03.08.2004 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 03.08.2004 йилдаги 366-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига мувофиқ темир йўл транспорти соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусийлаштириш ва рақобат муҳитини шакллантириш жараёни изчил амалга оширилаётганлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси тизимида йўловчиларни ташиш бўйича «Ўзтемирйўлйўловчи», юкларни контейнерларда ташиш бўйича «Ўзтемирйўлконтейнер» ва рефрижератор вагонларида ташиш бўйича «Йўлрефтранс», йўловчи ташиш вагонлари ва юк вагонларини таъмирлаш корхоналари акциялаштирилди. Юк ва йўловчилар ташиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушлари тўлиқ сотилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл транспортини бошқаришда функционал ва ҳудудий ёндашувларнинг ўзаро яқин алоқасини таъминлайдиган минтақавий темир йўл узеллари барпо этилди. Ҳаракатдаги таркиб таъминоти, уни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ва унинг базаси мустаҳкамланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда юк ва йўловчилар ташийдиган, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи ва хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш суст амалга оширилмоқда. Хорижий инвесторлар хусусийлаштириш жараёнига етарлича фаол жалб этилмаяпти. Транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳити ҳанузгача шаклланмаган. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ темир йўл транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, юк ва йўловчилар ташиш бўйича хизматлар даражасини ва сифатини ошириш, темир йўл транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси темир йўл транспорти соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ монополиядан чиқариш, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, ташувлар жараёнини бевосита таъминловчи, юк ва йўловчилар ташишда хизматлар кўрсатувчи, тармоқ корхоналари ва ташкилотларига хизмат кўрсатувчи корхоналар функцияларини аниқ тақсимлаш, бозор принциплари ва механизмларини бошқариш ва хўжалик юритиш тизимига кенг жорий этиш чора-тадбирларининг изчил амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ва ташкилотларни акциялаштириш ва хусусийлаштириш, шу жумладан хусусий мулк этиб сотиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорида белгиланган ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурида тасдиқланган топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, хусусийлаштириладиган ва хусусий мулк этиб сотиладиган корхоналар, энг аввало, йўловчиларга хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган темир йўл вокзаллари сонини кўпайтириш ва доирасини кенгайтириш, шунингдек хусусийлаштириш жараёнига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортининг барқарор ва самарали ишлашини, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, темир йўллар тармоғини янада ривожлантириш ва уларнинг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш, илғор технологияларни ва менежментнинг замонавий методларини кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатдаги таркиб, йўл хўжалиги, энергия таъминоти, сигнализация ва алоқа тизимини замонавийлаштириш ва такомиллаштиришга, шунингдек тармоқ саноат корхоналарини технология жиҳатидан қайта жиҳозлашга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, компания корхоналарига ахборот хизматлари кўрсатиш ҳамда ички ва ташқи бозорда уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши функциясини бажарувчи Компания кенгашига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига, минтақавий темир йўл узелларининг ташкилий ва намунавий тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши бир ой муддатда янги таҳрирдаги уставни тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 3 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 3 августдаги 366-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банд ва 1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банднинг бешинчи хатбошидан «Доррефтранс» ва «Ўзтемирйўлконтейнер» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 17-позициясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи устундаги «2434» ва «2270» рақамлари тегишли равишда «2581» ва «2417» рақамлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи устундаги «1920» ва «1800» рақамлари тегишли равишда «2067» ва «1947» рақамлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 353-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; 2006 й., 14-сон, 116-модда; 36-сон, 361-модда; 2016 й., 44-сон, 513-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)