Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 11.08.2017 йилдаги 612-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2017 йилдаги 612-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3179-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекцияси бошлиғи З.Н. Абидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 11 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
612-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 612-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўздавдонинспекция» деб аталади)мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ва фаолияти ташкил этилишини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавдонинспекция» давлат ресурсидаги дон, мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек ун, ёрма, кепак, қўшимча маҳсулотлар, чиқиндилар, омухта озуқаларнинг (кейинги ўринларда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари деб аталади) сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши юзасидан давлат назорати соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздавдонинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздавдонинспекция», «Ўздавдонинспекция»нинг марказий лабораторияси (кейинги ўринларда марказий лаборатория деб аталади) ва «Ўздавдонинспекция»нинг ҳудудий лабораториялари (кейинги ўринларда ҳудудий лабораториялар деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) «Ўздавдонинспекция»нинг ягона тизимини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудий инспекциялар, марказий ва ҳудудий лабораториялар юридик шахс ҳисобланмайдилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита «Ўздавдонинспекция»га бўйсунадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздавдонинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўздавдонинспекция» ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавдонинспекция»нинг ўз ваколатлари доирасида давлат ресурсидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сақланишини, улардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини, шунингдек уларнинг ифлосланиши, камайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймасликни таъминлашда аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалари ва хулосалари хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздавдонинспекция» юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция»нинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Ц-14, 27-уй, индекси 100011.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Ўздавдонинспекция»нинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар «Ўздавдонинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ва нобуд бўлишини қисқартиришнинг таъминланиши, давлат ресурсларига харид қилинадиган доннинг ҳамда дуккакли, мойли экинлар уруғлари миқдорини ва сифатини аниқлашнинг ҳамда донни етиштириш, қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида улар учун ҳисоб-китобларнинг ишончлилиги юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлашни техник бошқариш соҳасидаги норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек уларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлашда ва экспорт-импорт операцияларида сифатини синаш методлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назоратни олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ичидаги ташишларда, давлат захираси жойини ўзгартиришда сифат сертификатлари берган ҳолда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини давлат томонидан мажбурий текширишларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларида фойдаланиладиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари бўйича низоли масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларига келиб тушадиган янги дон ҳосили сифатини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздавдонинспекция» ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини оширишга доир давлат сиёсатининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш методлари ва воситаларини ишлаб чиқадиган илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидаги дон сифатининг ёмонлашиши, уларнинг нобуд бўлиши ҳолати ва сабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради ҳамда давлат ресурсидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва улардан фойдаланиш борасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурси, давлат захираси ва доннинг суғурта фондидаги озиқ-овқат баланси ҳажмлари ва таркибини бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келишади, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг экспорт-импорт операцияларида уларнинг ҳажмлари ва таркиби бўйича таклифларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати масалалари бўйича ҳудудий ва халқаро ҳамкорлик қилишда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» тизими кадрларини тайёрлаш, уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини, уларнинг сифатли сақланишини ва нобудгарчилиги қисқартирилишини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар юзасидан назоратни белгиланган тартибда амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини зарур даражада жойлаштиришни, қайта ишлашни, реализация қилишни ҳамда уларнинг сифатли сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон сифатини аниқлашнинг ва унинг учун товар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа етказиб берувчилар томонидан ҳисоб-китобларнинг, давлат ресурсидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритишнинг, давлат захираси ва суғурта фондининг ишончлилиги, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари нобудгарчилигини ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омихта озуқаларни ишлаб чиқариш учун улар сифатининг техник кўрсаткичлари, норматив-техник ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сарфланган партиялари юзасидан тозалаш далолатномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини, сақлаш муддатлари ўтишини аниқлайди ва келгусида улардан фойдаланиш имконияти тўғрисида хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсидаги донни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг унинг сифати, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат олиб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобудгарчиликнинг белгиланган нормалари тўғри ва асосли қўлланиши, дон етиштирадиган, қабул қиладиган ва уни қайта ишлайдиган корхоналарда давлат ресурсидаги дондан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг чиқиш нормасига ва сифатига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари учун техник тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва келишишда, донни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида синашнинг амалдаги норматив-техник ҳужжатлари ва методлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мажбурий давлат текширувини ўтказиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ичидаги ташувларда, давлат резерви жойини ўзгартиришда, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатининг мажбурий давлат текширувини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига сифат сертификатлари беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларида фойдаланиладиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати бўйича низоли масалаларни ҳал этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган низоли ҳолатларда, шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган хулосалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция»нинг дон маҳсулотлари сифати бўйича хулосаси узил-кесил ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат ресурсларига келиб тушадиган янги дон ҳосили сифатини ўрганиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доннинг сифати ва технологик хоссаларини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини ошириш ва давлат реестрини шакллантириш, шунингдек ундан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар бериш учун манфаатдор идоралар ва дон етиштирувчилар учун тегишли тавсияномалар тайёрлаш мақсадида янги дон ҳосилини ҳар йили текширувдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. «Ўздавдонинспекция»нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўздавдонинспекция» ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш ташкилотларини белгиланган тартибда текшириш, зарурат бўлганда, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида автомобиль ҳамда темир йўл транспорти орқали қабул қилинаётган ҳамда юклаб жўнатилаётган давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари партияларини, шунингдек давлат захирасидаги дон партиялари миқдорини назорат тартибида тарозида қайта тортиб кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш, қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан белгиланган тартибда намуналар олиш, синовлар ўтказиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолатларда текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун «Ўздонмаҳсулот» АК ташкилотлари мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек зарур ҳолатларда текширилаётган ташкилотлар раҳбарларига дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намуналари бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказиш мақсадида тегишли лабораторияларга жўнатишга кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолатларда улар бўйича навбатдан ташқари хатлов ўтказилишини тайинлаш ёки, стандарт усулида қадоқланган бўлса, қайта тарозидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифати бўйича стандарт талабларига, техник шартларга ва хавфсизлик нормаларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолатларда давлат ресурси ва давлат захирасидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг камомадлари ёки сифати бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан материалларни тегишли органларга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри инспекциялари, таркибий бўлинмалар орқали нодавлат ресурсларидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавдонинспекция» ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. «Ўздавдонинспекция» фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўздавдонинспекция»га Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» бошлиғининг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» бошлиғи мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий лабораториялар мудирлари ўз фаолиятини жойлашган жойидаги ҳудудий инспекциянинг бош инспектори раҳбарлигида амалга оширадилар. Ҳудудий лабораторияларга методик раҳбарлик марказий лаборатория томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўздавдонинспекция» бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» фаолиятига умумий раҳбарликни якка бошчилик асосида амалга оширади ҳамда «Ўздавдонинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида «Ўздавдонинспекция» марказий аппарати ва унинг ҳудудий инспекциялари, марказий ва ҳудудий лабораториялари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» марказий аппарати, марказий ва ҳудудий лабораториялари, ҳудудий инспекциялари тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек «Ўздавдонинспекция»нинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция»нинг ҳудудий инспекциялари, марказий ва ҳудудий лабораториялари тузилмасини ва улар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» марказий аппарати ходимларини, ҳудудий инспекциялар, марказий ва ҳудудий лабораториялар раҳбарлари ҳамда ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция»нинг молия-хўжалик фаолиятини режалаштиради ва ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция»нинг ходимларини рағбатлантириш, уларнинг интизомий жавобгарлиги масалаларини ҳал қилади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тавсия этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавдонинспекция» бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. «Ўздавдонинспекция» ходимларини моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бюджет маблағлари ҳисобига шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ва бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари инспекция ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Ўздавдонинспекция»ни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 848-модда)