Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006 15.07.2004 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 15.07.2004 йилдаги 335-сон
Kuchga kirish sanasi
15.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИНИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ВА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАРМОҚ СЕТКАСИГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон «халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада ўқитувчи касбининг аҳамияти ва обрў-эътиборини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини рағбатлантириш ва улар ҳаётининг моддий шарт-шароитларини яхшилаш юзасидан изчил, аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда халқ таълими тизими ходимларининг иш ҳақи миқдорлари бир неча марта оширилди. Бошланғич синфлар ўқитувчиларига ойлик устамалар, ўқитувчиларга синф раҳбарлиги, дафтарларни текширганлик, ўқув кабинетлари ва лабораторияларига мудирлик қилганлик учун қўшимча ҳақ белгиланди ва 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб уларнинг миқдори анча оширилди. Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўқитувчилар учун педагогик юклама мақбуллаштирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ўқув ва тарбия жараёнига ўқитувчиларнинг шахсий улушини холисона баҳолаш масаласи ниҳоятда мураккаб эканлигини ҳисобга олган ҳолда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ва 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш юзасидан ўқитувчилар ва методистлар меҳнатини баҳолаш механизмини ва мезонларини ишлаб чиқиш ишларини янада давом эттириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчиларнинг ўқув-тарбия жараёнига шахсий улуши мезонларини аниқлашга ёндашувларни ишлаб чиқиш ва умумтаълим муассасаларининг қобилиятли, ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг кенг иштирокида ўқитувчиларнинг юксак касб малакасини ва уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига шахсий улушини ҳисобга оладиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш масалалари муҳокама қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика педагогика жамоатчилиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2004/2005 ўқув йили мобайнида, 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ улуши, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун — ўқувчиларни тест синови натижалари бўйича аниқланадиган ўқувчиларнинг таълим стандартларини ўзлаштириб олиш даражасига қараб 25 фоизгача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига улар томонидан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилганлиги учун — ўқувчиларнинг тўгараклар ва секциялардаги мунтазам машғулотларга ва ижодий фаолиятга жалб этилиши даражасига қараб 15 фоизгача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
методика кабинетлари методистларига ўқув жараёнида фойдаланиладиган ўқув-методик материаллар ишлаб чиқишга, янги педагогика технологиялари жорий этишга, ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси кенг ёйилишига қўшган шахсий улуши учун 25 фоизгача миқдорда тариф сеткасига ойлик махсус устамалар белгилаш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари таклифларини умумлаштириш асосида умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва методика кабинетлари методистларининг шахсий улушини аниқлашда ва уларга устамалар белгилашда қўлланиладиган асосий мезонлар ишлаб чиқилганлиги ҳамда Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методика кабинетлари методистларига устамалар белгилаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом (илова қилинади) тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тариф ставкасига кўрсатилган махсус устамалар умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методик кабинетлар методистларига ўқитувчилар учун умумтаълим муассасалари ҳузурида, методистлар учун эса — халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар қарорлари асосида белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркибига умумтаълим муассасалари раҳбарлари, педагогика кенгаши аъзолари, шунингдек ота-оналар қўмитасининг фаол аъзоларини киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус комиссияларга раҳбарлик қилиш тегишли равишда умумтаълим муассасалари ҳамда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига юклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар ва методистларнинг тариф ставкасига устамаларнинг холисона, ошкора ва тўғри белгиланиши юзасидан назорат туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларига юклаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.А. Азизхўжаев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ўтказилаётган эксперимент натижаларини 2004/2005 ўқув йили якунлари бўйича умумлаштирсинлар ва танқидий баҳоласинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўқув-тарбия жараёнига ҳисса қўшган ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар. Бунда ўтказилаётган экспериментга халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш бўйича тайёргарлик босқичи сифатида қаралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлигига, тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирликлар (идоралар)га мазкур экспериментни ўтказиш давомида ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва методик кабинетлар методистлари иш ҳақига кўрсатиб ўтилган устамаларни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур бюджет маблағларини ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 январгача бўлган муддатда 2005 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш принциплари ва механизми тўғрисида аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 15 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 июлдаги 335-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методик кабинетлар методистларига устамалар белгилаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг талантли, ўз ишига садоқатли ўқитувчиларини рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро боғлиқлигини таъминлаш йўли билан ўқув-тарбия ишларининг натижадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек ўқитувчиларнинг касбий ва малака даражасини оширишнинг рағбатлантирилишини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом тадбиқ этиладиган умумтаълим муассасаларига умумтаълим мактаблари, барча тур ва номлардаги мактаб-интернатлар, мактаблар-лицей ва гимназиялар (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилади ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ сеткаси жорий этилгунга қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва методистлар иш ҳақига устамалар белгилаш тўғрисидаги қарорлар ўқитувчилар бўйича — умумтаълим муассасалари ҳузурида, методик кабинетлар методистлари бўйича эса — халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссиялар деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркибига умумтаълим муассасалари раҳбарлари, педагогика кенгаши аъзолари, шунингдек ота-оналар қўмитасининг фаол аъзолари кирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Махсус комиссияларни тегишли равишда умумтаълим муассасалари ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Умумтаълим муассасалари ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўқитувчилар ва методистларнинг асосий иш ҳақига устамалар белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мактабларнинг ўқитувчилари ва методик кабинетлар методистлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори, ушбу Низомда белгиланган устамаларни ҳисобга олиб, Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўқитувчиларнинг тариф ставкасига ҳар ойлик устамалар уларнинг касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижадорлик ва ўқитиш сифати учун, тегишли синфлар ва предметлар учун давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг ўқувчиларни тест синовларидан ўтказиш натижалари бўйича белгиланадиган даражаси таъминланишига боғлиқ ҳолда тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устамалар ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўқитувчилар томонидан амалга ошириладиган ўқувчилар билан тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун ҳар ойлик устама ўқитувчи тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун устама тўгарак, спорт-оммавий ишларни фаол ва самарали амалга оширган, ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-мурувват руҳида тарбиялаган ўқитувчиларга ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Методик кабинетларнинг методистларига устама ўқув жараёнида фойдаланиладиган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга қўшилган шахсий ҳисса, янги педагогика технологияларини жорий этганлик, ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини кенг оммалаштирганлик учун тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Умумтаълим муассасаларида тузиладиган комиссиялар ўқитувчиларнинг ўтган ўқув йилидаги ишларини баҳолаш натижалари бўйича, уларга ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида ҳар ойлик устамалар белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Халқ таълимини бошқариш органлари ўқитувчилар ёки методистлар фаолияти мониторинги ва ўқувчиларни тест синовидан танлаб ўтказиш асосида тавсия этилган номзодларнинг ва уларга белгиланган устамаларнинг холисоналиги ва асосланганлигини текширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчилар ва методистлар ишларининг натижадорлигини белгилаш учун улар фаолияти мониторинги тартиботи, ўқувчиларни тест синовидан танлаб ўтказишни амалга ошириш тартиби, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини баҳолаш мезонлари Махсус комиссия тўғрисидаги Низомда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Олинган натижалар ва махсус комиссия қарорлари асосида тегишли умумтаълим муассасаси ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органининг буйруғи билан ҳар бир мактабнинг ҳар ойлик устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчилари ва методистлар рўйхати устамалар миқдорлари кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишларнинг натижадорлиги ва касбий маҳорат учун, ўқитувчининг тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни амалга оширганлиги учун ҳамда методистларга таълим жараёнини методик таъминлашни яхшилашга қўшган шахсий ҳиссаси учун устамалар ҳар бир ўқув йили бўйича, ўтган ўқув йилидаги ишларнинг якунларига кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Зарур ҳолларда, ўқитувчи ёки методистнинг ўтган ўқув давридаги (чорак, ярим йиллик ва шу кабилар) ишларини текшириш якунларига биноан махсус комиссия устамаларнинг белгиланган миқдорларини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Натижадорлик учун устама бошланғич синфлар ўқитувчиларига — синф билан иш олиб боришда муайян кўрсаткичларга эришиш бўйича, предмет ўқитувчиларига эса — ўқитилаётган фанга доир муайян кўрсаткичларга эришиш бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўқитувчига бир йўла икки хил: касб маҳорати ва натижадорлик учун ҳамда тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни амалга оширганлик учун устамалар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Халқ таълимини бошқариш тегишли органи ҳудудий молия органи билан келишган ҳолда, ҳар қайси умумтаълим муассасаси ва халқ таълими ҳудудий органи бўйича устамаларни белгилаш учун маблағлар ҳажмини тасдиқлайди. Бунда касб маҳорати ва натижадорлик, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар кўрсаткичларини белгилаш бўйича туман, шаҳарнинг барча мактаблари учун ягона ёндашувга риоя қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тақдим этилган маълумотларнинг ҳамда устамаларни белгилашнинг холисоналиги ва тўғрилиги учун махсус комиссиялар раҳбарлари, шунингдек халқ таълими ва вазирлик (идора)нинг тегишли органлари раҳбарлари жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Рағбатлантирувчи чора-тадбирлар самарадорлигини, энг талантли ўқитувчилар нуфузини ошириш учун туман (шаҳар)нинг энг яхши ўқитувчилари рўйхатлари маҳаллий матбуотда эълон қилиш учун тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методика кабинетлари методистларига устамалар белгилаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методика кабинетлари методистларига устамалар белгилашнинг асосий мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Касб малакаси ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий улуши, ўқитишнинг юқори самараси ва сифати учун умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига устама белгилашда махсус комиссиялар қуйидаги асосий мезонлардан келиб чиқадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг билимлари, малака ва кўникмалари умумий ўрта таълим учун белгиланган давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлиги даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнини ўқувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурига мувофиқ билимларни ўзлаштириш даражасининг мустаҳкамлигини таъминлайдиган педагогик ишнинг юқори самараси ҳамда тест синови натижалари ва баҳолашнинг рейтинг усуллари бўйича белгиланадиган ўқитишнинг яхши сифати, шунингдек қобилиятли ва иқтидорли ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб боришнинг ташкил этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчи томонидан ўқув жараёнида ўқитишнинг илғор усуллари ва педагогика технологиялари муваффақиятли қўлланилиши, ўқув-тарбия ишларининг замонавий шакллари жорий этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари томонидан тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар олиб борилганлиги ва ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда улар томонидан қўшилган аниқ шахсий улуш учун уларга устама белгилашда махсус комиссиялар қуйидаги асосий мезонлардан келиб чиқадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг тўгараклар ва секциялардаги мунтазам машғулотларга ва ижодий фаолиятга жалб этилиши даражаси, ўқувчиларнинг дам олиши ташкил этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб ўқувчиларида ҳаётий кўникмалар, маънавий ҳамда ирода билан боғлиқ фазилатлар шакллантирилиши ишларининг самаралилиги ва уларни касбни онгли равишда танлашга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб маҳорати ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича синфдан ташқари машғулотлар ўтказиш савияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг ўзлаштиришини оширишга ҳамда ўсиб келаётган авлодни жамиятнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ тарбиялашга қаратилган ўқувчиларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ишларни ташкил этиш даражаси ва уларнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг кекса фуқароларни оталиққа олишларини ташкил этиш ишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мактабдаги таълим жараёнининг методик таъминланилишини яхшилашга шахсий улуш қўшганлиги учун методика кабинетларининг методистларига устама белгилашда қуйидаги асосий мезонлар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнида фойдаланилаётган ўқув-методик материаллар ва методик тавсияларни ишлаб чиқишда шахсан иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнига янги педагогика технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва раҳбарларининг илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш ишларининг самараси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчиларнинг касб маҳоратини оширишга йўналтирилган ишлар, ўз фани бўйича таълим берувчи семинарлар ва мақсадли қисқа муддатли курслар ташкил этиш.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 324-модда)