Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2026 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3218-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3218-сон
Kuchga kirish sanasi
18.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли «Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири бўлган, кўплаб атоқли санъат ва маданият намояндалари етишиб чиққан Фарғона водийсининг бу борадаги алоҳида ўрни ва нуфузини, ижодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, истеъдодли ёшларни ўзбек ва жаҳон санъатининг юксак намуналари руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилият ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, Фарғона водийси вилоятлари учун театр, халқ ижодиёти соҳаси бўйича актёрлар, маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим ва малака бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор-ўқитувчилар таркибининг ўз касб соҳасидаги билим ва тажрибаси, илмий-ижодий салоҳияти ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техник базасини барпо этиш, ўқув ва илмий-педагогик салоҳиятини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Филиалга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йили учун «5150300 — актёрлик санъати (турлари бўйича)» таълим йўналишига бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 25 та — шундан 10 таси давлат грантлари, 15 таси тўлов-контракт асосида — қабул квотаси ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3a-уйда жойлашган Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг уч қаватли асосий биносининг бир қисмини Филиалга бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш ҳамда Филиал фаолиятини мазкур бинода ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3a-уйда жойлашган биносининг бир қисми Филиалга берилиши муносабати билан мазкур коллеж фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Филиалга ўқишга қабул қилишнинг 50 нафардан кам бўлмаган квотасини истиқболда Фарғона водийси ҳудудларини ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни, ҳар қайси тармоқда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, йиллар бўйича аниқ йўналишларни белгилаб, касб ва таълим йўналишларини (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқишни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йили бошланишига қадар Филиалнинг таълим йўналишларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки, Филиал фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар 2017 йилда таълим соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиалга хизмат кўрсатадиган 1 та енгил автомобиль учун лимит ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ташкилий тузилмаси рус тилидаги матнидаги «Нукусский филиал» блокидан кейин «Ферганский региональный филиал» блоки билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Х. Султонов, А. Юнусходжаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 16 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3218-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3218-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини шакллантириш, ўқув ва илмий-педагогик таъминлаш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш

1.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2017 йил

август

-

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Филиал

2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил

август

-

Маданият вазирлиги, Филиал

3.

Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш.

2017 йил

август

-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият
институти

4.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг истеъмолчилари — Фарғона водийси театрлари, маданий-маърифий муассасалари ва бошқа ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар вакилларини киритиш.

2017 йил август

-

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият
институти

II. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалининг моддий-техник базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш

5.

Филиалга ажратилган Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3а уйда жойлашган Туризм касб-ҳунар коллежи бинолари ва иншоотларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2017 йил

август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги

6.

Филиалнинг таълим йўналишлари (мутахассисликлари)га мос замонавий ўқув лаборатория базасини ташкил этиш.

2018 йил

август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги

III. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалини ўқув ва илмий-педагогик таъминлаш

7.

Филиалнинг таълим йўналишларини тасдиқланган ўқув режалари ва фанлар дастурлари ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.

2017 йил август

-

Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат
санъат ва маданият институти

8.

Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ташкил этиш ҳамда ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари
(шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.

2017 йил

август

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат
санъат ва маданият институти

9.

Филиалнинг профессор-ўқитувчиларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти тармоқ марказида ва хорижий олий таълим муассасаларида малака ва тажриба орттиришларини ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

«Истеъдод» жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат
санъат ва маданият институти,
«Истеъдод» жамғармаси

10.

Филиал кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш.

2018 — 2023 йиллар

Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат санъат
ва маданият институти

11.

Минтақанинг маданият ва санъат соҳаси корхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб

-

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият
институти

12.

Филиалда ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш. Маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш.

мунтазам

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон давлат санъат
ва маданият институти,
«Истеъдод» жамғармаси

13.

Филиал профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг бошқа ҳудудларидан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари асосида Қўқон шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан ажратиш.

2017 — 2020 йиллар

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги,
Филиал

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 875-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)