Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2019 06.10.2017 йилдаги ПҚ-3314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.10.2017 йилдаги ПҚ-3314-сон
Kuchga kirish sanasi
07.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сонли «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон бозорида барқарор талабга эга, юқори қўшилган қийматли рақобатдош тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, кимё хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий илмий ютуқлар ва тараққий этган инновация технологияларини кўллаган ҳолда тўқимачилик тармоғида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хомашё базасини кенгайтириш, ички саноат кооперациясини ҳамда импорт ўрнини эгаллайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирувчи корхоналарни ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти ҳамда «Наманган шарбати» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — «Наманган шарбати» МЧЖ ҚК)нинг «Наманган шарбати» МЧЖ ҚК негизида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10,0 минг тонна полиэфир толаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10,0 минг тонна полиэфир ипи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20,0 млн. п.м. аралаш толали газламалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7,0 минг тонна аралаш толали полотнолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6,0 млн. дона аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини 2018 йилда ишга туширган ҳолда аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)ни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, умумий қиймати 92,0 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳани молиялаштириш «Наманган шарбати» МЧЖ ҚКнинг 30,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шахсий маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 62,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Наманган шарбати» МЧЖ ҚК Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари янги корхонасини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиши ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг тармоқдаги Илмий-техник кенгашида экспертизадан ўтказилиши ҳамда техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Наманган вилояти ҳокимлиги «Наманган шарбати» МЧЖ ҚКга лойиҳани ташкил этиш ва амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Наманган шарбати» МЧЖ ҚК 2022 йилнинг 1 январигача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикага олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, шунингдек, кимё хомашёси асосида маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашё, материаллар ва кимёвий воситалар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириш механизми ва шарт-шароитлари «Наманган шарбати» МЧЖ ҚКга, истисно тариқасида, жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 6 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3314-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2017 й., 07/17/3314/0071-сон)