14.09.2017 йилдаги 726-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.09.2017 йилдаги 726-сон
Kuchga kirish sanasi
18.09.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини бажариш юзасидан, истеъмолчилар ҳисоб рақамларидаги маблағларнинг назорат қилиниши, кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотни шакллантириш ва истеъмолчиларга тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг истеъмолчининг бирхиллаштирилган ягона шахсий рақамидан фойдаланган ҳолда Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини (кейинги ўринларда Ягона биллинг тизими деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш бўйича Тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Ягона биллинг тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти, канализация, иссиқлик, электр ва газ таъминоти хизматларини (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) етказиб берувчиларнинг амалдаги тарифларга мувофиқ истеъмолчиларга ҳисобни бериш ва ҳисоб рақамларидаги маблағларни назорат қилиш, ҳисобга ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳукумат тизимлари билан интеграциялашув инобатга олинган ҳолда бутун республика бўйича коммунал хизматлар истеъмолчиларининг ягона реестрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳолатини онлайн режимида тизимли ҳамда шаффоф мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатишни фаоллаштириш ёки тўхтатиб қўйиш юзасидан электр энергияси, газ, ичимлик ва иссиқ сувни тақсимлаш ҳамда етказиб бериш тармоғининг якуний ускунасини (ҳисоблагичларни) бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида интерфаол хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти компанияси билан биргаликда 2018 йил 1 августгача Ягона биллинг тизимини ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин. Бу борада «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси базасида зарур телекоммуникация инфратузилмаси ташкил этилишини, коммунал хизматларни етказиб берувчилар билан белгиланган тартибда тегишли шартномалар тузилишини, шунингдек, унга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилнинг 1 январгача — электр ва газ таъминоти бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январгача — ичимлик сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти бўйича ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси уланишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази базасида Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор (кейинги ўринларда Ягона интегратор деб аталади) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона интегратор Ягона биллинг тизимининг ишини ва узлуксиз фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш учун масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тегишли равишда электр энергия, газ, ичимлик ва иссиқ сув истеъмолини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш учун масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар истеъмолчилари ҳақидаги маълумотлар фақат «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаси орқали шакллантирилади ҳамда улардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ягона биллинг тизимини ташкил этиш лойиҳаси бўйича лойиҳаолди ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишига қараб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий маблағлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ягона биллинг тизимининг барқарор ишлаш қобилиятини таъминлаш, уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини молиялаштириш, шунингдек, бу борадаги тегишли функцияларни янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш механизмларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ва бошқа коммунал хизматларни етказиб берувчилар билан биргаликда коммунал хизматлар истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни Ягона биллинг тизимига узатишни автоматлаштириш учун электрон ҳисобга олиш приборларини жорий этиш ҳамда ўрнатиш лойиҳалари амалга оширилишини тезлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 14 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
726-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1006-модда)