30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш, республика шаҳар ва туманларини шундай маҳсулотлар билан узлуксиз бойитиш, шунингдек, уларнинг нархи ўсишига йўл қўймаслик мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг энг муҳим вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини, шу жумладан такрорий экин майдонларида етиштириш ҳажмларини ўстириш ҳисобига ички истеъмол бозорига озиқ-овқат товарларини устувор даражада етказиб бериш, шундай маҳсулотларни давлат буюртмасида белгиланган ҳажмларда ўз вақтида ғамлаб қўйиш ва тегишли даражада сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи, чакана савдо шоҳобчаларига маҳсулотни зарур ҳажмларда бир маромда етказиб бериш ҳисобига барча шаҳар ва туманларда аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятдаги озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан барқарор нархларда кафолатли таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, ички бозор эҳтиёжларидан ортиқча ҳажмлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотини экспортга етказиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш прогноз ҳажмлари 1, lа — 1о-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар бўйича тайёрлов корхоналари кесимида 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жойлаштиришнинг прогноз ҳажмлари 2, 2а — 2о-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг ҳудудий корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини сақлаш учун ғамлашнинг прогноз ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар кесимида 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш учун ғамлашнинг прогноз ҳажмлари 4, 4а — 4о-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашга ғамлаб қўйиш прогноз ҳажмлари 5, 5а — 5о-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика минтақалари кесимида 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч)ни ғамлаш жадваллари 6, 6а — 6д-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини (картошка, пиёз сабзи, гуруч) чиқариш жадваллари 7, 7а — 7д-иловаларига* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 8-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октярбдаги ПҚ-3345-сонли қарори билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) — (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан таркиб топган, тасдиқланган жадвалларга мувофиқ 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ишларининг боришини жойларга чиқиб, танқидий ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳини ташкил қилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ўн кунда ахборот тақдим этиб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган параметрларга мувофиқ 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан Республика ишчи гуруҳига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва чиқаришнинг тасдиқланган жадваллари қандай бажарилаётганлигини хар ўн кунда мониторинг қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари тайёрлов ташкилотларининг асосли буюртманомалари бўйича деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан маҳсулот харид қилишга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун имтиёзли кредитлар (Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси билан) белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа объектлари томонидан қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун мўлжалланган бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин ҳамда уларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва чиқаришнинг боришини мониторинг қилишда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари — «Ўзбекозиқовқатзахира» корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ички истеъмол бозорига чиқариш ҳажмлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тайёрлов ташкилотларига ажратилган кредит маблағларининг ҳажмлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги — ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш ва чиқариш учун ғамлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун мўлжалланган бюджет маблағларини ажратиш ва ўзлаштириш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари такрорий экин майдонларидан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ўз вақтида ва тўла ҳажмда йиғиштириб олиниши, шунингдек, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳоли талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун ана шу маҳсулотларнинг тегишлича сақланишини ташкил этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси (З.О. Файзиев), «Ўзбекозиқовқат-холдинг» ХК (Т.А. Жалилов) аҳолини барқарор таъминлаш ҳамда ички истеъмол бозорида нархларнинг кескин ўзгариб туришига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори билан ташкил қилинган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига импорт қилиш назарда тутилган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари (парранда гўшти, картошка, шакар, ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғи ҳамда бошқалар) ўз вақтида келтирилиши ва сотилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК (Т.А. Жалилов), «Ўздонмаҳсулот» АЖ (С.О. Ҳайдаров), «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК (Ш.Н. Рахимов), «Ўзпахтаёғ» АЖ (М.М. Солиҳов), «Ўзбалиқсаноат» АЖ (А.Ш. Эргашев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Р.М. Исматуллаев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорига озиқ-овқат маҳсулотларини бир маромда етказиб беришни таъминлаш учун шундай маҳсулотлар етиштириш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш чора-тадбирларини маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АЖ билан биргаликда 2018 йилги давлат ресурсларининг озиқ-овқатбоп буғдойидан фойдаланиш балансини шакллантиришда чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликларининг озуқа базасини кенгайтириш ва гўшт маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учун мазкур хўжаликларга биржа савдолари орқали буғдой сотиш ҳажмларини 2017 йилга нисбатан 30 минг тоннага (шу жумладан, 2018 йилнинг I ярим йиллигида 15 минг тонна) кўпайтиришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ички истеъмол бозорининг тўлдирилганлигини ва ушбу товарлар нархларининг конъюнктураси ўзгаришини хар ойда таҳлил қилиб борсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3083-сонли қарори билан ташкил қилинган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссиясига тегишли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3418-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси тайёрлов корхоналари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги — оила бошлиғига мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун тақдим этилган томорқа ер участкасида оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи оилавий майда товар хўжалиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий томорқа хўжалиги — оилавий хўжалик бўлиб, унда оила аъзолари томорқа участкасида (посёлка, қишлоқ, овулда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тақдим этилган участканинг бир қисмида) оила эҳтиёжлари учун, шунингдек, ортиқча маҳсулотни деҳқон бозорларида сотиш учун қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчилар — деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчилар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, жамғариш, сақлаш ва реализация қилиш билан шуғулланадиган, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштириладиган сабзавотлар, картошка, полиз маҳсулотлари, мевалар, узум, гуруч, дуккакли экинлар, гўшт (мол, қўй, парранда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олди-сотди шартномаси — шартнома шакли бўлиб, унга мувофиқ, бир томон (сотувчи) буюм (товар)ни иккинчи томон (харидор)нинг эгалигига бериш, харидор эса ушбу товарни қабул қилиш ва унинг учун маълум бир пул маблағи (қиймат)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш етказиб берувчилар ва тайёрловчилар ўртасида тузилган олди-сотди шартномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олди-сотди шартномаси етказиб берувчи ва тайёрловчи ўртасида мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ шаклдаги харид далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид далолатномаси ёзма шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар мажбурий равишда кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тузилган жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган, туғилган санаси, рўйхатдан ўтган манзил);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи — солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот номи, бир донасининг нархи, харид қилинаётган маҳсулот ҳажми, битим суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул олганликни етказиб берувчининг имзоси билан тасдиғи ёки сотувчининг реализация қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун пул маблағлари ўтказиладиган пластик картаси реквизитлари (тегишли шахсий ҳисобварағи рақами).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид далолатномасига тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки томорқа ширкати томонидан етказиб берувчига тақдим этилган, реализация қилинган маҳсулот етказиб берувчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат мажбурий тартибда илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидини молиялаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китоблар қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун тақдим этилган тижорат банкларининг мақсадли маблағлари ҳисобидан нақд пул кўринишидаги тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиларининг пластик картасига пул маблағларини ўтказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчилар томонидан тижорат банкларида очилган жамғарма ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банклари томонидан тайёрлов корхоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул маблағларини бериш республикада пул муомаласини ташкил этишни тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тайёрловчи режалаштирилаётган чорак бошланишидан 30 кун аввал хизмат кўрсатувчи банкка харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўловни амалга ошириш учун нақд пул маблағларига эҳтиёж тўғрисида белгиланган шаклдаги касса буюртманомасини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Касса буюртманомасига товарларни тайёрлаш ва «Хизмат беминнат» махсус савдо объектлари орқали реализация қилиш режаси ёки тайёрловчи томонидан давлат таъминот муассасалари, махсус истеъмолчилар, қайта ишлаш ва чакана савдо корхоналари, умумий овқатланиш корхоналари билан уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, қиш-баҳор даври учун захирага йиғиш учун тузилган шартномалар нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тижорат банклари томонидан нақд пул маблағлари келишилган график асосида, қоидага кўра, ҳар етти кунда бир марта берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тайёрловчи аввал олинган нақд пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда, банк уларни беришни тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Олинган нақд пул маблағларининг етти иш куни мобайнида ишлатилмай қолган қисми тайёрловчи томонидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига қайтарилиши шарт. Бунда етти кунлик муддат ўтгач ушбу маблағ унинг талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағига ўтказилади ёки касса буюртманомасига мувофиқ кейинги етти кунлик муддат учун навбатдаги нақд пул маблағлари тўлови учун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банкдан олинган нақд пул маблағларини тайёрловчилар томонидан кирим ва чиқим қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 июнда 2687-рақам билан рўйхатга олинган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тайёрловчи ҳар чоракда, бироқ ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкига раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган, нақд пул маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини тасдиқловчи маълумотномани тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўрнатилган тартибда амалга ошириладиган режали текширувларда солиқ органлари ва хизмат кўрсатувчи банклар бухгалтерлик ҳисоби, қабул қилиш квитанциялари (харид қилиш ведомостлари, маҳсулотни омборга қабул қилиш бўйича юк хатлари) ва касса ҳужжатларини таҳлил қилиш йўли билан тайёрловчи томонидан нақд пул маблағларини олиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жойларда текширув давомида нақд пул маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги, ҳисоботларда камчиликлар ва бошқа қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган жарималар билан бир қаторда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар нақд пул маблағларини бериш тўхтатиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3418/0347-сон; 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)