27.09.2017 йилдаги 769-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.09.2017 йилдаги 769-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон ва «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимларининг узлуксиз касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизими органлари ва муассасаларининг малакали тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббиёт ва фармацевтика («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси) бакалавриат йўналишлари, магистратура, клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари мутахассисликлари бўйича ўқув режалари тузилмалари тегишлича 2,, 26 ва 2в-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокорларидан тор мутахассисликлар бўйича тиббиёт кадрларини бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган холда, уларнинг профессор ва ўқитувчиларига педагогик юкламанинг вақт меъёрларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнида олий тиббий таълим муассасалари клиникалари, ихтисослаштирилган, илмий-амалий, илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар ва уларнинг филиаллари, республика ва вилоят клиникаларининг қувватлари ҳамда ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш инобатга олинган ҳолда олий тиббий таълим муассасаларининг клиникалари, клиник ва ўқув базалари тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий тиббий таълим муассасаларига қабул қилишга тўсқинлик қилувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали фаолиятини босқичма-босқич тугатиш ва талабаларга филиалда таълим олаётган йўналишлар бўйича ўқишини якунлаш имконини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
769-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига (кейинги ўринларда ОШП ва ОП деб аталади) ишга йўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Битирувчилар 2017/2018 ўқув йилда битирганлардан бошлаб, кейинчалик доимий яшаш жойида мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт олий таълим муассасалари «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий тиббий таълим муассасаларининг ОШП ва ОПда мажбурий ишлаб бериш учун битирувчилар тақсимланадиган бакалавриат йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида битирувчининг мажбурий ишлаб бериш муддати 3 йилни (36 ой) ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасалари «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари битирувчиларининг мажбурий ишлаб бериш муддати, яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида камида 5 йилни (60 ой) ташкил этади.
(1 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Битирувчиларни мажбурий ишлаб беришга тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Битирувчиларни мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлаш, шунингдек мажбурий ишлаб бериш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида вазирлик ходимлари, соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органлари раҳбарлари, олий тиббий таълим муассасалари ва тиббиёт ташкилотларининг масъулиятли ходимларидан иборат Комиссия (кейин ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Битирувчилар мажбурий ишлаб бериши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган шифокор кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида буюртманомалар ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар асосида Комиссия томонидан ҳар йили тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия битирувчиларни ОШП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб беришининг аниқ муддатлари, жойи ва шароитлари, шунингдек уларнинг мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий тиббий таълим муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда битирувчи ўртасида 4 нусхада тузиладиган шартномада (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий тиббий таълим муассасалари битирувчилар учун йўлланмаларни тузилган шартнома асосида республика ҳудуди ва ОШП ёки ОПни аниқ кўрсатган ҳолда расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки клиник ординатура (резидентура)га ўқишни давом эттириш учун кирган битирувчилар таълим шаклидан қатъи назар (давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида), мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва клиник ординатура (резидентура)ни тамомлаганидан сўнг тақсимланади.
(8-9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари Комиссия томонидан олий тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг ушбу мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Комиссия биринчи навбатда, магистратура ва клиник ординатура битирувчиларини мажбурий ишлаб бериш учун ОП ва марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалардаги мавжуд бўш ўринларга тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Битирувчиларни мажбурий ишлаб беришга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Битирувчилар ўқишни тамомлаганидан сўнг ушбу Низомга мувофиқ шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари ўқишни тамомлагач, шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иш берувчи шартномага мувофиқ ва ишга йўлланма асосида битирувчи билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли олий тиббий таълим муассасасига тақдим этиш учун ўн кун муддат ичида соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий тиббий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда танлов асосида қабул қилинадиган лавозимларга мажбурий ишлаб бериш учун юборилган битирувчилар танловсиз қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мажбурий ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОШП ва ОПда шартномада кўрсатилган ишлаш муддати — олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари учун;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада кўрсатилган тиббиёт муассасаларида ишлаш муддати — олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат таътилида бўлиш муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий меҳнат таътили муддати мажбурий ишлаб бериш муддатига киритилмайди.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Битирувчининг мажбурий ишлаб бериш жойида белгиланган муддат тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ишчи ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимга кўтариш, илмий фаолиятини олиб бориши учун шароитлар яратиш чораларини кўради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш жойини ўзгартириши ёки ишлаб беришдан бош тортиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчининг ишлаб бериш жойини ўзгартириши учун жиддий сабаблар юзага келса, турмуш қурса, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтса, битирувчи мажбурий ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун Комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ўн беш кун ичида битирувчининг мурожаати ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича битирувчи учун ушбу Низом талабларига мувофиқ бошқа мажбурий ишлаб бериш жойини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олий тиббий таълим муассасаси томонидан талаба ўқишни битиргани ҳақида тегишли буйруқни чиқарган вақтда амалда қўлланилган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баробари миқдорида компенсация тўлайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчи ишлаб бериш муддати давомида шартномада кўрсатилган жойда мажбурий ишлаб беришни ўз хоҳишига кўра рад этса, у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ва ишлаб берилган муддатга мос равишда камайтирилган миқдорда компенсация тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация миқдорини ҳисоб-китоб қилишда мажбурий ишлаб бериш муддатларининг фақат тўлиқ ойлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортишни расмийлаштириши учун Комиссияга тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда битирувчи Комиссияга ариза тақдим этган сана ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш санаси деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мажбурий ишлаб беришдан бош тортган битирувчи билан меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлайдиган компенсация миқдорини у давлат гранти бўйича таҳсил олган олий тиббий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамига тўлиқ ҳажмда тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Олий тиббий таълим муассасаси компенсациялар суммаси ҳисобини бюджетдан ташқари алоҳида ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамида юритади ва шахсий ҳисобрақамга компенсация тушгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан компенсация суммасининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган битирувчи меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли мажбурий ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат лаёқатини қисман ёки тўлиқ йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мажбурий ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар Комиссия қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Олий тиббий таълим муассасаси битирувчига дипломнинг асл нусхасини у мажбурий ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи мажбурий ишлаб берган муассасанинг ёзма тасдиғи асосида беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган ва мажбурий ишлаб беришдан бош тортадиган битирувчиларга олий тиббий таълим муассасаси олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхасини мазкур Низом талабларига мувофиқ улар компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Олий тиббий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган, лекин ўқиш даврида (талабалар сафидан чиқарилгандан сўнг қайта тикланган, ўз хоҳишига кўра бошқа олий тиббий таълим муассасасига кўчирилган) таълимнинг тўлов-контракт шаклига ўтказилган талабалар ўқишни тамомлагач, мажбурий ишлаб бериш учун ушбу Низомга талабларига мувофиқ тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий тиббий таълимнинг («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси) бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари учун*:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Блоклар номи

Соатлар (кредитлар) ҳажми (%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар

2,5 — 3,5%

2.

Клиника олди модуллар

20 — 25%

3.

Клиник модуллар

65,5 — 75,5%

4.

Электив модуллар

(1,2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)

3 — 7%

Жами:

100%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510100 — Даволаш иши, 5111000 — Касб таълими (даволаш иши), 5510800 — Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши), 5510200 — Педиатрия иши, 5510400 — Стоматология, 5510700 — Олий ҳамширалик иши, Клиник психология.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бакалавриатнинг даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари ўқув режаларига биринчи курсдан клиник модуллар бўйича 50% назарий ва 50 % амалий ўқитиш тизими ҳамда клиник амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича модулларни киритиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган таълим йўналишлари учун**:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Блоклар номи

Соатлар (кредитлар) ҳажми (%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар

2,5 — 3,5%

2.

Умумкасбий модуллар

65 — 75%

3.

Махсус модуллар

15,5 — 21,5%

4.

Электив модуллар

(1,2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)

3 — 7%

Жами:

100%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510300 — Тиббий-профилактика иши, 510900 — Тиббий-биологик иш, 5510500 — Фармация, 5111000 — Касб таълими (фармация), 5510600 — Саноат фармацияси, Биотиббиёт муҳандислиги, Фармацевтик биотехнология, Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий тиббиёт ва фармацевтика таълим («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси)нинг магистратура мутахассисликлари ўқув режалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Блоклар номи

*Даволаш фаолияти билан боғлиқ магистратура мутахассисликларининг соатлар ҳажми (%)

**Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган магистратура мутахассисликларининг соатлар ҳажми (%)

1.

Умумметодологик модуллар

5 — 10%

10 — 20%

2.

Мутахассислик модуллари

70 — 80%

60 — 70%

3.

Танлов модуллари

10 — 15%

10 — 15%

Жами:

100%

100%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(2а-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика таълим («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси)нинг клиник ординатура (резидентура) ўқув режалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Блоклар номи

*Даволаш фаолияти билан боғлиқ клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларининг соатлар ҳажми (%)

**Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларининг соатлар ҳажми (%)

1.

Умумметодологик ва номутахассис ёндош модуллар

3,5% гача

3,5% гача

2.

Мутахассислик модуллари

91% дан кам эмас

85% дан кам эмас

3.

Ёндош мутахассислик модуллари

4,5% гача

10% гача

4.

Қўшимча модуллар

Мустақил таълим

Мустақил таълим

5.

Аттестация

1%

1%

Жами:

100%

100%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидетрура) мутахассисликлари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2в-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика таълим («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси)нинг бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари ўқув режалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Блоклар номи

Соатлар (кредитлар) ҳажми (%)

1.

Асосий мутахассислик

99%

шу жумладан,

1.1.

Мутахассислик модуллари

90%

1.2.

Ёндош (клиник) мутахассисликлар ва модуллар

9%

2.

Аттестация

1%

Жами:

100%

(2в-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/769/0049-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)