан тасдиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низомни бузганлик учун якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур Низомга риоя қилиниши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиздан __________________________________________________________________________________________(даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистри номи)
юридик шахс бўлмаган чакана савдо фаолиятини юритиш учун _____________________________________________ _______________________________________________________________________________________да (орқали)(фаолиятни амалга ошириш жойи, номи ва манзили)
рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
Ўзим ҳақида маълумот: 1. СТИР ______________________ 2. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома: Рўйхатдан ўтказилган сана ва рақам __________________ № ______________ _______________________________________________________________________________ томонидан берилган.
(берган ташкилот номи)
Амал қилиш муддати 20___ й. «____» _______________
3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат:
серия
рақам
берилган
Ким томонидан берилган ____________________
4. Уй манзили ________________________________________
5. Почта индекси _______________ Телефон ________________
20 ___ й. «____» ____________ (тўлдирилган сана)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 165, 151 ва 2017-68-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 20 декабрдаги 139, 2-0-9/26 ва 2002-92-сон «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1197, 2003 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 11 ноябрдаги 123, 2004-60 ва10-сон «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операцияларини ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1197-1, 2004 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 488-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 84, 10 ва 2006-41-сон «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1197-2, 2007 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 103-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2958/0477-сон)