Ҳужжат кучини йўқотган 26.01.2021 26.09.2017 йилдаги ПҚ-3289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 26.09.2017 йилдаги ПҚ-3289-сон
Kuchga kirish sanasi
27.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 26.01.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сонли «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда халқ таълими тизимида жами 4 916 та мактабгача таълим муассасаси, 9 680 та умумий ўрта таълим мактаби, 211 та баркамол авлод марказлари мавжуд бўлиб, уларда жами 400 минг нафардан ортиқ педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида педагог кадрларни тайёрлаш бўйича 5 та давлат педагогика институти, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича 14 та ҳудудий институтлар фаолият кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги тартибга асосан, халқ таълими муассасалари педагоглари камида 5 йилда бир маротаба ўз малакаларини оширадилар. Ўқитувчилар малака ошириш давомида мамлакатимизда ва жаҳонда педагогика, психология ҳамда ўқув фани бўйича эришилган энг янги ютуқларни чуқур ўрганиб, замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг имкониятларидан хабардор бўлган ҳолда уларни амалиётга татбиқ этиб келмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг илмий салоҳияти, дарс бериш сифати бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти. Ходимлар илмий изланишлар билан шуғулланмайди, уларнинг фаолиятини ташқи баҳолаш тизими самарали йўлга қўйилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган таҳлиллар педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларида халқ таълими ва олий таълим тизимлари ўртасида узлуксизлик ва узвийлик таъминланмаганлигини кўрсатди. Натижада, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимлари фаолияти давомида фанларни ўқитиш методикаси, таълим ва тарбия назарияси янгиликларидан, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан, илғор хорижий тажрибалардан бехабар қолмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига бериш ҳамда улар негизида Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини (кейинги ўринларда Ҳудудий марказлар деб аталади) иловага мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Республика илмий-педагогика кутубхонасини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳудудий марказларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими ходимларининг методик эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини такомиллаштириш юзасидан илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш кўникмаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофадан ўқитиш усуллари асосида халқ таълими муассасалари педагоглари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқиш, курслардаги ўқув машғулотларини онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этишни янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли йўналишлар бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорликда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини узлуксиз такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнининг амалиёт билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини сайёр машғулотлар орқали замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган таълим муассасаларида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларни таълим тизимига жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Ҳудудий марказлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс мақомига эга давлат таълим муассасаси бўлиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзиладиган муҳрига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-методик таъминоти олий таълим муассасаларининг тегишли кафедралари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув машғулотларини олиб боришга юқори малакали мутахассислар ҳамда ўриндошлик ёки соатбай ҳақ тўлаш асосида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Д. Набиев:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда жойларга чиққан ҳолда мазкур қарорга асосан ташкил этилаётган Ҳудудий марказлар жойлашиши, фаолиятини сифатли таъминланиши шароитларини таҳлил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ҳудудий марказларни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш юзасидан зарурий чораларни кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар уч ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳудудий марказлар учун таянч олий таълим муассасаси ҳисоблансин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими тизими ходимларининг касбий билимлари ва малакаларини ошириш ишларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни, шунингдек энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини оммалаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тасарруфида Ҳудудий марказлар ташкил этилган олий таълим муассасалари ректорлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Ҳудудий марказ фаолиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ҳудудий марказларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, таълим дастурларини такомиллаштириш, тегишли йўналишлар бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш, жумладан, етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликни ўрнатиб, онлайн режимда малака ошириш тизимини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими муассасалари педагоглари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқиш, курслардаги ўқув машғулотларини сифатли ташкил этишга шахсан масъул этиб белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилсин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказлар фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг намунавий ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказлар намунавий ташкилий тузилмасини ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқишда, ўқув-услубий жараёнини ташкил этишда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир Ҳудудий марказ фаолиятини ривожлантириш концепцияларини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳудудий марказларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини таҳлил қилиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Юнусходжаев бошчилигида махсус комиссия ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирларига ҳар икки ойда Ҳудудий марказларда малака оширган ва қайта тайёрланган халқ таълими ходимларини жойлардаги фаолияти самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда Ҳудудий марказлар фаолиятини такомиллаштириш чоралари бўйича таклифларини махсус комиссияга киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрлар малакасини оширишни назорат қилиш бўлими негизида, Халқ таълими вазирлигининг Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимини тугатиш ҳисобига қисқарадиган 2 та штат бирлигини ўтказишни инобатга олган ҳолда, 5 та штат бирлигидан иборат Педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бошқармаси ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармасига қўшимча 1 та штат бирлиги ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳудудий марказларни сақлаш харажатларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилги параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3289-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига бериш ҳамда улар негизида ташкил этиладиган Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари

Тасарруфига Ҳудудий марказлар берилган олий таълим муассасалари

Ташкил этиладиган
Ҳудудий марказлар ва
улар фаолиятини ташкил этиш учун

шахсан масъул бўлган раҳбарлар

Ф.И.Ш.

1.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Нукус давлат педагогика институти

Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Нукус давлат педагогика институти
ректори
Қ.К. Оразимбетов

2.

Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Андижон давлат
университети

Андижон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Андижон давлат университети
ректори
А.С. Юлдашев

3.

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Фарғона давлат
университети

Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Фарғона давлат университети
ректори
А.Х. Хаитбоев

4.

Наманган вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Наманган давлат
университети

Наманган давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Наманган давлат университети
ректори
А.В. Умаров

5.

Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Навоий давлат педагогика институти

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Навоий давлат педагогика институти
ректори
Б.Х. Данияров

6.

Бухоро вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Бухоро давлат
университети

Бухоро давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Бухоро давлат университети
ректори
А.А. Тулаганов

7.

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Самарқанд давлат
университети

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Самарқанд давлат университети
ректори
Р.И. Халмурадов

8.

Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Жиззах давлат педагогика институти

Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Жиззах давлат педагогика институти
ректори
А.Ж. Холбеков

9.

Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Гулистон давлат
университети

Гулистон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Гулистон давлат университети
ректори
Б.С. Закиров

10.

Хоразм вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Урганч давлат
университети

Урганч давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Урганч давлат университети
ректори
Б.И. Абдуллаев

11.

Қашқадарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Қарши давлат
университети

Қарши давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Қарши давлат университети
ректори
Б.А. Шоимкулов

12.

Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Термиз давлат
университети

Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Термиз давлат университети
ректори
А.Х. Тошкулов

13.

Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Г.И. Мухамедов

14.

Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Масъуллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Х. Набиев

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Ш.С. Шарипов

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)