Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2016 14.08.2000 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2000 йилдаги 320-сон
Kuchga kirish sanasi
14.08.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 3-сонли «Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ишларни ташкил этишни такомиллаштириш, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режалари ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва қурилиши сифат даражаси оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомга қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Низом шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг (кейинги ўринларда аҳоли яшайдиган жойлар деб юритилади) бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуришнинг ягона тартибини белгилаб беради ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шаҳар қурилиши фаолиятининг барча субъектлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Аҳоли пунктининг бош режаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий дастурлар, республикани ва унинг минтақаларини ривожлантириш прогнозлари, туманни режалаштириш схемалари ёки лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктининг олдинги бош режасини амалга оширишнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктининг бош режаси аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва чегараларини, улар ҳудудининг функционал вазифасини ва қурилишни зоналаштиришни, муҳандислик, транспорт ижтимоий инфратузилмасини комплекс ривожлантиришни, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда шаҳарсозлик фаолияти регламентларини, шу жумладан ҳудудларни ўзлаштиришнинг навбатма-навбатлигини, тарихий-маданий мерос объектларини сақлашга, экологик ва санитария ҳолатига қўйиладиган талабларни ва бошқаларни белгилаб беради.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Шаҳарларнинг бош режалари 15-20 йил муддатга ишлаб чиқилади. Бош режа батафсил режалаштириш лойиҳаларини, иморат қуриш лойиҳаларини ва ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
(1.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзлаштирилмаган (қурилмаган) захира ҳудудлар мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоб муддати тамом бўлгандан кейин бош режанинг амал қилиши янги (тузатиш киритилган) бош режа белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар татбиқ этилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Батафсил режалаштириш лойиҳаси иморатлар қуришнинг ҳажм-макон ва архитектура-бадиий ечимини, биноларнинг неча қават бўлиши ва турларини, тарих ва маданият ёдгорликларининг қўриқлаш зоналаридан фойдаланиш режимини, иморат қуриш ва ердан фойдаланишни тартибга солишнинг қизил чизиқлари, чегараларини, ҳудудларни функционал ва қуриш билан боғлиқ зоналаштиришни, ердан фойдаланувчилар ҳудудларининг чегараларини, ижтимоий инфратузилма объектларининг таркиби ва уларни жойлаштиришни, магистрал муҳандислик коммуникациялари трассаларини, кўчаларнинг кўндаланг кўринишини белгилаб беради, шунингдек, ҳудудларни муҳандислик юзасидан тайёрлаш тадбирларини, атроф муҳитини муҳофаза қилишни ва транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этишни ва шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда белгиланадиган шаҳарсозлик фаолиятининг бошқа регламентларини назарда тутади.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.6. Батафсил режалаштириш лойиҳалари 10—15 йилга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аҳоли яшаш жойларининг айрим қисмларига ва уларнинг функционал зоналарига, шунингдек, айрим ҳолларда аҳоли яшаш жойларининг бутун ҳудудига ишлаб чиқилади.
(1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.7. Қуриш лойиҳаси батафсил режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаси асосида одамлар яшайдиган янги ёки реконструкция қилинадиган микротуманлар ва кварталларнинг ҳудудига, турар жой бинолари ва жамоат бинолари, ишлаб чиқариш объектлари, илмий-тадқиқот, ўқув, тиббиёт, рекреацион, спорт ва бошқа шаҳарсозлик, архитектура, ландшафтли мажмуалар, ансамбллар гуруҳлари участкасига ҳамда аҳоли яшаш жойлари бошқа режалаштириш элементларига ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Батафсил режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳасисиз қурилиш лойиҳасини бажаришга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(1.7-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ БУЮРТМАЧИЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Қуйидагилар бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва шаҳар чегараси лойиҳаси (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб юритилади)нинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи ҳудудий хизматлари — шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштириладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар — иморат қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан буюртмачилар ҳисобланадилар.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Буюртмачи шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчига аҳоли яшаш жойларининг бош режаларини лойиҳалаштиришга ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган, қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга эса шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланган топшириқ беради. Лойиҳалаштиришга топшириқ мажбурий тартибда архитектура ва қурилиш ҳудудий органлари билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Буюртмачи шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчига белгиланган масштабдаги ишончли топография асосини лойиҳалаштириладиган ҳудуднинг муҳандислик-геология қидирувлари натижаларини, микросейсморайонлаштириш харитасини ҳамда 1.03.02—96-сон республика «Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бошқа бирламчи маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи билан тузилган шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштиришнинг бориши устидан назорат қилишга ва шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш даврида ер ажратиш, объектларни жойлаштириш, шаҳар посёлкаси ҳудудидаги жорий қурилиш билан боғлик барча масалаларини ишлаб чиқувчи билан келишишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режалар ва жорий қуриш амалга оширилиши мониторингини таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚУВЧИЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Бош шаҳарсозлик лойиҳалаштириш институтлари — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси аҳоли яшаш жойларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Махсус рухсатнома (лицензия)га бўлган юридик шахслар батафсил режалаштириш лойиҳалари ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.
(3.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва аҳоли яшаш жойлари алоҳида функционал зоналари лойиҳаларини ҳамда қурилиш лойиҳаларини бажаришга танлов асосида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатлари шартномада белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини, ҳужжатларнинг амалдаги норматив ҳужжатлар талабига жавоб берувчи ва тарихий ривожланишнинг узвийлигини, аҳоли яшаш жойларининг минтақавий шарт-шароитларини ҳисобга олувчи сифатини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштиришнинг дастлабки ва узил-кесил босқичларида белгиланган тартибда келишишга ва ҳимоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши мониторингини олиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат экспертизаси органлари, келишувчи ташкилотларнинг мулоҳазалари бўйича ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар, қоидага кўра, алоҳида бўлимларни ишлаб чиқишга бош лойиҳалаштириш институтларини жалб этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар архитектура ва шаҳарсозлик ҳудудий органларига, алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилотларига маслаҳат ёрдами ва услубий ёрдам кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. Батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар лойиҳаларни бош шаҳарсозлик лойиҳалаш институти билан келишиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚУВЧИЛАРНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. «Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини микросейсморайонлаштириш хариталари тузишни молиялаштиришни, экологик экспертиза хулосаларини, фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолини ҳимоя қилиш схемалари ва бўлимларини, шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишни ва давлат экспертизасидан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда марказлаштирилган бюджет манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджет ҳисобига қурилишларнинг ҳар йилги аниқ рўйхатини тузишда аҳоли яшаш жойлари шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши маблағ билан таъминланишини, топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирувлари ўтказилишини, аҳоли яшаш жойларининг микросейсморайонлаштириш хариталари, табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий комплекс схемалари тузилишини, лойиҳалаш ташкилотлари томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назорати ва аҳоли яшаш жойлари бош режалари амалга оширилиши мониторинги ўтказилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилишини ва экспертизадан ўтказилишини назарда тутиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ УЧУН ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Аҳоли яшаш жойларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари буюртмачилар кўмагида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибга мувофиқ уларни ишлаб чиқувчи билан келишилади.
(5.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарих, археология, шаҳарсозлик, архитектура ва монументал санъат ёдгорликларига эга бўлган аҳоли яшаш жойларининг бош режалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳам келишилиши керак.
(5.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.21. Шаҳарсозлик ҳужжатларини вазирликлар, идоралар ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар келишувчи вазирлик, идора ёки ваколатли ташкилот ўз хулосасини белгиланган муддатда юбормаса ва уни кўриб чиқиш муддатини узайтиришни келишмаса, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилган деб ҳисобланади.
(5.21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.22. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш масалаларига дахл қилувчи ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўзгарганлигини «Давархитектқурилиш» қўмитаси эътиборига мажбурий тартибга ёзма шаклда етказади.
(5.22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Аҳоли яшаш жойларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мажбурий тартибда Давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4. Шаҳарларнинг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари тасдиқлангунга қадар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони билан белгиланган Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар ва йирик саноат марказларининг бош режалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган аҳоли яшаш жойларининг бош режалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.6. Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда тарих, археология, шаҳарсозлик ва архитектура ёдгорликларига эга бўлган шаҳарларнинг марказий қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.7. Қолган аҳоли яшаш жойларини батафсил режалаштириш лойиҳалари шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.8. Қурилиш лойиҳалари буюртмачиларнинг тақдимномасига кўра ҳамда архитектура ва қурилиш лойиҳалари ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Аҳоли яшаш жойлари қурилиш бош режа талабларига қатъий мувофиқ равишда олиб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Қурилиш олиб борувчилар ўзларига ажратилган ҳудудда қурилишни амалга оширишда бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш сифати ва ҳажмини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига фақат уларни тасдиқланган органларнинг қарорига кўра белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, шунингдек уларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан аҳоли яшаш жойлари ҳудудида объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, посёлкалар ва туман марказларида қурилиши тугалланган массивлар, кўп қаватли турар жой кичик даҳалари (мавзелар) ҳудудида тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмат кўрсатиш ва бозор инфратузилмасининг алоҳида турган объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш тақиқланади.
(6.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.6. Бош шаҳарсозлик лойиҳалаштириш институтлари — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси ўз ваколатлари доирасида аҳоли яшаш жойлари ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти ва қурилишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги устидан доимий назоратни амалга оширади.
(6.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.7. Тасдиқланган бош режалар ва батафсил лойиҳалаштириш лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, бош лойиҳалаштириш институтлари — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси амалга оширадилар.
(6.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)