Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2020 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3238-сон
Kuchga kirish sanasi
24.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан (кейинги ўринларда — энергия ресурслари деб юритилади) оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иссиқлик таъминоти объектларини модернизация қилишда тизимли камчиликларнинг мавжудлиги, маънан ва жисмонан эскирган қозонхона асбоб-ускуналаридан фойдаланилаётганлиги энергия ресурсларини самарасиз истеъмол қилишга олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурини бажариш бўйича ишлар лозим даражада ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — «ЭТМК» АЖ деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «ЭТМК» АЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭТМК» АЖнинг устав фонди таъсисчилар ўртасида 1-иловага мувофиқ тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭТМК» АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) мажбурий сертификатлаштирилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭТМК» АЖнинг давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларни қоплаш улар жорий қилингандан кейин олинган тежаш миқдорларидан келиб чиқиб амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тежаш даражаси тасдиқланганда давлат органлари ва ташкилотларининг «ЭТМК» АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия самарадорлиги юқори бўлган ўхшаш товарлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадорлиги паст товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭТМК» АЖнинг тўловлари харажатларнинг тўртинчи гуруҳи — бошқа харажатлар бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «ЭТМК» АЖ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда «ЭТМК» АЖнинг устав фондини шакллантирган ҳолда акцияларни белгиланган тартибда чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва таъсисчилар ўртасида жойлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «ЭТМК» АЖнинг директорига истисно тариқасида юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни эркин конвертация қилинадиган валютада белгилашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия (М.Х. Салиев) уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича танқидий таҳлил ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича уй-жой коммунал хизматларнинг бюджет харажатлари ва ташкилий-штат тузилмасини оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭТМК» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг шартлари ва аниқ мезонларини белгилайдиган таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ЭТМК» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти билан биргаликда уч ой муддатда қозонхона станцияларини хатловдан ўтказсин ҳамда якуни юзасидан Вазирлар Маҳкамасига Қозонхона асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича давлат дастури лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилган ҳолда энергия сервис шартномалари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзстандарт» агентлиги «ЭТМК» АЖни давлат органлари ва бошқа ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаш юзасидан ягона орган сифатида белгиланган тартибда аккредитация қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига энергия сервис шартномасида белгиланган тежаш даражаси тасдиқланганда давлат органлари ва ташкилотларининг «ЭТМК» АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш тартиби юзасидан таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия сервис шартномаларининг амал қилиш даврида коммунал хизматлар учун, шу жумладан, тарифлар ўсишини ҳисобга олиб, илгари назарда тутилган бюджет ажратмалари миқдорини сақлаб қолган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда «ЭТМК» АЖнинг тузилмасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 23 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3238-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти устав фондидаги улушларнинг
ТАҚСИМОТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Таъсисчилар

Устав фондидаги улушлар:

сумма

(млн сўм)

фоизларда

Жами

1 661,74

100

шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

864,11

52

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки

265,88

16

«Асакабанк» АТБ

265,88

16

«Туронбанк»АТБ

265,88

16

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Салиев М.Х.

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, комиссия раиси

2.

лавозим бўйича

«Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти директори, комиссия раиси ўринбосари

3.

Ли Д.Р.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

4.

Кудратходжаев Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

5.

Мустафоев У.М.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

6.

Усманов Р.Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими

7.

Искандаров Э.Б.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари

8.

Джамалов г.О.

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

9.

Уразаев Т.Р.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори

10.

Каримов С.Р.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

11.

Кувондиков Х.О.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси

12.

Кахаров Б.А.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи

13.

Гулямов Р.В.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

14.

Рузиев Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАРҲ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан (кейинги ўринларда — энергия ресурслари деб юритилади) оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланишга олиб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш имконини берди, бу эса охир-оқибатда энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштиришни ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) энергия ресурсларидан қарздорлигини қисқартиришга эришишни таъминламаяпти. Хусусан:

энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг таъсирчан тизими, шу жумладан, мазкур функцияларни бажаришга масъул бўлган ихтисослаштирилган муассасанинг мавжуд эмаслиги, бунинг оқибатида фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чоралар кутилган натижани бермаяпти. Бу эса давлат органлари ва ташкилотларининг энергия ресурсларига харажатларини кўпайтиради;

иссиқлик таъминоти объектларини модернизация қилишдаги тизимли камчиликлар, ишдан чиқиши 70 фоизга етган ҳамда иссиқлик таъминотининг самарасизлиги ва энергия сарфи ҳажмининг катталигига сабаб бўлган, маънан ва жисмонан эскирган қозонхона асбоб-ускуналарининг ишлатилиши;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурини бажариш бўйича ишлар лозим даражада ташкил қилинмаган. Бунинг оқибатида дастурда давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор технологияларни жорий қилиш бўйича назарда тутилган лойиҳалар ижро этилмасдан қолган.

Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда ҳамда давлат органлари, ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Давлат раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «ЭТМК» АЖ деб юритилади) ташкил қилинди ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;

фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асакабанк» АТБ ва «Туронбанк» АТБ «ЭТМК» АЖнинг таъсисчилари ҳисобланади.

Шу ўринда, «ЭТМК» АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни энергия сервис шартномалари асосида жорий қилиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди. Унинг харажатларини қоплаш энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологиялар жорий қилингандан кейин олинган тежаш миқдорларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тўловларни таъминлаш мақсадида қарор билан давлат органлари ва ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш механизми назарда тутилди. Тежаш даражаси тасдиқланганда бундай кафолат «ЭТМК» АЖга берилади.

Шу билан бир қаторда, энергия самарадорлиги юқори бўлган ўхшаш товарлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадорлиги паст товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш тақиқланди.

Янги тузилган ташкилот ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш мақсадида «ЭТМК» АЖнинг директорига истисно тариқасида юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни эркин конвертация қилинадиган валютада белгилашга рухсат берилди.

Шунингдек, қарор билан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссияга:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича танқидий таҳлил ўтказиш;

уй-жой коммунал хизматларнинг бюджет харажатлари ва ташкилий-штат тузилмасини, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифалари юклатилди.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларга:

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг шартлари ва аниқ мезонларини белгилайдиган таклифларни киритиш;

Қозонхона асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича давлат дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори қабул қилиниши, шубҳасиз, давлат органлари ва ташкилотларининг замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини жадаллаштириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 886-модда)