28.10.2017 йилдаги 877-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.10.2017 йилдаги 877-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, бандлик масалаларини комплекс ҳал этиш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш чора-тадбирлари натижадорлигини кучайтириш, кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, меҳнат бозорининг мувозанатига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасининг шакллантирилишини мувофиқлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринлари ташкил этиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда иш ўринларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш методикасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасининг прогноз кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 28 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
877-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорига
1-ИЛОВА

Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом бандлик масалаларини комплекс ҳал этишни таъминлаш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш чора-тадбирларининг натижадорлигини кучайтириш, кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва меҳнат бозорининг мувозанатига эришиш мақсадида меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринлари ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмаси — ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур ташкилий-техник тавсифларга эга бўлган муайян миқдорда иш ўринларини ташкил этишни таъминлаш юзасидан иш берувчиларга берилган топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаси — меҳнат бозори эҳтиёжини малакали кадрлар билан таъминлаш учун зарур касбий малака хусусиятларига эга бўлган мутахассисларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) берилган топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилган иш ўрни — ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмини кенгайтириш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш муносабати билан бўшаб қоладиган иш ўринларини тўлдириш учун иш берувчи томонидан янги ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида ташкил этилган иш ўрни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури — республика ҳудудларида, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари, шунингдек тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришиш чора-тадбирларини, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини ва масъул ижрочиларни ўз ичига олган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари — белгиланган тартибда тасдиқланадиган таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар тайёрлашнинг олдиндан белгиланган касбий-малака тузилмаси ҳамда иш топишда қийинчиликларга учраётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қилаолмаётган банд бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда банд бўлмаган шахслар деб аталади) ишга жойлаштиришга бўлган эҳтиёжларини инобатга олиб, таълим муассасалари битирувчиларини кафолатли ишга жойлаштириш учун мақсадли иш ўринларини ташкил этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозоридаги мутахассисларга олдиндан белгиланган эҳтиёжини ҳисобга олиб, таълим муассасалари томонидан кадрлар тайёрлашнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш йўли билан кадрлар тайёрлаш тузилмасини мақбуллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасида давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва тармоқларни модернизация қилиш дастурларига (кейинги ўринларда ривожлантириш дастурлари деб аталади) киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган хусусиятларни аниқлаш орқали олдиндан белгиланган иш ўринлари сони аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмаси меҳнат ресурсларини жалб этиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда банд бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун келгуси йил учун шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг жорий ва истиқболдаги таҳлили асосида ташкилотлар ҳар йили 1 сентябргача юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқарув органларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ иш ўринларини ташкил этиш эҳтиёжининг бирламчи кўрсаткичларини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжнинг бирламчи кўрсаткичлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ёки мавжуд қувватларни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш ва сервис, янги турар жойлар қурилиши соҳаларидаги объектлар ҳамда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш эвазига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кенгайтириш, янги боғлар ва токзорларни барпо этиш, чорва моллари сонини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг тадбиркорлик фаоллиги ўсиши, янги тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган биноларни инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар асосида «нол» қийматда тақдим этиш ҳамда давлат мулкини ижарага бериш орқали инвестиция лойиҳалари ва хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш «йўл хариталари»ни амалга ошириш муносабати билан зарур иш ўринларини аниқлаш асосида ҳисоблаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий мансуб ташкилотлардан олинган иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжларининг бирламчи кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастурига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тушунтириш хати билан юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили 20 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмаси белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасига киритилишини таъминлайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар йили 1 ноябрдан кечикмай Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини тасдиқлаш, амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасининг шакллантирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасини юқори турувчи ташкилотларга эга бўлмаган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) бўйича ҳудудий ривожлантириш дастурларидан келиб чиқиб шакллантиради. Иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжларининг бирламчи кўрсаткичлари ушбу Низомнинг 4 — 9-бандларида қайд этилган тартибларга мувофиқ ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан шакллантирилади, аниқлаштирилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини шакллантирилиш минтақа ҳудудида фаолият юритаётган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳажмлари кенгайтирилиши ва оширилиши учун кадрларга бўлган эҳтиёжни, янги хусусий ва кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш тенденцияларини таҳлил қилиш ҳамда ташкилотларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ташкилотлардан олинган иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжининг бирламчи кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини белгиланган тартибда кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тушунтириш хати билан юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар йили 1 ноябргача ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган тартибда иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмаси белгиланган тартибда кўриб чиқилишини, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига киритилишини ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасида давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, фаолиятнинг янги йўналишларини, технологияларни ва инвестицияларни жорий этиш ҳамда кадрлар қисқаришини тўлдириш учун зарур бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг кадрлар таркибини тўлдириш учун таълим муассасаларида мутахассислик ва малака бўйича кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва ҳажми аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш учун кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш ходимларнинг сон ва сифат таркибининг ўртача йиллик кўрсаткичларининг ўзгариши, корхоналарни ривожлантириш бизнес-режалари ва стратегиялари, бозор конъюнктурасининг маркетинг тадқиқотлари, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш тенденция ва динамикасидан келиб чиқиб ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кадрларга бўлган эҳтиёж таълим муассасалари бўйича бошқарув, ишлаб чиқариш, техник ва ёрдамчи ходимлар билан тўлдириш учун ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш мақсадида ташкилотлар ҳар йили 1 октябргача ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган шаклга мувофиқ кадрларга бўлган эҳтиёжни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда бўйсунувда бўлган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар ҳудудларнинг жорий ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳисобга олинган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг истиқболи ҳисобга олинган ҳолда эса — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан аниқлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аниқлаштирилган маълумотларга асосан йиллар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни алоҳида кўрсатган ҳолда, таълим даражаси бўйича кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини ҳар йили 1 ноябрга қадар келгуси прогноз йили учун шакллантирилади ва ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қуролли Кучлар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, давлат божхона хизмати органларига кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар (мутахассислик йўналишлари) бўйича буюртмани шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига киритилган мутахассисликлар (мутахассислик йўналишлари, ихтисослик), малакалар (ишчи касблари, хизматчилар лавозимлари) асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат органлари кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини амалга оширишда зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига янги касбларни (мутахассисликларни) киритиш ёки талаб бўлмаган мутахассисликларни (мутахассислик йўналишлари, ихтисослик), касбларни (ишчи касблари, хизматчилар лавозимлари) бекор қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига киритади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси прогноз йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини шакллантиради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Таълим муассасалари бўйича таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш ва тасдиқланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Давлат буюртмасига мувофиқ иш ўринларини ташкил қилиш ва кадрлар тайёрлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Иш ўринларини ташкил қилиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини олган ташкилотлар ва таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз ссуда тарзидаги қайтариладиган субсидия ажратилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ссуда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарорига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги иш ўринларини ташкил қилувчи корхона, ташкилотларга — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда берилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ссуда уч йил муддатгача Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ссуда миқдори иш ўринларини ташкил этиш учун давлат буюртмаси дастурига мувофиқ яратилган битта иш ўрни ёки давлат буюртмаси бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган битта ўқувчининг ўрнига қараб, қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баробаридан ошмаган ҳолда ҳисобланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ссуда ажратиш учун қуйидаги шартларни бажариш лозим бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ёки таълим муассасаси иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси дастурига киритилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ёки таълим муассасасининг солиқ қарздорлиги, тижорат банкларининг кредитлари бўйича кечиктирилган қарзлари бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ссуда ажратиш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш учун ташкилот ёки таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ссуда олиш учун ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ссуда берилишининг мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асослаш ва унинг қайтарилиши кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ссуда қайтарилишини таъминлаш, шу жумладан гаров, кафиллик, банк кафолати ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминлаш турлари.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида ссуда ажратиш тўғрисидаги қарорни янги иш ўринларини ташкил қилган ташкилотлар бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, таълим муассасалари бўйича эса — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига келишиш учун юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ссуда келишилган ва тасдиқлангандан сўнг ташкилот ёки таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ссуда олишнинг имтиёзли ҳуқуқи банд бўлмаган шахслар учун, шунингдек ишсизлик даражаси юқори бўлган туманларда иш ўринлари ёки таълим муассасаларида ўқувчи ўринлари ташкил этувчи ташкилотлар ёки таълим муассасаларига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ссуда фақат уни олиш учун аризада кўрсатилган мақсадлар учун, шу жумладан иш ўринларини ташкил қилишда ва фуқароларнинг касбий тайёргарлигини таъминлашда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, техника, махсус жиҳозлар сотиб олиш ва ўрнатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мақсадли фойдаланилмаган ёхуд уларни олиш учун бошқа шартларни бузган ҳолда фойдаланилган ссудалар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш билан қопланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга

Иш ўринларини ташкил этиш эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари

_____________________________________________
‎(ташкилот номи)

(жойлашган жойи)
‎_____________________________________________
(иқтисодий фаолият тури коди)

Касб (лавозим) номи

ХАЛИКК-2017*
‎бўйича коди

Йиллар бўйича иш ўринларини
‎ташкил эҳтиёжи, киши

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎

Жами:

‎‎ ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот раҳбари‎ ________________________________‎

(имзо, муҳр)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмаси*
‎__________________________________________________________
‎(давлат ва хўжалик бошқаруви органи номи)
__________________________________________________________
‎(жойлашган жойи)

Иқтисодий фаолият тури коди

‎‎‎‎Иш ўринлари тоифаси

‎‎Иш ўринларини ташкил этиш прогноз параметрлари, киши

‎Ходимларнинг амалдаги сони‎‎

‎‎‏
‎‎‏
‎‎‏

Бошқарув ходимлари‎‎

‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎

‎‎

‎‎

Техник ходимлар‎‎

‎‎

‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎

‎‎ ‎‎

‎‎‏
‎‎
‎‎

Бошқарув ходимлари‎‎ ‎‎

‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎ ‎‎

‎‎

‎‎

Техник ходимлар‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎

‎‎

‎‎

‎‎Жами:
‎‎

Бошқарув ходимлари‎‎ ‎‎‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎ ‎‎‎‎

Техник ходимлар‎‎ ‎‎‎

‎‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎ ‎‎

‎‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Шаклга ҳар бир ташкилот бўйича қўшимча эҳтиёжнинг аниқлаштирилган прогнози Низомга 1-иловага мувофиқ илова қилинади. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбари _______________________________‎

(имзо, муҳр)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎‎‎Иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмаси*
‎__________________________________________________________
‎(маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи номи)
‎‎

‎‎‎‎Ташкилотнинг номи ва жойлашган манзили

Иқтисодий фаолият тури коди

‎‎‎‎Иш ўринлари тоифаси

‎‎Иш ўринларини ташкил этиш прогноз параметрлари, киши

‎Ходимларнинг амалдаги сони‎‎

‎‎‏
‎‎‏
‎‎‏
‎‎
‎‎‏
‎‎‏
‎‎‏

Бошқарув ходимлари‎‎

‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎

‎‎

‎‎

Техник ходимлар‎‎

‎‎

‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎

‎‎ ‎‎
‎‎‏‏
‎‎‏
‎‎

‎‎‏
‎‎
‎‎

Бошқарув ходимлари‎‎ ‎‎

‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎ ‎‎

‎‎

‎‎

Техник ходимлар‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎

‎‎

‎‎

‏ ‎‎Жами: ‎‎ ‎ ‎‎‏
‎‎‏
‎‎

Бошқарув ходимлари‎‎ ‎‎‎‎

‎‎

Ишлаб чиқариш ходимлари‎‎ ‎‎‎‎

Техник ходимлар‎‎ ‎‎‎

‎‎‎

Ёрдамчи ходимлар‎‎ ‎‎

‎‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎* Шаклга ҳар бир ташкилот бўйича қўшимча эҳтиёжнинг аниқлаштирилган прогнози Низомнинг 1-иловага мувофиқ илова қилинади.‎ ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Маҳаллий ижро ҳокимияти органи раҳбари _______________________________‎

(имзо, муҳр)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида маълумот

_____________________________________________
‎(ташкилот номи)
_____________________________________________
(жойлашган жойи)
‎_____________________________________________
(иқтисодий фаолият тури коди)

Касб (лавозим) номи

ХАЛИКК-2017* бўйича
‎коди

Йиллар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж, киши

‎‎‎ ‎‎
‎‎

Жами: ‎‎

‎‎
‎‎ ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎Ташкилот раҳбари‎ _______________________________‎

(имзо, муҳр)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кадрлар тайёрлашга бўлган давлат буюртмаси‎
__________________________________________________________________________________________________
(Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий ижро ҳокимияти органи номи)

Касб (лавозим) номи

ХАЛИКК-
‎2017* бўйича
‎коди

Йиллар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж, киши

‎‎

‎‎
‎‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎

Тармоқ бўйича жами:‎‎

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎‎‎Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти орган раҳбари ‎
‎_______________________________‎

(имзо, муҳр)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/877/0190-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)