28.07.2017 йилдаги 559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2017 йилдаги 559-сон
Kuchga kirish sanasi
07.08.2017
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг марказий қисмининг меъморий кўринишини яхшилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва марказий қисмини ободонлаштириш, унинг халқаро, хорижий ва маҳаллий молия тузилмалари ва инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туризм инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш, шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида янги замонавий мажмуа — А. Навоий, Олмазор, И. Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудуддаги «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази (кейинги ўринларда — «Tashkent city» ХИМ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent city» ХИМ ҳудудида давлат унитар корхонаси шаклидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектлар қурилиши, шу жумладан ҳудудни муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш, кўчалар, кириш йўллари, автотураргоҳлар қуриш, фавворалар, суғориш ва ташқи ёритиш тизимларини ўрнатиш, шунингдек, умумий фойдаланиладиган жойларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда «Tashkent city» ХИМни батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли, шу жумладан хорижий инвесторларни қурилишга жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда веб-сайтларда «Tashkent city» ХИМ қурилиши ва фаолияти бўйича тақдимот тадбирлари ва кенг реклама кампаниясини ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, салоҳиятли инвесторларни танлаш, улар билан «Tashkent city» ХИМ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан замонавий энергия тежайдиган технологиялар жорий этилишини, шунингдек, юқори технологияли материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида умумий фойдаланиладиган жойлар, муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланишни ва уларга хизмат кўрсатишни, шу жумладан бошқарув компаниясини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб этиш йўли билан ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектлар қуриш, инвесторларга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар бериш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш шартларини, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш усулларини мустақил танлаш, ишларни бажарувчиларни, шунингдек лойиҳа ташкилотларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда «Tashkent city» ХИМ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ва объектлардан фойдаланишда инвесторлар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар, бинолар, иншоотлар ва хоналарнинг мулкдорлари ва фойдаланувчилари томонидан белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой ва нотурар жой биноларини бузиш, ҳудудларни тозалаш, ер қазиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказининг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — Маъмурий кенгаш) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Маъмурий кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудини инвесторлар томонидан қурилиш ишларини олиб боришга тайёрлаш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатларини ташкил этиш ва ваколатли ташкилотларнинг муҳандислик коммуникацияларининг ташқи тармоқларини ўтказиш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли асосда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ Маъмурий кенгашининг ишчи органи функциясини бажариш Дирекция зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекциянинг оилаларни кўчириш, турар жойларни, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва иншоотларни бузиш, ҳудудларни тозалаш, ер қазиш ишларини амалга ошириш, майдон ичидаги муҳандислик ва транспорт коммуникациялари тармоқларини қуриш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ободонлаштириш, реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирларини ўтказиш бўйича харажатлари инвесторлардан уларга бериладиган ер участкалари ўлчамларига мутаносиб равишда тушадиган маблағлар, шунингдек, ҳомийлик хайриялари, кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектлар қурилиши белгиланган тартибда инвесторлар маблағлари, шу жумладан хорижий, халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, ҳомийлик хайриялари, кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияни сақлаш Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ инвесторлардан шартнома асосида тушадиган маблағлар, инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига кўрсатиладиган инжиниринг хизматлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Tashkent city» ХИМни ташкил этиш доирасида «Tashkent city» ХИМнинг бош режасига мувофиқ муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини ҳисобга олган ҳолда ўз маблағлари ҳисобига муҳандислик коммуникациялари келтириш тармоқлари қурилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан биргаликда — А. Навоий, Олмазор, И. Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда «Tashkent city» ХИМни ташкил этиш учун ер участкалари чегараларини белгилаш, кейинчалик Дирекциянинг илтимосномасига кўра инвесторларга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — бир ой муддатда «Tashkent city» ХИМ ҳудудида ҳақиқатда яшаётган оилалар рўйхатини аниқлаган ҳолда, 2017 mйил 1 август ҳолатига кўра бузилаётган уй-жойлар, нотурар бинолар ва иншоотларни хатловдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида яшовчи жисмоний ва юридик шахсларга компенсация сифатида олиб қўйилаётган ер участкаларини якка тартибдаги уй-жойлар ва нотурар бинолар қуриш учун бериш учун ер участкалари ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» ХИМ ҳудудида турар жойлар, нотурар бинолар ва иншоотларни бузиш, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини ўтказган ҳолда объектлар қуриш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларни ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дирекция Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — «Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектлар қуриш учун уларга ер участкалари ажратиш бўйича илтимоснома киритишни давом эттириш учун энг яхши инвестиция таклифларини аниқлаш ва инвесторларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қурилишнинг қисқа ва ўрта муддатли истиқболларини режалаштиришни ҳамда объектларни мақбул жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда «Tashkent city» ХИМни батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов бир ой муддатда етакчи хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда Дирекциянинг тузилмаси ва Устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Закиров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Д. Усманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
559-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги 559-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгаши — ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Маъмурий кенгаш раисининг ўринбосари

Р.Д. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокими

Б.А. Ходжаев

Молия вазири

Г.К. Саидова

Иқтисодиёт вазири

М.М. Икрамов

Адлия вазири

А.Х. Камилов

Ташқи ишлар вазири

Э.М. Ғаниев

Ташқи савдо вазири

А.А. Азизов

Ички ишлар вазири

Б.И. Закиров

Давархитектқурилиш раиси

А.Х. Абдуллаев

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси

А.А. Ахмедхаджаев

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

Р.А. Ғуломов

Давлат рақобат қўмитаси раиси

А.Ш. Қурбонов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Б.Р. Парпиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

М.В. Тохирий

Давлат божхона қўмитаси раиси

М.Б. Нурмуратов

Марказий банк раиси

У.Ж. Суннатов

Бош прокурор ўринбосари

Р.Р. Шарипов

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК директори

Б.У. Абдуллаев

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК директори

Лавозими бўйича

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent city» ХИМ ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК директори

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Маъмурий кенгаш котиби.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгаш, зарурат бўлганда, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.