1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш комплекс чора-тадбирлари дастурини бажариш ҳамда аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва меҳнат органларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини ишсизларни ва банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштиришда фаол кўмаклашганлиги учун моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда у 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳар бир органини, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаларини бутунжаҳон Интернет тармоғига улаган ҳолда компьютер билан ҳамда Бўш иш ўринларнинг миллий базасидан фойдаланиш имконини берадиган конфигурация билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ой муддатда аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини Бўш иш ўринлари миллий базасига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштириш учун Бўш иш ўринлари миллий базасидан фойдаланиш кўникмаларига ўқитишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фуқароларни ишга жойлаштирилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тўғрисидаги маълумотлар билан тасдиқланган тўловларни амалга ошириш, шунингдек, Бўш иш ўринлари миллий базасига микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни киритиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизими 2018 йил 1 апрелдан бошлаб жорий этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 5 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
964-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 964-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш (кейинги ўринларда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби деб аталади) тартибини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириш бўйича агент — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмаларининг аҳолини ишга жойлаштиришда кўмаклашувчи ходимлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «Ишга жойлаштириш» ААТ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга жойлаштириш» автоматлаштирилган ахборот тизими, у ишга жойлаштириш бўйича агентлар билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда АБКМ деб аталади) аҳолини ишга жойлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлаш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўш иш ўринлари миллий базаси (кейинги ўринларда бўш иш ўринлари деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг онлайн базаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар АБКМ билан тузилган битимлар асосида аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизларни қуйидаги йўллар билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ишларини амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли ҳудудий органларида (кейинги ўринларда ФЎО деб аталади) яшайдиган ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни, шунингдек, салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчиларни ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш иш ўринлари базасига микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашганлик учун битимлар тузган ишга жойлаштириш бўйича агентларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар (кейинги ўринларда тўловлар деб аталади) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат бозоридаги реал вазиятдан ва республиканинг ҳар бир аниқ тумани (шаҳри)даги бандлик динамикасидан келиб чиққан ҳолда, лекин қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иш қидирувчи шахслар жумласига 16 ёшдан бошлаб, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, тегишли ФЎО ҳудудида яшайдиган, «Ишга жойлаштириш» ААТга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлинмаларига мурожаат қилган шахслар киради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби «Ишга жойлаштириш» ААТ асосида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. АБКМ томонидан ишга жойлаштириш бўйича агентга тегишли рўйхатдан ўтказишдан кейин «Ишга жойлаштириш» ААТдан фойдаланиш имконияти берилади, ушбу имконият уларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш иш ўринлари базасидан, шу жумладан бўш иш ўринлари базасидаги ваканциялар тўғрисидаги ахборотни киритиш, ўзгартириш ва чиқариш имкониятидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни ва банд бўлмаган шахсларни ишга жойлаштиришга йўлланмани расмийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ишга жойлаштириш» ААТдан фойдаланиш учун ишга жойлаштириш бўйича агентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни АБКМга қуйидаги мақсадда тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБКМ билан ишга жойлаштириш бўйича агентлар ўртасида битим тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга жойлаштириш» ААТга ишга жойлаштириш бўйича агентлар тўғрисидаги асосий маълумотларни (Ф.И.О., лавозими ва иш жойи, паспортининг рақами, СТИР, телефон рақами ва электрон почта манзилини) киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш ва бўш иш ўринлари базасидан фойдаланиш учун ишга жойлаштириш бўйича агентлар мажбурий тартибда электрон рақамли имзони расмийлаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар томонидан «Ишга жойлаштириш» ААТга ва бўш иш ўринлари базасига ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни киритиш қуйидаги мажбурий тартиботларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлаштириш бўйича агентни индентификация қилиш (ЭРИ ва махфий код ёрдамида тизимга кириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш қидираётган банд бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни, унинг Ф.И.О.сини, паспорти рақамини, СТИРни, яшаш манзилини, жинси, туғилган санаси ва жойи, оилавий аҳволи, қарамоғидагиларнинг мавжудлиги, таълим бўйича олинган маълумоти, малакаси ва олдинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилардан олинган бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш, унда аниқ бўш лавозим, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори, маълумоти даражасига нисбатан талаблар, малакаси, иш тажрибаси, шунингдек, ташкилотнинг мажбурий тартибда СТИР аниқ кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар томонидан «Ишга жойлаштириш» ААТга ва бўш иш ўринлари базасига ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг, шунингдек, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилганлиги текширилади ва белгиланган тартибда АБКМнинг масъул ходими томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўш иш ўринлари базасида мавжуд бўлган ишга жойлаштиришга банд бўлмаган шахсни юборишни расмийлаштириш «Ишга жойлаштириш» ААТга киритилган маълумотларга мувофиқ автоматик равишда генерация қилинади, сўнгра бўш иш ўрни беш иш куни мобайнида (ишга жойлаштиришга берилган йўлланманинг амал қилиш санасига) захира қилиб қўйилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга берилган йўлланма бўйича ишга қабул қилинган тақдирда ишга жойлаштириш бўйича агент бўш иш ўринлари базасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг тартиб рақамини киритиши шарт, унда ишни бошлаш санаси кўрсатилади ҳамда шу вақтдан бошлаб бўш иш ўрни тўлдирилган ҳисобланади ва бўш иш ўринлари базасидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги беш кун мобайнида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда ишга жойлаштиришга йўлланма автоматик равишда ўз кучини йўқотади, бўш иш ўрни эса такроран бўш иш ўринлари базасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банд бўлмаган шахсни ишга жойлаштиришнинг ҳаққонийлиги ишга жойлаштириш бўйича агент томонидан «Ишга жойлаштириш» ААТда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг ҳар ойда тўлангани тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органларидан мунтазам равишда олинган маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда агар суғурта бадаллари ишга қабул қилиш тўғрисидаги ахборот «Ишга жойлаштириш» ААТга киритилган санадан бошлаб камида олти ой мобайнида тўланган тақдирда, ҳар ойлик суғурта бадаллари эса қонунчиликда белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган суммада тўланган тақдирда банд бўлмаган шахс ишга жойлаштирилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ишга жойлаштириш бўйича агентларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишга жойлаштириш бўйича агентларга рағбатлантирувчи тусдаги тўлов ишга жойлаштириш бўйича агент томонидан қуйидагилар таъминланган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга жойлаштириш» ААТга ва бўш иш ўринлари базасига микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар киритилган бўлса, кейинчалик банд бўлмаган шахс кўрсатилган бўш ўринга ишга жойлашса — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 100 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган шахс мавжуд бўш иш ўринлари базасида ишга жойлаштирилганда, кўрсатиб ўтилган бўш иш ўрнига киритиш ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилган бўлса — ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 70 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар киритилганда, бунда банд бўлмаган шахсни кўрсатилган бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилганда — ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган тўлов суммасининг 30 фоизи миқдорида тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда тўловлар бўш иш ўрнига ишга жойлаштирилаётган шахс ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддатга мувофиқ тўлаганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишга жойлаштириш бўйича агентга тўловлар қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш ўринлар базасига белгиланган тартибга мувофиқ бўш иш ўринлари базасига киритиш учун тегишли маълумотларни мажбурий тартибда тақдим этиши керак бўлган ташкилотлар бўйича бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга жойлаштириш» ААТга айнан у ёки бу шахс такроран ҳар хил ташкилотларга олдинги ишга жойлаштирилган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот ёхуд айнан у ёки бу ташкилотдаги турли лавозимларга бир неча марта ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган шахслар тегишли маълумотларни бўш иш ўринлари базасига киритмасдан ишга жойлаштирилганда ёхуд маълумотлар амалда ишга жойлаштирилгандан кейин киритилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТЛАР
___________________________________________________________________________________________________________________________бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи
_____________________________________________________________________ (Ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)
Т/р
Вакансиялар ҳақида маълумотлар (ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз киритилган)
Ишга жойлаштирилган шахслар ҳақида маълумот
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий суғурта бадаллари ҳақидаги маълумот (ишга қабул қилингандан кейин 6 ойдан кам бўлмаган муддатда)
Тўловлар (белгиланган миқдорининг 100 фоизи)
Лавозим номи
Ташкилотнинг номи ва манзили
Ф.И.О.
Яшаш жойи ва манзили
СТИР рақами
Ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг санаси ва рақами
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТЛАР
___________________________________________________________________________________________________________________________бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи
_____________________________________________________________________ (Ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)
Т/р
Вакансиялар ҳақида маълумотлар (ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз киритилган)
Ишга жойлаштирилган шахслар ҳақида маълумот
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий суғурта бадаллари ҳақидаги маълумот (ишга қабул қилингандан кейин 6 ойдан кам бўлмаган муддатда)
Тўловлар (белгиланган миқдорининг 70 фоизи)
Лавозим номи
Ташкилотнинг номи ва манзили
Ф.И.О.
Яшаш жойи ва манзили
СТИР рақами
Ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг санаси ва рақами
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР
__________________________________________________________________________________________________________________________бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмасининг номи
_____________________________________________________________________ (Ишга жойлаштириш бўйича агентнинг Ф.И.О.)
Т/р
Киритилган бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар
Ишга жойлаштирилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида ахборот (ишга қабул қилингандан кейин камида 6 ой муддатда)
Тўловлар белгиланган миқдорнинг 30 фоизи
Лавозимнинг номи
Ташкилотнинг номи ва манзили
Ф.И.О.
Яшаш жойи ва манзили
СТИР рақами
Ишга қабул қилингани тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва №