Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2005 02.08.2000 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2000 йилдаги 300-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг чекланган сони 393 нафар, улардан марказий аппарат ходимлари — 50 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари, шунингдек, таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудуд органлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратини ва унинг ҳудудий органларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3 ва 9-иловаларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш тегишли ҳудудий органларини қайта ташкил этсин, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органларини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари марказий аппарати ва ҳудудий органларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида уларнинг ходимларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига йўналтириладиган маблағларнинг 6 фоизи миқдори ҳисобига Ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишга рухсат берилсин.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари таъминоти ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати учун тўртта енгил автомобилга ва Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари учун иккитадан енгил автомобилга лимит ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги балансидан Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан вақтинча фойдаланиб турилган компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналарини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансига берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Банк-молия академияси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари учун мутахассислар тайёрланишини ва уларнинг малакаси оширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳар Мустақиллик майдонидаги 5-уйга жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида» (янги таҳрирда) «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Давлат қўмитаси фаолиятига тегишли бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномалар (битимлар)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятни чеклаш, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолияти соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда амалдаги қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси унга юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек, ўзига бўйсунувчи, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги Низом асосида амалга оширувчи ҳудудий монополиядан чиқариш органлари орқали ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни, мустаҳкам ҳуқуқий базани шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунларини, умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор қайта ўзгартиришлари чуқурлашишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорларини, биринчи навбатда, истеъмол товарлари бозорини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш, монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монопол бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол товарлари нархлари ва хизматларга тарифлар мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монопол хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан самарали тартибга солиш ва назорат қилишга, рақобат муҳитини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолиятига йўналтирилган норматив-методологик базани такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг бузилиши ҳолларини кўриб чиқади ва улар бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан монополиядан чиқариш тармоқ ва минтақавий дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектларининг Давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга ва инсофсиз рақобатнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда минтақаларда келишилган дастурлар бўйича нархларнинг сунъий равишда оширилиши, бозордаги монопол мавқеини суиистеъмол қилиш ва инсофсиз рақобат ҳолларини аниқлаш мақсадида истеъмол бозори конъюнктурасини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолларининг олдини олади (барҳам беради);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўхтатилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади ва ёзма кўрсатмалар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг аниқланган ҳоллари бўйича судга ёки хўжалик судига даъволар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларни ва табиий монополиялар субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар устав сармоясидаги акциялар (улушлар)ни сотиб олишда монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх белгилаш тартибига риоя этилиши ва товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар) қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий монополиялар субъектлари томонидан истеъмолчиларга сотиладиган товарлар ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши сиёсат ўтказиш, табиий монополиялар субъектлари фаолияти, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, реклама фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича белгиланган тартибда хулосалар беради, шунингдек, уларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин, бошқариладиган ва қайд қилинган нархларни қўллаш соҳасининг ўзгариши тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва товарлар айланиши соҳасида, шу жумладан, марказлаштирилган инвестициялар ва кредитлар ҳисобига, турдош тузилмаларни ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги устунлик мавқеини бартараф этиш мақсадида товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвестициялар жалб қилинган ташкилотлар ташкил этиш тўғрисида тавсиялар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда ошкораликни таъминлайди, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, табиий монополияларни тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қандай амалга оширилаётганлигидан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган даврий нашрлар орқали доимий равишда хабардор қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилинган хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун бузилиши тўхтатилиши, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўхтатилиши, бузилишлар тўхтатилиши ёки уларнинг оқибатлари бартараф этилиши тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига улар томонидан қабул қилинган монополияга қарши қонунчиликка, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлган ҳужжатлар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши тўғрисида қарорлар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорда устунлик мавқеини эгаллаб турган ва монопол фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий бўлиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этиладиган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари, шунингдек, товар ва молия бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган давлат корхоналарини хусусийлаштириш режалари юзасидан хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар ва молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устунлик мавқеини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларни ва уларнинг раҳбарларини, шунингдек, мансабдор шахсларни монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, шунингдек, монополияга қарши органнинг ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши бўйича судга мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни прокуратура органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида олинган маблағлар (даромад, фойда)ни олиб қўйиш тўғрисида, ва ушбу қонунни бузишлар натижасида олинган маблағ миқдорида жарималар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) иқтисодий жиҳатдан асоссиз шакллантирилиши ва уларнинг оширилиши, давлат маблағлари ёки ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш соҳасидаги бажарилган ишлар ҳажмларига қўшиб ёзилиши натижасида олинган маблағлар (даромад, фойда)ни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бажарилиши хўжалик юритувчи субъектларни банкротликка олиб бориши мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг ва табиий монополиялар субъектларининг Давлат реестри шакллантирилиши тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик масалалари бўйича норматив ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва хорижий давлатларнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши сиёсат ўтказиш, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик қўлланилиши масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ғайриқонуний олинган маблағлар (даромад, фойда), шунингдек, жарималар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан акцептсиз тартибда Молия вазирлигининг «Нархларни бошқариш жамғармаси» махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ундирилади ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда қарор (ёзма кўрсатма) қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой давомида тегишли бюджетга ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларни «Нархларни бошқариш жамғармаси»га ҳисобга ўтказиш навбатлилиги маблағларни бошқа мақсадли бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказишга тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва ёзма кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажаришлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган маблағ белгиланган ўттиз кунлик муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун олиб қўйилиши керак бўлган маблағнинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечиктириш банкнинг айби билан юз берган бўлса (хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириғи тушган кундан бошлаб уч кундан ортиқ) 0,15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида унинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудига кириш, шунингдек, зарур ҳужжатлар ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг мансабдор шахслари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларида мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги ахборот билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакиллари ҳисобланадилар ва давлатнинг ҳимояси остида бўладилар. Уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тенг равишда қонун билан қўриқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган Раиснинг икки нафар ўринбосарига. шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис ўринбосарлари лавозимларига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси ва штат жадвалини ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, уларга сарфланадиган харажатлар сметаси доирасида тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тузилмага ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органлари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлари сонини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини ва унинг ҳуқуқий органлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларини, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий органларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорлари (ёзма кўрсатмалари)ни бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Раис ёки унинг ўринбосарлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун ёзма кўрсатмалар берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Қўмита раиси (Ҳайъат раиси), лавозимига кўра унинг таркибига кирувчи Раис ўринбосарлари, шунингдек, марказий аппаратнинг юқори малакали раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат 7 кишидан иборат бўлади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби (унинг таркибига лавозимига кўра кирадиган шахслардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат қарорлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари эксперт кенгашлари ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидирлар, улар тўғрисидаги низомлар Давлат қўмитаси раиси ёки ҳудудий орган бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Раис билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда Ҳайъат раиси ўз қарорини ҳаётга татбиқ этади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар беради, ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида, ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари штатида йирик туманлар ва шаҳарлар бўйича монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий органлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий органлар бошлиқларининг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик туманлар ва шаҳарларнинг монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва Давлат қўмитаси тизими ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Марказий аппарат ходимларининг чекланган сони — 50 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳудудий органлар аппарати ходимларининг умумий чекланган сони 343 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларида — 18 кишидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида — 21-22 кишидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятларида — 25-27 кишидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида — 29-34 кишидан.