Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 08.08.2017 йилдаги ПҚ-3177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.08.2017 йилдаги ПҚ-3177-сон
Kuchga kirish sanasi
14.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабул тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимли ва стратегик фикрлаш кўникмаларига эга малакали бошқарув кадрларини тайёрлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари кадрлари салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратурасига қабул танлов асосида фақат давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия этилган, 40 ёшдан ошмаган, олий маълумотга ва икки йилдан кам бўлмаган раҳбарлик иши тажрибасига эга шахслар орасидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, жойларда давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Академияга 2017/2018 ўқув йили учун квоталар шакллантирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йили учун Академия магистратурасида бошқарув кадрларини тайёрлаш квотаси 1-иловага мувофиқ 60 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 24 нафар ва тўлов-контракт асосида 36 нафар киши этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Академия магистратурасига давлат гранти асосида фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви, давлат муассасалари ва ташкилотлари ходимлари қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Академия ректорига номзодларнинг рейтинг баҳосини ҳисобга олган ҳолда магистратурага белгиланган умумий квоталар чегарасида қабул параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Академия 2017/2018 ўқув йилининг бошланишига қадар магистратура мутахассислиги бўйича белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2017/2018 ўқув йили учун белгиланган давлат грантлари асосида магистратурага қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 8 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3177-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3177-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида магистрларни тайёрлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ихтисосликларнинг номланиши

Жами

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах

вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

Давлат бошқаруви

грант

24

2

1

1

1

2

1

2

1

1

1

2

2

1

6

контракт

36

2

1

1

2

2

3

2

2

2

2

2

3

2

10

Умумий квота

60

4

2

2

3

4

4

4

3

3

3

4

5

3

16