15.09.2017 йилдаги 728-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.09.2017 йилдаги 728-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Ҳужжат 25.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини бажариш, шунингдек электрон ҳукумат марказий маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплекслари билан интеграциялаш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) янги версияси ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ягона порталда жорий этиш мақсадида давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона порталда давлат хизматларига бўлган энг кўп талабни баҳолаш натижасида аниқланган энг кўп талаб қилинадиган давлат хизматлари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш «Ўзинфоком» маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» маркази деб аталади) Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари давлат хизматларини кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) билан шартнома асосида талабгор электрон давлат хизматларини Ягона порталда ва расмий веб-сайтларда жорий этишда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.

4. «Ўзинфоком» марказига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портални техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари билан биргаликда мавжуд бўлган энг талабгор бўлган электрон давлат хизматларини Ягона порталнинг янги версиясига босқичма-босқич ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига Ягона порталдаги давлат органининг шахсий кабинетидан фойдалана олишларини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда марказий аппаратнинг ва уларнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотларнинг электрон давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли бўлган ходимларини белгиласинлар, уларни «Электрон ҳукумат» (id.gov.uz) тизимидан фойдаланувчиларни идентификация қилиш Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сўрови бўйича электрон давлат хизматларини автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш учун тегишли веб-сервислар ишлаб чиқилишини ва кузатиб борилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
728-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) мақсадини, вазифаларини ва иш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) расмий веб-сайтлари орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ягона портал фаолияти «Электрон ҳукумат» тизими базасида фаолият кўрсатган ҳолда унинг ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари расмий веб-сайтларида Ягона порталда мавжуд бўлган электрон давлат хизматини тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан жорий қилинишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон давлат хизматларининг ягона реестри — давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестри таркибида шакллантириладиган ҳамда Ягона порталда эълон қилинадиган электрон давлат хизматларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига олган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (Идентификациялашнинг ягона тизими) — жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақиқий идентификацияланишини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўров — жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органларига юбориладиган талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро электрон ҳамкорлик — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари орқали маълумотлар алмашуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати регламенти (Регламент) — электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатларнинг репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ягона порталнинг мақсади ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Ягона порталнинг мақсадлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчиларга давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ахборот тизимларининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш орқали уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ягона портал қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчиларга электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизматлари олиш учун сўровларни ва бошқа ҳужжатларни йўллаш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижасини қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан сўровларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижасини ариза берувчиларга юбориш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн-тўлов имкониятларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳолати ва боришини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатларни шакллантириш, сақлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушган сўровлар ва кўрсатилган электрон давлат хизматлар асосида статистик маълумотларни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Электрон давлат хизматлари турлари ва таснифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ягона порталда электрон давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш мезонларига мувофиқ таҳлил қилган ҳолда жорий қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон давлат хизматлари фойдаланиш учун қулай бўлиши ва ариза берувчиларнинг эҳтиёжлари ҳамда манфаатларига мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона порталнинг асосий тили давлат тили ҳисобланади, шунингдек қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари шаклида кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчиларнинг ахборотга эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати ахборот давлат хизмати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчига ушбу шахс ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати интерактив давлат хизмати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив давлат хизмати автоматлаштирилган давлат хизмати шаклида амалга оширилиши мумкин, унинг кўрсатилиши фақат ахборот тизимларидан ва «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базаларидан, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли бўлиши ва рухсатсиз фойдалана олиш, чиқиб кетиши, йўқ қилиниши, бузиб кўрсатилиши, блокировка қилинишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон давлат хизмати кўрсатиш ёки ундан фойдаланиш жараёнларининг иштирокчиси бўлмаган шахсларга электрон давлат хизмати кўрсатилишида Ягона порталда шаклланган маълумотлардан Вазирлик билан келишилмаган ҳолда фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электрон давлат хизматлари пулли ёки бепул кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пулли электрон давлат хизматларидан фойдаланганлик учун ариза берувчилар томонидан тўловни амалга ошириш тартиби ва усуллари Регламентда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари Регламентда назарда тутилган ҳолатларда, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари ва тартиб-таомиллари қисқартирилишида электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун бошқа тўлов миқдорини белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчиларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш даражаси бўйича электрон давлат хизматлари қуйидагиларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст — шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қилмайдиган хизматлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта — ҳақиқий шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қиладиган хизматлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори — уларни кўрсатиш учун сўровлар электрон рақамли имзодан фойдаланиб юбориладиган хизматлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ариза берувчиларнинг ҳақиқийлик даражасини Вазирлик билан келишган ҳолда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар Регламентда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Регламент давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этувчи давлат органи томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва келишув Электрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатга олиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Регламент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати бир нечта давлат органлари иштирокида кўрсатилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати битта давлат органи томонидан кўрсатилган тақдирда — тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Регламентда қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уни кўрсатишнинг қуйидаги тартиботлари тавсифи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ариза берувчидан сўровни қабул қилиш тартиботи бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати кўрсатиладиган шахслар тоифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўров бериш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровда кўрсатиладиган маълумотлар (аризадаги маълумотлар рўйхати, ариза бланкаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўров электрон шаклда берилганда ариза берувчи ҳақиқийлигининг талаб қилинадиган даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати кўрсатиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш тартиботлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинадиган маълумотлар рўйхати ва таркиби ҳамда уларни тақдим этувчи (олувчи) давлат органлари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари ва усули, ахборот тизимидан фойдаланилган тақдирда — унинг давлат органлари давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари реестридаги номи ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш нархи ва тўлов усули (хизмат пулли бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) натижани сақлаш ва жавобни юбориш тартиботи бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизмати кўрсатиш натижасини сақлаш усули ва тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этиш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш учун асослар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электрон давлат хизматини жорий этишда Регламент билан биргаликда Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатнинг (кейинги ўринларда Техник ҳужжат деб аталади) бўлиши ҳам талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Техник ҳужжат давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлик ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда «Ўзинфоком» билан келишилгандан сўнг Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Техник ҳужжатда Ягона порталда жорий этиладиган электрон давлат хизматини тузиш ва лойиҳалаштиришда талаб этиладиган график ва ёзувли маълумотлар, шу жумладан қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати кўрсатилаётган шахслар тоифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизмати кўрсатилиши тартиби ва босқичларининг таснифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизматининг техник кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат хизматини кўрсатиш муддати ва унга масъул бўлган давлат органларини кўрсатган ҳолда тартибининг график тасвири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматини кўрсатиш нархи ва тўлов усуллари (хизмат пулли бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчидан сўровни қабул қилишда, сўровни кўриб чиқишда, натижаси сақланишида ҳамда жавоб йўлланишида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портал билан давлат органларининг тегишли ахборот тизимлари идоралараро электрон ҳамкорлиги тартиби мавжуд бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ҳужжат электрон давлат хизматининг техник жиҳатдан амалга оширилиши учун талаб этиладиган бошқа турдаги маълумотларни ҳам ўзида жамлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ягона порталда электрон давлат хизматлари қуйидагилар орқали тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг шахсий кабинети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органининг шахсий кабинети.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона порталдаги шахсий кабинетга кириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ягона идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Электрон давлат хизматлари олиш учун сўровлар ариза берувчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ариза берувчининг шахсий кабинети электрон давлат хизматидан фойдаланиш, электрон давлат хизматини кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда электрон давлат хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш имкониятларини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг шахсий кабинети «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидаги маълумотлар асосида фойдаланувчиларни кўрсатилиши лозим бўлган электрон давлат хизматлари ҳақида хабардор қилиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Электрон давлат хизмати кўрсатиш бўйича сўровларни қабул қилиш ва уларга жавоб юбориш давлат органининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари хизматни кўрсатиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан мустақил равишда олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон давлат хизмати кўрсатиш учун сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш, уни кўрсатиш натижасини сақлаш идоралараро ва идоравий ахборот тизимларидан, шу жумладан ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат органининг шахсий кабинети электрон давлат хизмати кўрсатишда керакли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, излаш ва тақдим этиш имконияти орқали давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан келиб тушган сўровларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат органининг кабинетидан фойдаланиш ҳуқуқи ваколатли мансабдор шахсга мазкур давлат органи раҳбарининг расмий сўрови асосида Вазирлик томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органининг расмий сўровида Ягона идентификациялаш тизими рўйхатидан ўтган электрон давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органи ваколатли мансабдор шахслари ҳақида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ваколатли мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) эгаллаб турган лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фойдаланувчига Ягона идентификациялаш тизимида идентификациялаш учун берилган маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари электрон ҳукуматнинг инфратузилмаси билан интеграциялашган ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатишда, уни кўрсатиш натижаси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади ва тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қоғоз манбада бериладиган ҳужжатларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича сўровини кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги жавобни олиш шаклини танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчи сўровда жавобни қоғоз манбада юбориш талабини кўрсатган бўлса, давлат хизматлари кўрсатиш натижаси жисмоний шахс хоҳишига кўра доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турган почта манзилидаги жойига, юридик шахсга эса — почта манзилига мувофиқ жойлашган жойига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Электрон ҳужжатлар репозиторийси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органларидан электрон ҳужжат шаклида олинган маълумотлар асосида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ариза берувчи Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатни қоғоз нусхасини ариза берувчининг шахсий кабинети орқали олиш имкониятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхалари давлат хизматлари олиш учун анъанавий сўровда уларни ариза берувчилар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган (шахсан келиб, почта ёки факсимиль алоқа орқали).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат органлари Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатни Электрон ҳужжатлар репозиторийсининг расмий веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR–кодни сканер қилиш йўли билан ариза берувчилардан олинган электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхаларининг ҳақиқийлигини текшириш ва улар бўйича маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Давлат органлари идоравий ахборот тизимларидан ва маълумотлар базаларидан тақдим этиладиган ахборотнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазирлик Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлардаги ахборотнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик чораларини кўради ва идоравий ахборот тизимларидан олинган электрон шаклдаги ахборотнинг мувофиқлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат органларининг раҳбарлари электрон хизматлар кўрсатилишини асоссиз рад этиш ва уларнинг сифатсиз тақдим этилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ариза берувчилар нотўғри маълумотлар тақдим этганликлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун туҳмат ва ҳақоратлардан иборат сўровлар берганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири‎‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири‎‎

(Давлат органининг номи)
‎Манзили:
‎Тел:
‎Эл. почтаси:
‎‎№ ABC-123456789-DEF
‎Ҳужжат яратилган сана: ___________________

‎‎КК.ОО.ЙЙЙЙ

Кимга берилган: ____________________________________________________

‎‎Олувчининг ФИО/Ташкилотнинг номи (олувчи)

Олувчининг идентификация рақами: ____________________________________

ПИНФЛ/СТИР

Ҳужжатнинг тури (Маълумотнома, гувоҳнома, билдиришнома ва шу кабилар)

‎Ҳужжатнинг матни (Давлат хизмати регламентига мувофиқ электрон давлат
‎хизмати турига асосан шакллантирилади
)

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________________________‎‎‎

‎‎ФИО (давлат органи раҳбари)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлик муддати: _____________________________________

КК.ОО.ЙЙЙЙ (____кун)

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.
‎Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
‎Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

‎‎

‎Ҳужжатнинг
‎ҳақиқийлигини
‎тасдиқловчи
‎QR-код

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг салмоғи

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Ҳўжалик бошқаруви органлари

Хизматлар кўрсатмайдиган ташкилотлар

Якуний рейтинг,

шу жумладан:

100%

100%

100%

I.

Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш

60%

15%

40%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш

1%

1%

1%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги

5%

5%

20%

1.3.

«Очиқ маълумотлар» бўлимининг мазмуни

8%

1%

11%

1.4.

«Электрон қатнашиш» учун имкониятлар мавжудлиги

16%

4%

8%

1.5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш

30%

4%

х

II.

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари

16%

50%

22%

2.1.

Ахборот тизимлари, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

8%

2%

15%

2.2.

Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши

3%

1%

2%

2.3.

Ички электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг фаолият кўрсатиши

1%

1%

1%

2.4.

Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари

4%

1%

4%

2.5.

Ишлаб чиқариш ва техник жараёнларни ташкил этиш, ходимлар бошқаруви

доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

х

30%

х

2.6.

Моддий-техника ресурсларининг ҳисоб-китоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

х

15%

х

III.

Ахборот хавфсизлиги

20%

20%

20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

3%

3%

3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати

7%

7%

7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати

4%

4%

4%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати

6%

6%

6%

IV.

Ташкилий жиҳатдан баҳолаш

4%

15%

18%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

1%

4%

6%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги

1%

х

х

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги

1%

1%

2%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги

1%

1%

4%

4.5.

Ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион механизмлар ва технологияларни жорий этиш

х

2%

х

4.6.

Ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотларни Интернет тармоғи орқали сотиш

х

3%

х

4.7.

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил қилиш

х

4%

6%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг АКТни, шу жумладан «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, шунингдек АКТни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлари ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилиши, «электрон ҳукумат» хизматлари ва ахборот тизимларини жорий этишнинг ижроси таъминланмаган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари якуний баҳодан олиб ташланадиган 20 балл миқдорида «жарима» балли оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-бандга қуйидаги мазмундаги «с» кичик банди қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«с) Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик бандидаги «соддалаштирилган» сўзи «адаптация қилинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ж» кичик бандидаги «онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар» сўзларидан сўнг «онлайн-чат» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги «и» кичик банди қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«и) веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «раҳбар ёки раҳбар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа шахс» сўзлари «мансабдор шахслар, давлат органининг раҳбарлари ёки ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа ваколатли шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Порталга интерактив давлат хизматларини жорий этишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам бериш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 13-банддаги «тегишли» сўзидан кейин «манбалари бўлмиш» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 8-сон, 50-модда.), шунингдек қарорга 2-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат ахборот ресурсларини ҳамда интерактив давлат хизматларини ҳисобга олишни такомиллаштиришга оид айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 20 августдаги 239-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 8-сон, 61- модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 38-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 3-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига 3-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 6-сон, 25-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 24-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 2-сон, 3-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 87-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 11-сон, 79-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 95-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 5-сон, 34-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 55-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 9-сон, 64-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 28-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 22-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг ««Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 6-сон, 47-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1037-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)