24.07.2017 йилдаги 537-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2017 йилдаги 537-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида комплекс профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашишда катта ютуқларга эришилди. 1991 йилдан бошлаб қатор юқумли касалликлар билан касалланиш кўрсаткичларининг изчил камайиб бориши кузатилмоқда, шу жумладан «А» вирусли гепатит билан касалланиш 4,5 баравар, ўткир ичак инфекциялари билан касалланиш 4,6 баравар, ўткир респиратор касалликлар билан касалланиш 7,9 баравар камайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактик эмлашлар Миллий тақвимининг такомиллаштирилиши натижасида ҳамда ривожланган мамлакатларнинг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги вақтда 13 та юқумли касалликка қарши вакцинация ўтказилмоқда. Аҳолининг иммунизация билан қамраб олиниши 95 — 99% ни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, юқумли касалликлар профилактикаси даражаси ва даволаш-профилактика муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалалар тўла ечимини топган эмас. Моддий-техник база ҳамда республикада юқумли касалликлар муассасаларининг, шу жумладан юқумли касалликларга ташхис қўйиш лабораторияларининг кадрлар салоҳияти дунё стандартларига мувофиқ эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда 2030 йилга келиб бу касалликларни тугатишга эришиш, самарали профилактика тизимини ташкил қилиш, юқумли касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, республика юқумли касалликлар муассасалари моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йилда Вирусология илмий-тадқиқот институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий юқумли касалликлар касалхоналарида юридик шахс ташкил этмасдан гепатология марказлари ташкил қилиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, гепатология марказлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диспансер кўригидан ва профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда аҳолини оммавий текширишни ташкил этиш мақсадида юқумли касалликлар ва вирусли гепатитларнинг лаборатория диагностикаси самарадорлиги оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эпидемиология, вирусология, микробиологияси, юқумли касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш масалалари бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек тадқиқот натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликлар, шу жумладан вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар «Соғлиқни сақлаш» тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Комплекс чора-тадбирларда кўрсатилган юқумли касалликлар муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда гепатология марказларининг намунавий тузилмаси ва намунавий низомини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда юқумли касалликлар муассасалари, шу жумладан ташкил қилинаётган гепатология марказлари юқори малакали мутахассислар билан таъминланишини, шунингдек тиббиёт ходимлари ва бошқа тегишли мутахассисларнинг малакаси мунтазам равишда ошириб борилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликлар муассасалари, шу жумладан гепатология марказларининг юқумли касалликларга қарши курашиш борасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликлар муассасаларининг юқумли касалликларга, шу жумладан сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш стандартларига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада қўлланилаётган юқумли касалликларга, шу жумладан сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини мунтазам янгилаб бориш мақсадида уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
537-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июлдаги 537-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажарувчилар

Сумма

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш механизми,
кутилаётган натижа

I. Юқумли касалликларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш масалалари бўйича норматив
базани такомиллаштириш

1.

Юқумли касалликлар бўйича мавжуд норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва гепатология марказларининг норматив базасини яратиш.

2017 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.

2.

Аҳоли сонини эътиборга олган ҳолда гепатология марказларининг штат нормативларини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Намунавий штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3.

Юқумли касалликлар муассасалари ва бўлимларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Намунавий штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

II. Сурункали вирусли гепатитлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш

4.

«В» ва «С» вирусли гепатитларга барвақт ташхис қўйишни босқичма-босқич жорий этиш. Республика ҳудудларида ҳар йили диспансер кўриги ва профилактик тиббий кўриклар ўтказиш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

1,52 млн АҚШ доллари

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Юқумли касалликларни барвақт аниқлашни жорий этиш, лабораторияда ташхис қўйиш имкониятларини ошириш

5.

Қон хизматида ташхис қўйишнинг ички ва ташқи назорат сифатини ошириш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Қон ва унинг компонентларида вирусли гепатитларни аниқлаш сифатини мунтазам назорат қилишни жорий этиш. Лабораторияда ташхис қўйиш сифатини ошириш.

6.

Юқумли касалликлар, шу жумладан вирусли гепатитлар профилактикаси масалаларида аҳолининг хабардорлиги даражасини ошириш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, ЎзМАА

-

Халқаро молия институтлари ва донорларнинг грантлари

Самарали профилактик тадбирларни жорий этиш, шу жумладан брошюралар, буклетлар чиқариш, видеоролик ва аудиоэшиттирувишлаб чиқиш. Вирусли гепатитларга барвақт ташхис қўйиш бўйича аҳолини қамраб олишни ошириш.

7.

Даволаш-профилактика муассасаларида гепатитлар билан касалланишнинг касалхоналар ички профилактикаси устидан инфекция назоратини такомиллаштириш.

2017 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

Гемоконтакт инфекцияларнинг юқиш хавфини камайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиб бориш. Қон орқали юқадиган инфекцияларнинг парентерал юқиш хавфини камайтириш.

8.

Даволаш-профилактика муассасаларида инсон аъзоси, тўқималар ва биологик суюқликлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларини «В» вирусли гепатитга қарши вакцинация қилиш (ҳар йили 20 минг киши).

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва донорларнинг грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари орасида касб касалликлари профилактикасини таъминлаш.

9.

Болаларни мактаб ва мактабгача болалар муассасаларига қабул қилишда «А» вирусли гепатитга қарши профилактик эмлашлар ўтказиш зарурлиги ҳақида аҳоли орасида тушунтириш ишларини таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимликлари

-

-

«А» вирусли гепатити билан касалланишни камайтириш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш орқали эпидемик вазиятни яхшилаш

10.

Сурункали «С» вирусли гепатит ва унинг асоратларини даволашда вирусга қарши махсус терапия ўтказиш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

40 млрд сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламини махсус вирусга қарши терапия билан таъминлаш. Сурункали «С» гепатит билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш.

11.

Сурункали вирусли гепатитлар ва уларнинг асоратлари билан касалланиш ҳолатларини ЮКЭМАТ (юқумли касалликлар электрон ахборот тизими) дастурида қайд қилиш.

2018 — 2020 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида сурункали вирусли гепатитларни қайд қилиш тизимини ўрнатиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш. Сурункали вирусли гепатит ҳолатларининг фаолият кўрсатувчи ва янгиланиб турувчи реестрини ташкил этиш.

III. Республикада юқумли касалликлар муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш

12.

Гепатология марказларини замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4,87 млн АҚШ доллари.

Халқаро молия институтлари ва донорларнинг грантлари (ишлаб чиқиш)

Юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга чалинган беморларга ташхис қўйиш сифатини ва даволаш самарадорлигини яхшилаш.

13.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология ИТИ ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ ҳудудларида поликлиникалар қуриш, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар касалхоналарида таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

78,8
млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш. Аҳолининг малакали тиббий ёрдам олиши учун қулай шароитлар яратиш.

IV. Соғлиқни сақлаш тизимининг юқумли касалликлар муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

14.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳузурида гепатология марказларининг мутахассислари, гастроэнтерологлар ва умумий амалиёт врачлари учун гепатология йўналиши бўйича курслар ташкил қилиш ва ўқитиш.

2017 йил сентябрдан бошлаб доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Ўқув дастурини тасдиқлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Тиббиёт ходимларининг билим даражаси ва малакасини ошириш.

15.

Юқумли касалликлар муассасалари, жумладан гепатология марказларининг мутахассисларини ЮКЭМАТ (юқумли касалликларнинг эпидемиологик мониторинги бўйича ахборот тизими)дан фойдаланиш бўйича ўқитиш.

2020-2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Вирусли гепатитлар билан касалланган беморларнинг реестрини шакллантириш, улар ҳолати мониторингини олиб бориш ва касалликларни эрта босқичда даволашни режалаштириш.

16.

Сурункали вирусли гепатитлар ва улар асоратларининг тарқалганлигини аниқлаш ҳамда ташхис қўйиш ва даволашнинг янги юқори технологик усулларини татбиқ этишнинг самарадорлигини ўрганишга йўналтирилган илмий-техник лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш.

2018 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

-

Халқаро молия институтлари ва донорларнинг грантлари

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Илмий салоҳиятни ошириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этиш.

17.

Гепатология соҳасидаги халқаро мутахассислар иштирокида илмий-амалий конференциялар ўтказиш.

Икки йилда бир марта

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг конференциялар ўтказиш бўйича йиллик режасини тасдиқлаш. Гепатология соҳасида дунё тажрибасини ўрганиш.

18.

Яқин ва узоқ хориждаги илғор клиникалар ва марказлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан юқумли касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ва уларнинг профилактикаси борасида тажриба алмашиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун меморандум ва битимлар тузиш.

2017 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

-

-

Меморандум ва битимлар тузиш. Жаҳон стандартлари даражасида ташхис қўйиш сифати ва даволаш самарадорлигини яхшилаш.

19.

Европа ва Осиёнинг илғор гепатология марказларида тажриба орттиришни ташкил қилиш.

доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

-

Халқаро молия институтлари ва донорларнинг грантлари, бюджетдан ташқари маблағлар

Республиканинг тегишли мутахассисларини тайёрлаш ва етакчи гепатология марказларига йўллаш. Юқумли касалликларни даволаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш бўйича алоқалар ўрнатиш.

Комплекс чора-тадбирлар тадбирларини амалга оширишга жами харажатлар:

118,8 млрд сўм ва 6.39 млн АҚШ доллари

шундан:

млрд сўм

млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

- 40

- 1,52

давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари

- 78,8

-

халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва грантлари

-

- 4,87

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 737-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)