Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишни тартибга солиш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2911-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда республика фармацевтика тармоғини янада ривожлантиришни, ички бозорни сифатли ва самарали маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдиришни, импортнинг ўрнини босувчи дори препаратлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 сентябрь,
752-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/752/0047)