Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025 05.10.2017 йилдаги 799-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.10.2017 йилдаги 799-сон
Kuchga kirish sanasi
09.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025
Ҳужжат 09.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорини бажариш, ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган Жамоат ишларига банд бўлмаган аҳолини босқичма-босқич жалб этиш жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар қуйидаги иш берувчилар томонидан берилади, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан — жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан — жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича 50 фоиз миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жамғармани тасдиқланган тузилмасига мувофиқ малакали кадрлар билан шакллантирилишини икки ой муддатда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзавтосаноат» АЖ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этадиган фуқароларни ташиш учун, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширишни мувофиқлаштирадиган ҳар бир туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази эҳтиёжлари учун «Damas» автомашиналарини 100 фоиз олдиндан тўлов шартлари асосида етказиб беришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 37-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Васийлик Кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этиш асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини манзилли ва тизимли равишда ташкил этиш, Республиканинг ҳар бир маҳалласида ишсиз фуқароларни қамраб олган ҳолда тўланадиган жамоат ишлари дастурининг сифатли, тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
799-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

Қўчқоров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

Хаитов А.А.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Хайдаров А.Я.

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Бекенов С.Х.

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Азимов Д.С.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

Низомов Б.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

Хамраев Ш.Р.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

Абдувалиев А.А.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси

Рафиков К.М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамғармаси кенгаши раиси

Юсупов Б.Т.

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси раиси, Кенгашнинг масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 20 нафар, шу жумладан 14 нафар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош мутахассислар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини (кейинги ўринларда Жамоат иши деб аталади) ташкил қилиш турлари ва тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи иш берувчи — мазкур Низомга мувофиқ жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича ташаббускор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини бажарувчи шахс — белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган ва жамоат ишларида қатнашиш учун жалб қилинган фуқаро.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамоат ишлари қуйидаги мақсадларда ташкил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган шахсларни вақтинчалик маош (меҳнат даромади) билан таъминлаш ва уларни иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларнинг вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган илк бор иш изловчи шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра (илгари бола тарбияси, бемор ва кекса оила аъзоларини парваришлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва бошқа сабабларга кўра) узоқ танаффусдан сўнг касбий фаолият билан шуғулланмаган шахслар меҳнатини реабилитация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларини ишчи кучи билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоат ишларининг таклиф қилинаётган турлари жамоат ишларига юборилаётган шахсларнинг касбий маҳоратини, иш тажрибасини, ёшини, жинсини ва бошқа хусусиятларини, иш вақти ва меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур шароитларни ҳисобга олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда АБКМ деб аталади) жамоат ишларига юбориладиган фуқароларнинг касби, ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жамоат ишларининг жойларини, шунингдек жамоат ишларида иштирок этиш шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи иш берувчи АБКМ билан биргаликда жамоат ишлари турлари ва ҳажмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз ва банд бўлмаган шахслар томонидан жамоат ишларида иштирок этиш ишнинг хавфлилиги, зарарлилиги ва меҳнат шароитларининг оғирлиги сабабли рад этилса, уларга жамоат ишларининг бошқа турлари таклиф қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишсиз шахсларга ишсизлик нафақасини тўлаш жамоат ишларида қатнашаётган даврларида тўхтатилади ва жамоат ишлари тугаган кундан бошлаб тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил қилинган жамоат ишларида АБКМ йўлланмаси асосида жамоат ишларида иштирок этиш учун юборилган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин, иш ҳақи бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари буюртмалари асосида ташкил қилинган жамоат ишларида АБКМ йўлланмаси асосида жамоат ишларида иштирок этиш учун юборилган фуқароларга иш ҳақи бўйича тўловларнинг 50 фоизи кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларнинг Жамғарма томонидан қопланадиган қисми энг кам ойлик иш ҳақининг икки ярим баробаридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамоат ишларининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамоат ишлари турларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмачи иш берувчилар ҳар ойнинг 15-санасига қадар келгуси ҳисобот ойи учун жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмалар рўйхатига киритиш учун туман (шаҳар) АБКМга жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини ташкил қилиш ва уларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. АБКМ ҳар ойнинг 20-санасига қадар буюртмачи иш берувчилардан келгуси ойда жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртмаларни қабул қилади ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ҳар ойнинг 25-санасига қадар йиғма буюртмани шакллантиради ва тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) ҳокими томонидан йиғма буюртма тасдиқлангандан сўнг АБКМ томонидан ҳисобот ойининг 1-санасига қадар маблағ ажратиш учун Жамғармага тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамоат ишларини ташкил қилиш мақсадида АБКМ буюртмачи-иш берувчилар буюртмаларига мувофиқ ишчи кучига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда ишсиз ва иш изловчи шахслар рўйхатини шакллантиради. Жамғарма томонидан ҳисобот ойининг 5-санасига қадар йиғма буюртмага мувофиқ АБКМнинг ғазначилик ҳисобрақамига маблағларнинг ўтказилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бир вақтнинг ўзида ҳисобот ойининг 1-санасига қадар АБКМ буюртмачи-иш берувчи билан жамоат ишларида қатнашадиган фуқаролар рўйхатини илова қилган ҳолда жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамоат ишларини ташкил қилиш учун шартномалар молия йили учун 2 ҳафтадан кам бўлмаган, лекин 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартнома муддати тугагандан сўнг буюртмачи-иш берувчи жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича АБКМга қайта буюртма бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шартномалар АБКМнинг жамоат ишларини ташкил қилиш учун харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғма буюртмадаги жамоат ишларининг хусусияти ва амалга ошириладиган жойидан келиб чиққан ҳолда ушбу ишларга фуқаролар ўз розилиги асосида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича кўзда тутилмаган эҳтиёж туғилганда, буюртмачи бюджет ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўлган ҳолда, буюртмачилари туман (шаҳар) ҳокимлиги жамоат ишлари ҳажмини қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. АБКМ буюртмачи иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ жамоат ишлари бошланишидан 5 кун олдин фуқароларга 2-иловага мувофиқ шаклда иш билан банд бўлмаган шахсга жамоат ишларида қатнашиш учун йўлланма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамоат ишларида қатнашувчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар рўйхатларини шакллантиришда, буюртмачи бюджет ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи бўлганда, мазкур ҳудудда яшовчи банд бўлмаган фуқаролар қамраб олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамоат ишларини ташкил этиш даврида буюртмачи-иш берувчи қонунчиликка мувофиқ меҳнат муҳофазаси талабларига мос шароитларни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. АБКМ томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта жамоат ишлари ташкил қилинишининг ҳолати мониторинг қилиб борилади ва тегишли мониторинг далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислари ҳар ойда, шу жумладан жойига борган ҳолда жамоат ишларининг ташкил қилиниши, амалга оширилиши ва ҳақ тўланишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мониторинг жараёнида шартнома шартлари бузилганлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган қонунбузилиши ҳолати бўйича тегишли АБКМ ходими томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун АБКМга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Буюртмачи иш берувчи ҳар ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун АБКМга фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври бўйича ҳисобга олиш табелини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. АБКМ буюртмачи иш берувчи томонидан ҳисобот ойининг 15-санасига қадар тақдим этилган табелга асосан Жамғарма томонидан қопланадиган тўловларнинг 50 фоиз қисмини аванс сифатида тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича тўловлар АБКМ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномалари тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Буюртмачи иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар АБКМга ўтган ой учун жамоат ишларида қатнашган фуқароларни амалда қатнашган кунлари бўйича тасдиқланган ҳисобга олиш табелини ва иш ҳақи ҳисобланганлиги бўйича қайдномани тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. АБКМ томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар (табель, қайднома) олингандан сўнг, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтган ой учун тўланган аванс суммасини чегириб ташлаган ҳолда жамоат ишларида қатнашган фуқароларнинг иш ҳақларининг қопланадиган қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномаси ва бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатномани илова қилган ҳолда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Буюртмачи иш берувчилар ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни жалб қилган ҳолда амалга оширилган жамоат ишлари тўғрисидаги маълумотни, шунингдек буюртмачи иш берувчиларнинг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган бажарилган ишлар бўйича далолатномалар нусхасини ҳар ойда АБКМга тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар бажарилган ишлар далолатномаларига асосан иш берувчига қоплаб берилган тўлов ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажмидан ошса ҳамда мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан жамоат ишларининг буюртмачиси тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлса, ошган миқдор тўлиқлигича АБКМ ҳисоб рақамига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. АБКМ фуқароларни жамоат ишларини бажариш учун юборган тақдирда уларга меҳнатни ташкил қилиш ва унга ҳақ тўлаш тўғрисида маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамоат ишларида қатнашадиган фуқаролар билан иш берувчи мазкур Низом талабларига мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини бажариш бўйича шартнома муносабатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Ихтиёрийлик асосида бригадаларга бирлашган фуқаролар томонидан жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини амалга оширишда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишнинг ҳажми ва бажариш муддатлари, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакллари назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жамоат ишларини бажараётган фуқароларга корхоналарда амалга бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, аммо иш ҳақи тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларида иш ҳақидан ташқари меҳнат учун қўшимча мукофотлар миқдори иш берувчилар маблағлари ҳисобидан белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агар ишсизни ёки банд бўлмаган шахсни жамоат иши қаноатлантирса, унда у буюртмачи-иш берувчи билан келишган ҳолда бундай ишни доимий асосда бажаришга розилик бериши мумкин, АБКМ эса, унга бу доимий мос келадиган иш деб ҳисоблайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда ушбу шахс билан илгари тузилган меҳнат шартномаси янги меҳнат шароитлари кўрсатилган ҳолда қайта тузилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамоат ишларини ташкил қилишда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бажарилган ишлар бўйича далолатномани тўғри расмийлаштириш, фуқароларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш бундай ишларни бажариш учун меҳнат шартномасини тузган буюртмачи-иш берувчи зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган жамоат ишига юборилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври тўғрисида буюртмачи-иш берувчилар томонидан уларнинг меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларида қатнашган давр меҳнат стажига қўшилади. Жамоат ишларида қатнашган фуқароларда пенсия таъминоти ва вақтинча ишга яроқсизлиги бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг жамоат ишларида қатнашган даври учун суғурта бадаллари буюртмачи-иш берувчилар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жамоат ишларини бажараётган фуқаролар иш вақтининг давомийлиги меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Буюртмачи-иш берувчилар иш куни ва иш вақтининг ўзгарувчан шаклларидан фойдаланиш, шунингдек меҳнат унумдорлигига кўра ёки ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда жамоат ишларининг қисқартирилган иш вақтини киритишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. АБКМ томонидан жамоат ишларига юборилган ва уларда банд бўлган фуқароларнинг ҳисоби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. АБКМ томонидан буюртмачи иш берувчиларга Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинган асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар жамоат ишларини ташкил қилиш учун ижарага берилиши амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича фаолият билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

Жамоат ишларини ташкил қилиш ва уларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНА

Жамоат ишларига
‎ЙЎЛЛАНМА ‎‎
‎________________________________________________________________________________________________
‎(корхона, ташкилот, муассасанинг номи ва манзили)
________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Фуқаро __________________________________________________________________________________________‎
‎(Ф. И. О.)
‎________________________________________________________________________________________________
‎ҳақ тўланадиган жамоат ишларига __________________________________________________муддатга юборилмоқда
‎(касб, мутахассислик кўрсатилади)

‎‎Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда бизга хабар беришингиз сўралади.

АБКМ директори‎

‎‎_______________________________________________

‎М. Ў.‎ ‎

‎‎‎(имзо)

‎‎20 ____йил «_____» _______________________________.

‎‎================================================================================================

‎Қабул қилинган қарор бўйича ЖАВОБ
‎Фуқаро ______________________________________________________________ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига
‎(Ф. И. О.)
‎қуйидаги муддатга ишга қабул қилинди _________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎(касб, мутахассислик)

‎‎20___ йил «_____» _________________ даги ___________- сон буйруқ.
Раҳбар‎ ‎‎_______________________________________________

М. Ў.‎‎

‎‎(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони талабларига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказларида (кейинги ўринларда АБКМ) деб аталади) иш изловчи сифатида (кейинги ўринларда банд бўлмаган шахслар деб аталади) рўйхатдан ўтган, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилган фуқаролар иштирокини молиялаштириш учун ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, ғазначилик ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, тамға ва бланкаларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман ҳокимликлари, АБКМ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа иш берувчи ташкилотлар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этган ҳолда жамоат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, АБКМлар билан биргаликда жамоат ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига жалб этилган, Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш, банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларидаги иштирокининг ҳисобини ва мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этишга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, жамоат ишларининг бандлик ва ишсизлар бозори динамикасига таъсири таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчи буюртмачилар ва жамоат ишлари иштирокчилари реестрини ўз ичига олган жамоат ишларининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш ва бажариш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, ҳомийлик жамғармаларининг ва бошқа хорижий донорларнинг ихтиёрий ёрдамлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар ижарасидан даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамоат ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бюджет ажратмаларининг ҳажми ҳар йили аниқлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг, жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий эҳсонлари қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарманинг ғазначиликдаги ҳисоб рақамига келиб тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар ёки хорижий грантлар бериш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма маблағларидан қуйидагиларни молиялаштиришда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига жалб этилган ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларнинг меҳнат ҳақига тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларида, жумладан уларни ижара асосида бериш йўли билан фойдаланиш учун мўлжалланган асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини бажариш учун хавфсизлик техникаси маблағлари ва махсус кийим харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани сақлаб туришга, жумладан, ходимлар меҳнат ҳақи, бино ва иншоотларни, алоқа ва ахборот компьютер технологиялари воситаларини сақлаб туриш, хўжалик ва бошқа харажатлар тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини амалга оширишни ташкил этиш масалалари бўйича ахборот материалларини, кўргазмали ахборотларни тайёрлаш, маълумотларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шартларига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатга олинган, ҳудудлар бўйича ойма-ой таснифланган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарманинг жорий йилда ишлатилмаган маблағлар қолдиқлари кейинги молия йилига ўтказилади ва кейинги йилга маблағлар ажратилаётганда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамоат ишлари Жамғармасининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма Кенгаши деб аталади) Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари баланси прогноз кўрсаткичларини, шунингдек жамоат ишларининг республика дастури кўрсаткичларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларига ажратиладиган маблағлар ҳажмларининг фоизли нисбатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари даромадлари ва харажатлари сметасини, зарур ҳолларда, тасдиқланган сметаларга киритиладиган тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайди, Жамғарма даромадларининг шаклланишини ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича унинг фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти ҳақида ҳисоботларни даврий равишда эшитиб боради ва тасдиқлайди, жамоат ишларини ташкил этиш ва жамоат ишлари дастурларининг бажарилиши юзасидан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳисоботларини эшитиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш, жамоат ишларини ташкил этиш ва молиялаштириш механизмларини яхшилаш, жамоат ишларини амалга ошириш ва уларни молиялаштириш юзасидан мониторинг ва назоратнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари асосида алоҳида ҳолатларда ва давлат аҳамиятига молик бошқа ҳолатларда, жамоат ишларининг тасдиқланган дастурига киритилмаган ва иш берувчилардан буюртмага эга бўлмаган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши қарори очиқ овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоат ишларининг республика дастурини ҳудудлар бўйича шакллантиради, унинг бажарилиши таҳлили ва мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш учун Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини, унинг бажарилиши тўғрисида чораклар бўйича ва ойма-ой тақсимланган йиллик ҳисоботни тайёрлайди, Жамғарма Кенгашига ва вазирлик раҳбариятига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ойма-ой ёйилмасини тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман АБКМлари билан биргаликда иш берувчилар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жамоат ишларини ташкил этиш учун ариза қабул қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда белгиланган тартибда жамоат ишларини молиялаштиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат давлат ҳуқуқ инспекцияси билан биргаликда жамоат ишларида иштирок этаётган ишчиларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган кафолатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш масалалари бўйича даъво ишлари олиб борилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш масалалари бўйича аҳолини ва иш берувчиларни ахборот билан таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг жамоат ишларидаги иштироки ҳисобини юритиш бўйича ахборот- компьютер тизимларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини амалга ошириш учун иш берувчи-буюртмачилар аризалари шакли ва мазмунига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларига, шунингдек Жамғарма Кенгаши қарорлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Дирекция ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ идораларидан жамоат ишларини бажарган фуқаролар учун иш берувчилар томонидан ойлик иш ҳақи ҳисобланиши тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий ҳужжатлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Дирекцияни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Жамғарма Васийлик кенгаши раиси билан келишган ҳолда тайинланадиган ва озод этиладиган ижрочи директор бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ижрочи директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага ходимларни қабул қилади ва меҳнат шартномаларини тугатади, уларнинг лавозим мажбуриятларини ва ваколатларини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дирекция Жамғарма Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Дирекциянинг штат жадвалига кирадиган вакилларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кейинги йил учун лойиҳаси, шунингдек республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастури билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар ишларнинг турлари ва ҳажмини, шунингдек, асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар харид қилиш бўйича харажатларни кўрсатган ҳолда жамоат ишларининг ҳудудий лойиҳаларини шакллантиради ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари иш берувчиларнинг қўшимча аризалари асосида ҳудудий жамоат ишлари дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган кейинги йилда амалга ошириладиган жамоат ишларига аризаларни, шунингдек Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага маблағлар тушуми прогнозини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кейинги йилдаги лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Дирекция ҳар йили 1 декабрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларининг якуний кўрсаткичларини Жамғармага келгуси йил тушадиган маблағлар доирасида келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий дастурларга киритилган ҳар бир тадбир бўйича молиялаштириш ҳажмларини аниқлаштирган ҳолда жамоат ишларининг ҳудудий дастурлари лойиҳасини Жамғарма Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Заруратга кўра, бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг қийматига Жамғарма Кенгаши қарорига кўра аниқлик киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг, жамоат ишларининг ҳудудий дастурларини Жамғарма Кенгаши тасдиқлагандан кейин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Дирекция кейинги йилга белгиланган молиялаштириш ҳажмларини 5 кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарма маблағлари шаклланиши ва келиб тушиши ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш Дирекция томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жамғарма фаолияти бўйича барча маълумотлар, жумладан, иш берувчилар ва ишчилар (СТИР кўрсатилган ҳолда) ҳисоби реестри, буюртмачи — иш берувчилар ва ишчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумотлар, пул ўтказмалари ва тўловлари, шунингдек бошқа операциялар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, Дирекция томонидан шакллантириладиган «Жамоат ишлари» автоматлаштирилган ахборот тизимларининг электрон маълумотлар базасида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дирекция ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклларга кўра (электрон ва қоғоз шаклларда) ҳисобот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Жамғарма Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Буюртмачи — иш берувчилар томонидан жамоат ишлари иштирокчиларига Жамғармадан ажратилган маблағлар қисми ҳисобидан иш ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан назорат Дирекция томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан жавобгарлик иш берувчи — буюртмачи ва Дирекцияга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жамғарма фаолияти, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши доирасида вужудга келадиган баҳслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига банд бўлмаган аҳолини босқичма-босқич жалб этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудудлар

2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб тажриба тариқасида банд бўлмаган аҳолини жалб қилган ҳолда жамоат ишлари ташкил қилинадиган туманлар (шаҳарлар)

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳудудларнинг қолган барча шаҳар ва туманларида банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш кўзда тутилмоқда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Хўжайли тумани

2.

Андижон вилояти

Шаҳрихон тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро тумани

4.

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

6.

Навоий вилояти

Кармана тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган тумани

8.

Самарқанд вилояти

Пасдарғом тумани

9.

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

10.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

11.

Тошкент вилояти

Бекобод шаҳри

Паркент тумани

12.

Фарғона вилояти

Қува тумани

13.

Хоразм вилояти

Хива тумани

14.

Тошкент шаҳри

Сергели тумани