14.08.2017 йилдаги 625-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2017 йилдаги 625-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ахборотга бўлган ва интеллектуал талабларини қондириш, вояга етмаганлар ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодда ахборот-мафкуравий соҳадаги даъват ва таҳдидларга нисбатан иммунитетни шакллантириш, жамиятда бой миллий тарихий-маданий мерос ва маънавий қадриятлар ҳақидаги билимларни оширишга қаратилган замонавий веб-ресурслар яратишни рағбатлантириш, шунингдек контентни монетизация қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур (кейинги ўринларда Комплекс дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва оммалаштириш, уларни ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғининг миллий сегментини ғоявий-мазмунан тўлдириш, фойдаланувчиларнинг, энг аввало ёшларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлари, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек интернет-журналистикани ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижтимоий тармоқларда миллий контентни ривожлантириш ва хорижий Интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот ресурсларида унинг улушини ошириш, Ўзбекистон мессенжерлари ва ижтимоий тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлигини ошириш ҳисобига аудиториясини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим контентини янада такомиллаштириш, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи имкониятларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўқув дастурлари билан интеграцияланган замонавий веб-ресурсларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғида яратиладиган миллий ахборот ресурсларини янада тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғининг глобал ва миллий сегменти ривожланиш тенденцияларини доимий ўрганиб бориш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комплекс дастурни сифатли амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги миллий контентни янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг ва глобал ахборот макони ривожланишининг асосий йўналишлари ва тенденцияларини доимий равишда тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган авлоднинг маънавий-ахлоқий ва маданий-таълимий даражасини юксалтириш бўйича мақсадли вазифаларга жавоб берадиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги миллий контентни яратиш ва ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги миллий контентни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
веб-ресурслар ва миллий контентни ривожлантиришни таъминлаш учун қулай шарт-шароит ва иқтисодий рағбатлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-маърифий, шунингдек аҳоли билан қайта алоқани ташкиллаштиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш жараёнида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилотларига Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контент ва веб-ресурсларни шакллантириш, ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишда ташкилий-техник, ахборот ва методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида рақобат муҳитини шакллантиришда, миллий контентни ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишда, шунингдек ушбу йўналишда ва давлат-хусусий шерикликни ташкил этишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари иттифоқи ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги миллий контентни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни, эришилган натижаларни кенг ёритишни, шунингдек долзарб ва ижтимоий-аҳамиятга эга бўлган ахборот маҳсулотларини оммалаштиришни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
625-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 858-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)