Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор иловаси 1-бандининг «е» кичик банди етмиш саккизинчи ва етмиш тўққизинчи ҳатбошилари ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб уч ойдан сўнг амалга киритилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 октябрь,
837-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:
а) ўзбек тилидаги матннинг 1-банди иккинчи хатбошидаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
б) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
ўзбек тилидаги матндаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган ҳудудий танлов комиссиясига (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссияси деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси давлат ташкилотини ўзгартириш учун берилган буюртманомани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқади.
Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши зарур бўлса, ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан берилган буюртманомани (таклифни) ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади»;
саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, буюртманома (таклиф) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий органга юборилади, ҳужжатлар ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий орган томонидан ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий танлов комиссиялари ва Давлат рақобат қўмитаси ҳар йили камида бир марта тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори бўйича хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотларининг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра ўзгартириладиган давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 22-банди биринчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «корхонасини» ва «корхонасининг» сўзлари тегишли равишда «ташкилотини» ва «ташкилотининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 23-бандидаги «корхонасининг» сўзи «ташкилотининг» сўзи билан алмаштирилсин;
30-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан қабул қилинади (хусусийлаштириш дастурига кўра ўзгартирилаётган давлат ташкилоти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган қарорлар бўйича), ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг юқори давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қабул қилинади»;
ўзбек тилидаги матннинг 33-бандида:
биринчи хатбошидаги «бўйича» сўзи «тўғрисидаги» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «айлантирилаётганда» ва «проспекти» сўзлари тегишли равишда «ўзгартирилаётганда» ва «рисоласи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «айлантирилаётганда» сўзи «ўзгартирилаётганда» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 34-бандидаги «акция эмиссияси проспекти» сўзлари «акциялар эмиссияси рисоласи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 37-бандида:
иккинчи хатбошидаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «проспектини» сўзи «рисоласини» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 40-бандидаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 41-бандида «ўн кун ичида» сўзлари «ўн кун муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг VI бўлими номидаги, 46-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 47 ва 48-бандларидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Дубликат олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«топилмалар столи»дан маълумотнома;
мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради»;
Низомнинг 1-иловасида:
«1-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ўзбек тилидаги матнда:
белгилашлар ва номланишидаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқичнинг «Тадбирлар» қаторидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомнинг 2 — 10-иловаларидаги белгилашлардаги «айлантириш» сўзи «ўзгартириш» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомнинг 10-иловасида:
ўзбек тилидаги матндаги «мулкий ҳуқуқни» ва «мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи» сўзлари тегишли равишда «мулк ҳуқуқини» ва «га мулк ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«(ушбу ордерни берган давлат органи)» сўзлари «(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
1-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан»;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) — фонд биржаси, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;
биржа битими — биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг электрон шаклдаги фонд биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;
давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) — биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) — ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валюта (ЭАВ)да тўланадиган пул маблағлари;
Давлат тендер комиссияси — давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
эмитент — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ахборот меморандуми — акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;
лот — биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;
бошланғич нарх — давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) — сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;
биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий;
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади)
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;
сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси — қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;
талабгор — таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти)»;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади, Давлат тендер комиссиянинг қарори билан келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилиши мумкин.
Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари нархини пасайтириш сотувчи билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади.
Давлат акциялари бошланғич савдога қўйиш нархи 50 фоизгача пасайтирилгандан кейин бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда, сотувчи Давлат тендер комиссиясига келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллаш таклифини киритади. Бунда давлат акцияларини бошланғич савдога қўйиш нархидаги умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорида бўлиши мумкин.»;
ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги «эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)да» сўзлари «ЭАВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖ» сўзлари «Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида» сўзларидан кейин «ва (ёхуд) ЭАВда» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «чегирмаларни қўллаш механизми» сўзлари «бошланғич савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг иккинчи хатбошидаги «ахборотни» сўзи «электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитасига» сўзлари «Ҳудудий танлов комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг еттинчи хатбошидаги «1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги» сўзлари «асосий воситаларни 1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқ кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади»;
тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий органга ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясида кўриб чиқишга юборилади.»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий орган йилига камида бир маротаба ҳудудий танлов комиссиясига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади»;
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида Давлат рақобат қўмитаси йилига камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилиши лозим бўлганлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат акцияларини хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «Хусусийлаштириш дастури» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки» сўзлари қўшилсин;
23-банд матнига «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари қўшилсин;
28-банддаги «ёхуд Давлат тендер комиссиясининг» сўзлари «Давлат тендер комиссиясининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Сотувчи» сўзидан кейин «эмитент» сўзи қўшилсин;
30-банддаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 35-бандидаги «ЭМВ» қисқартмаси «ЭАВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 38 ва 49-бандларидаги «пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни» сўзларидан кейин «шакллантиради ва» сўзлари қўшилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 40-банди учинчи хатбошидаги «ЭМВ» қисқартмаси «ЭАВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «битим» сўзидан кейин «аввал сотилган» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Аввал сотилган давлат акцияларининг савдолар натижалари ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган санада шаклланган нархи бўйича, аввал сотилган давлат акциялари бўйича агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошмаган бўлса»;
учинчи хатбошидаги «биржа битими» сўзларидан кейин «аввал сотилган давлат акциялари бўйича» сўзлари қўшилсин»;
44-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«агар давлат акциялари биржа савдоларига бошланғич қўйиш нархининг 50 фоизигача қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллангандан кейин бир ой мобайнида сотилмаганда»;
қуйидаги мазмундаги 441-банд қўшилсин:
«441. Агар Давлат тендер комиссиясининг савдога чиқариш бўйича номинал қийматдан паст бўлмаган қийматгача қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинса, давлат акциялари аввал чиқарилган савдоларнинг бир хил савдо майдончаларида сотилиши мумкин»;
45-банднинг биринчи хатбошидаги «ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзи «ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколати доирасида қабул қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин»;
ўзбек тилидаги матннинг 52-бандидаги «белгиланган нарх» сўзлари «белгиланадиган нарх» сўзлари билан алмаштирилсин»;
54-банддаги «қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирма қўллангандан» сўзлари «қўйилган бошланғич нархнинг акция номинал қийматигача пасайтирилгандан» сўзлари билан алмаштирилсин»;
VII — XI бўлимлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат акцияларини сотиш тартиби
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
г) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари) даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида Низомда:
учинчи хатбошидаги «ва аукцион ва танловларни ташкил этиш» сўзларидан кейин «шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда ўтказиладиган» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси»;
ўн биринчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўзбек тилидаги матннинг ўн саккизинчи хатбошидаги «эркин муомаладаги валютада (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)» сўзлари «эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ёки Давлат тендер комиссияси» сўзлари «Давлат тендер комиссияси ёхуд берилган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги «ЭМВда» қисқартмаси «ЭАВда» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖ сўзлари «Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «ҳудудий танлов комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади»;
тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат улушларини сотиш бўйича тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий танлов комиссияси буюртманомаларни (таклифларни) тушишига қараб, йилига камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича сотиладиган давлат улушлари бўйича хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида таклиф киритади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Хусусийлаштириш дастури тасдиқланади» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки» сўзлари қўшилсин;
20-банддаги «ёхуд Давлат тендер комиссияси» сўзлари «ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 26-бандида:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди»;
тўртинчи хатбошидаги «ҳоллари бундан мустасно» сўзлари «ҳолларидан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «тузади» сўзи «шакллантиради» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги «буюртманома» сўзи «буюртманомалар» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳри» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади»;
ўзбек тилидаги матннинг 40-бандидаги «босқичма-босқич» сўзлари «қадамба-қадам» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ҳар ўн кунда бир маротаба ўтказилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 47-банди бешинчи хатбошидаги иккинчи жумласидаги «Аукцион» сўзи «Танлов» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 48-банди биринчи хатбошидаги «аукцион» сўзи «танлов» сўзи билан алмаштирилсин;
49-банднинг олтинчи хатбошидаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳри» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«53. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи давлат улушлари сотилаётганда талабгор ёки унинг ваколатли вакили Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур давлат улушларини сотиб олиш учун олдиндан розилигини тақдим этиши шарт.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак»;
59-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади»;
60-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Сотувчи танлов комиссияси хулосаси бўйича танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномаси тузади»;
65-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«65. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан эътиборан бир ой мобайнида ҳар ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади»;
69-банддаги «давлат улушини сотиб олиш бўйича» сўзларидан кейин «шунингдек келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш» сўзлари қўшилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмишинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг олтмиш учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
77-банднинг биринчи хатбошидаги «аукцион (танлов) ғолиби (иштирокчиси) билан» сўзлардан кейин «танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи томонидан» сўзлари қўшилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 78-банди бешинчи хатбошидаги «мулкий ҳуқуқнинг» ва «мулкий ҳуқуқни» сўзлари тегишли равишда «мулк ҳуқуқининг» ва «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
82-банддаги «савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўзбек тилидаги матннинг 83-бандидаги «ва инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни» сўзлари «ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
84-банднинг иккинчи хатбошидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
85-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«85. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.
Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 86-банди учинчи хатбошидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
88-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий органи» сўзлари «сотуви» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 89-бандидаги «Мулкий ҳуқуқни» сўзлари «Мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
91-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«топилмалар столидан» маълумотнома;
сертификат дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Сертификат дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқотилган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 94-банди бешинчи хатбошидаги «харидорни» сўзи «сотувчини» сўзи билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Низомнинг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «г» кичик бандининг саксон еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
д ) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
иккинчи хатбошидаги «риэлторлик ташкилоти» сўзларидан кейин «шунингдек, аукцион ва тендерлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда, ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган ташкилот» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;»
ўнинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2-банднинг ўн еттинчи хатбошидаги «эркин муомаладаги валютада (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)» сўзлари «эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан» сўзлари «белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ёки Давлат тендер комиссиясининг» сўзлари «Давлат тендер комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ЭМВда» қисқартмаси «ЭАВда» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги, «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖ» сўзлари «Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитасига» сўзлари «ҳудудий танлов комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ҳудудий танлов комиссияси давлат кўчмас мулки объектини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади»;
саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ариза (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий органга юборилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳужжатлар шакллантирилиб ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий тендер комиссияси буюртманомалар келиб тушишига қараб, лекин камида бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига асосан хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссия томонидан тайёрланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади.
Хусусийлаштириш дастури, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий танлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат мулкини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан тузилиши мумкин»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошиси «Хусусийлаштириш дастури тасдиқланади» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ёки» сўзлари қўшилсин;
20-банднинг олтинчи хатбошисида «сотилаётган Давлат кўчмас мулк объекти савдоларини ташкил этиш» сўзлари «давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича ташкил этилаётган савдолар» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «ёхуд Давлат тендер комиссиясининг» сўзлари «Давлат тендер комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг ўттиз иккинчи — ўттиз еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
30-банднинг бешинчи хатбошидаги «тузади» сўзи «шакллантиради» сўзи билан алмаштирилсин;
31-банднинг учинчи хатбошидаги ва 52-банднинг олтинчи хатбошидаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
34 ва 55-бандлардаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
43-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини имзолайди»;
ўзбек тилидаги матннинг 44-бандидаги «босқичма-босқич» сўзлари «қадамба-қадам» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-банднинг иккинчи хатбошидаги «олти ой» сўзлари «биринчи аукцион ўтказилган санадан сўнг икки ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 50-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сотувчи, риэлторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини шакллантиради. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади»;
56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак»;
62-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади»;
63-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан танлов комиссияси хулосасига асосан олди-сотди шартномасини имзолайди»;
иккинчи хатбошидаги «танлов таклифлари» сўзларидан кейин «(бизнес-режа)» сўзлари қўшилсин;
ўзбек тилидаги матнда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
69-банддаги «олти ой» сўзлари «биринчи танлов ўтказилган санадан сўнг икки ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 70-бандидаги тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«танлов қатнашчиларининг танлов таклифларини, улар танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, рад этиш сабабларини кўрсатиб, танлов қатнашчиларини хабардор қилган ҳолда, рад этиш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг эллик тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг олтмишинчи-олтмиш биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг олтмиш иккинчи — олтмиш тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг олтмиш иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг олтмиш учинчи — олтмиш олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
82-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«82. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби, танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор, оферта шартларига жавоб берадиган сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси билан олди-сотди шартномаси тузилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 83-бандида:
олтинчи хатбошидаги «мулкий ҳуқуқнинг» ва «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқининг» ва «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «зарур бўлган» сўзлари «зарурат бўлганда» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг» сўзлари «инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун тақдим этишнинг, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боришнинг муддати;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандлари мазмунининг баёни, харидор томонидан бажарилиши муддатлари, уларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари»;
ўзбек тилидаги матннинг 84-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«84. Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий органи томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади»;
87-банддаги «савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўзбек тилидаги матнда Х бўлимнинг номланишидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 88-бандидаги «ва инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни» сўзлари «ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги «ҳоллари бундан мустасно» сўзлари «ҳолларидан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;
90-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«90. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.
Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 91-банднинг учинчи хатбошидаги, 93-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ва 94 ва 95-бандлардаги «мулкий ҳуқуқни» ва «мулкий ҳуқуққа» сўзлари «мулк ҳуқуқини» ва «мулк ҳуқуқига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«топилмалар столидан» маълумотнома;
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 97-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«97. Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида сотувчининг иштирокида қабул қилиш — топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объекти харидорга топширилишини таъминлаши шарт»;
ўзбек тилидаги матннинг 98-бандида:
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«харидорга сотилган давлат кўчмас мулк объектидан ва харидор томонидан ўзининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишига боғлиқ бўлган ушбу объект тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериш;
харидорга олди-сотди шартномаси ва инвестицияларни киритиш режасига мувофиқ объектда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик»;
99-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«99. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни «нул» харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан биргаликда ҳудудий танлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқиш учун киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни «нул» харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади»;
ўзбек тилидаги матннинг 101-бандидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
103-банддаги «ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомнинг 1-иловасидаги матн қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Низомнинг 10-иловасида:
ўзбек тилидаги матндаги «мулкий ҳуқуқни» ва «мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи» сўзлари «мулк ҳуқуқини» ва «га мулк ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ташкилотлар» сўзи «давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«_____ йил «___» ___________ да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битим тузилди» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нол» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мазкур Низомнинг амал қилиши эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлашган давлат мулк объектларини сотиш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матнда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи»;
қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«ваколатли вакил — танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончномага асосан ваколат берилган жисмоний шахс»;
тўққизинч — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «тўлов эвазига» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Давлат мулки объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нол» харид қиймати бўйича сотиш ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари (давлат мулки объектлари рўйхати) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) асосида сотувчи томонидан амалга оширилади.
Илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотиладиган, савдоларда турган давлат мулки объектлари ушбу давлат мулки объектларини сотиш муддатини узайтиришда савдолардан олинмайди.
Давлат мулки объектини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколатлари доирасида алоҳида қарорлари асосида танлов ўтказилмасдан инвесторнинг муайян инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари эвазига тўғридан-тўғри музокара олиб бориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Давлат тендер комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги давлат мулки объектларини сотишлари мумкин»;
биринчи хатбошидаги «ва (ёки) балансда сақловчилар» сўзларидан кейин «шаҳар ташкил этувчи ва ностратегик корхоналар бўлмаган давлат мулк объектларини сотиш» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин:
учинчи — ўнинчи хатбошилар, иккинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) балансда сақловчиларнинг ишчи органга тақдим этган таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ҳудудий танлов комиссияси давлат мулк объектларининг тайёрланган рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) тақдим этади. Рўйхат билан бирга Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг фотосурати (камида тўртта) илова қилинган паспорти тақдим этилади.
Давлат рақобат қўмитаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Давлат мулки объектларининг рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритишда кадастр ҳужжатлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори албатта мавжуд бўлиши керак. Балансда сақловчида ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни расмийлаштириш белгиланган тартибда балансда сақловчи томонидан амалга оширилади»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари, Давлат рақобат қўмитаси ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари бўйича давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
Шунингдек, хусусийлаштириш дастурлари Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий органлар) ва ҳудудий танлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (ҳудудий органлари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмай бўш турган давлат объектлари рўйхатидан шаклланиши мумкин»;
11-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «ишчи орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошидаги «танлов шарти» сўзларидан кейин «давлат мулки объектлари сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг танлов шартлари ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«сотилаётган давлат кўчмас мулки объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади»;
учинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак»;
22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Танловда фақат бир қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси унинг танлов таклифларини кўриб чиқади ва ушбу қатнашчининг танлов таклифларининг танлов шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур қарор давлат мулки объектини ягона қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади»;
иккинчи хатбошидаги «танлов таклифлари» сўзларидан сўнг «(бизнес-режа)» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бошқа барча таклифлар тенг бўлган тақдирда, сотилаётган давлат мулки объекти ижарачисига ушбу объектни сотиб олиши учун устун ҳуқуқ берилади»;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ҳудудий танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги қарори асосида баённома тасдиқлангандан кейин йигирма кундан кечикмай сотувчи, балансда сақловчи ва:
танлов ғолиби деб эътироф этилган қатнашчи;
танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи;
ижара объектида асосий фондларни мукаммал таъмирлаш ва модернизациялаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг тегишли органларидан олинган экспертиза хулосалари ва меҳнат органларининг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижараси даврида ушбу объектда ташкил қилинган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномаси бўлган тақдирда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачи билан олди-сотди шартномаси имзоланади;
Агар танлов ғолиби билан музокаралар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугалланмаса, ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси улар томонидан танлов таклифлари учун таклиф қилинган давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилинади.
Ғолиб давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузишни рад этган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан ғолибнинг ёзма рад этиши илова қилинган баённома расмийлаштирилади. Бунда давлат мулки объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилади.
Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий орган) сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ушбу давлат мулки объектининг сотувга қўйилиши кўзланганлиги ҳақида ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади»;
«олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин» сўзларидан сўнг, «бунда баҳолаш учун қилинган харажатлар инвестиция мажбуриятлари қийматига қўшилади ва инвестиция мажбуриятларини қабул қилишда инобатга олинади» сўзлари қўшилсин»;
ўзбек тили матнидаги «харидорга» сўзи «харидор томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банднинг тўққизинчи хатбоши, 46-банд, IX бўлим номи, 47, 48, ва 49-бандлардаги ўзбек тилидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ўзбек тилидаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«топилмалар столидан» маълумотнома;
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади»;
53-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда харидор олди-сотди шартномасида белгиланган миқдорда инвестиция мажбуриятларининг бажарилмаган миқдори суммасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня тўлайди.
Харидор айби билан олди-сотди шартномаси бекор қилинса, шартномада белгиланган миқдорда харидор инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция мажбурияти маблағларининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди»;
биринчи хатбошидаги «инвестор» сўзи «харидор» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Шу билан бирга, харидор томонидан киритилган инвестициялар ва компенсациялар ҳар қандай кўринишда қайтарилмайди»;
Низомнинг 1-иловаси «1-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорларига биноан сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
ўзбек тилидаги матннинг 2-бандида:
саккизинчи хатбошидаги «вакил қилинган» сўзлари «ваколат берилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)» сўзлари, «эркин айирбошланадиган валютадаги (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзларидан кейин «ҳокимликлари» сўзи қўшилсин;
ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Очиқ танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий матбаа нашрларида, шунингдек ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади»;
ўзбек тили матнидаги тўртинчи хатбошидаги «давлат мулки жойлашган жой» сўзлари «унинг жойлашган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«инвестициявий (киритиш шакли ва шартлари ёйилмаси билан) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми»;
ўзбек тилидаги матннинг 8-бандида:
еттинчи хатбошидаги «мустақиллигини» сўзи, «қобилиятлилигини» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «талабгор томонидан муҳрланган ва имзоланган» сўзлари «талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 10-бандидаги «Очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги» сўзлари «Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 12-банди биринчи хатбошига «агарда» сўзи қўшилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 16-бандидаги ва 17-бандининг биринчи хатбошидаги «очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги» сўзлари «очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «бошқа усулда» сўзларидан сўнг «нул харид қийматида сотиш ва тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалар тузишни ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) Давлат мулки объектларини танлов савдоларида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
(1-банд «з» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ўн олтинчи хатбошидаги «Савдо-саноат палатаси» сўзлари «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тили матнидаги:
«инвестициявий мажбуриятлар — пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
инвестициялаш объекти — давлат акциялари (улушлари) сотилиши керак бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида), давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш кўринишидаги кўчмас мулк»;
тўққизинчи хатбошидаги «қиймати» сўзи, «баҳоси» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер» сўзлари «танлов қатнашчиларини малакали танлаш ва танлов» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сотувчи — Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари»;
ўзбек тилидаги матннинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинишининг мақсади ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар)нинг ҳажмини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш ва (ёки) маҳсулотларнинг (хизматларнинг) янги турларини ишлаб чиқаришни бошлаш, иш ўринларини яратиш (кўпайтириш) йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳисобланади»;
ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошидаги «ҳоллари бундан мустасно» сўзлари «ҳолларидан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Хусусийлаштирилган давлат мулки объектида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ҳисоблаш барча рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин, лекин олди-сотди шартномаси имзоланган санадан олти ойдан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим»;
ўзбек тилидаги матннинг 7-бандидаги «сотувчи ташкил этган» сўзлари «сотувчи томонидан ташкил этилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «з» кичик бандининг йигирманчи — йигирма учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
23-банддаги «икки ой» сўзлари «бир ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг ўнинчи хатбошидаги «комиссия таркибига шунингдек» сўзларидан сўнг «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 30-банди биринчи хатбошидаги «протокол» сўзи «баённома» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 32-бандидаги «қўшимча шартнома» сўзлари «қўшимча келишув» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 33-бандидаги «протоколга» сўзи «баённомага» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 34-бандида:
иккинчи хатбошидаги «ажратиб олиш» сўзлари «блокировкадан чиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «мулкий ҳуқуқни» сўзлари «мулк ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банднинг биринчи хатбошидаги «тугашидан» сўзи, «тугаганидан» сўзи билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг 38-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатларини бузган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу муддат бузилгани учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар суммасига, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестициявий мажбуриятларга қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилиши мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда) иловасининг 17-банди «а» кичик бандининг саккизинчи — ўнинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)