Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 7 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва ташкилий ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни ташкил этиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш;
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;
дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирга, бошлиқнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Давлат инспекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
5. Қуйидагилар Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
педагог кадрларга биринчи ва олий малака тоифаси, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ушбу малака тоифасига ва лавозимига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағлар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган маблағлар;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Давлат инспекцияси бир ой муддатда инспекцияни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминласин.
7. Давлат инспекцияси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилига жойлаштирилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилидаги бинони туташ ҳудуди билан бирга Давлат инспекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан топширсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш масаласини ҳал қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
12. Белгилаб қўйилсинки:
а) Педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
б) нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича тегишлилигига кўра аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва касб учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
олий таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари;
(12-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
олий таълимдан кейинги таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир ихтисослик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари миқдорида;
(12-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълими бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир курс учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари.
(12-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази:
тугатилаётган Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармасининг моддий-техника ресурсларини ва тааллуқлилиги бўйича шаклланган ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ўтказсин;
2017 йилда Давлат инспекциясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Давлат инспекциясига зарур маблағлар ажратсин;
Давлат инспекциясига тизимли равишда ўзида мавжуд назорат материаллари банкидан фойдаланиш имкониятини яратсин.
14. Республикадаги барча олий таълим муассасалари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар (ойлик иш ҳақи декан лавозимига тенглаштирилган бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош мутахассис) ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилсин. Бўлимга олий таълим муассасаси талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш ҳамда олий таълим муассасасини ички баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш ва ички баҳолаш натижаларини, таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклансин
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар учун зарур бюджет маблағларини 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу соҳага ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;
ушбу қарордан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Давлат инспекциясига 6 та, шу жумладан, 4 та бириктирилган ва 2 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Давлат инспекциясининг моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун икки ой муддатда маблағлар ажратилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 июль,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Давлат инспекцияси таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширадиган, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказадиган махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
3. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
4. Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Давлат инспекцияси таркибига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлар (кейинги ўринларда Ҳудудий бўлимлар деб аталади) киради.
Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.
7. Давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни ташкил этиш;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш;
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;
дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
9. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилиш;
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;
таълим соҳасидаги бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг педагог кадрларга мос равишда лавозим ва малака тоифаларини беришни ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш даврийлиги ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифалари беришни ташкил этиш;
лавозим ва малака тоифаларига эга бўлган педагог кадрларга белгиланган намунадаги малака тоифаларига оид сертификатлар бериш;
педагог кадрларнинг назорат синовлари натижаси бўйича лавозим ва малака тоифаларига оид сертификатлар берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилишда иш берувчиларнинг таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш сифати бўйича таклифлари асосида мутахассислик малака талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(9-банднинг «а» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларини экспертизадан ўтказиш;
(9-банд «а» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
таълим ташкилотларида ўқув-тарбия ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш;
(9-банднинг «а» кичик банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган фан олимпиадалари, беллашувлар ва турли кўрик-танловларни холис ва адолатли ўтказилишини назорат қилиш, натижаларини таҳлил этиш;
таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
б) идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш соҳасида:
(9-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим сифатини назорат қилиш ва таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
таълим сифати назорати ҳамда аттестация жараёнида қўлланиладиган назорат материалларини ишлаб чиқиш, махфийлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун жалб этиладиган экспертларни танлаш, ўқитиш ва ўқитиш якунлари бўйича ушбу экспертларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
(9-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
(9-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
(9-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим сифати мониторинги, аттестация ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
аттестация натижаларига кўра, таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш;
(9-банднинг «б» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларининг реестрини юритиш;
(9-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёни ва натижаларига доир масалалар бўйича эксперт хулосалари, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар тайёрлаш;
(9-банднинг «б» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим ташкилотларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимномалар киритиш;
(9-банднинг «б» кичик банди ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
в) ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш соҳасида:
(9-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларини аниқлаш мақсадида назорат материалларини ишлаб чиқиш;
назорат ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш, шу жумладан таълим ташкилотларида умумтаълим фанлари ва касбий фанлар бўйича танлаб олиш асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва ўқитиш сифати мониторингини ўтказиш орқали таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
(9-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар ўртасида таълим сифатини ошириш, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларини бажариш даражасини ўрганишга қаратилган интеллектуал кўрик-танловлар, мусобақаларни ташкил этиш;
(9-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмаларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларига асосланган ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш;
таълим ташкилотларида ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
(9-банднинг «в» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим сифатини баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
таълим сифатини баҳолаш натижалари асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатининг умумий ҳолати бўйича таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш;
(9-банднинг «в» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш соҳасида:
(9-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
талабгорларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни ташкил этиш;
талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича эксперт хулосасини тайёрлаш;
талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари ҳақида талабгорларга маълумот бериш;
ижобий эксперт хулосалари асосида лицензияларни расмийлаштириш ва нодавлат таълим ташкилотларига бериш;
(9-банднинг «г» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
д) хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни ташкил этиш соҳасида:
(9-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакилларидан иборат таркибда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) бўйича экспертизадан ўтказувчи эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Эксперт комиссияси деб аталади) шакллантириш ва унинг ишини ташкил этиш;
талабгорлардан хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун зарур бўлган таълим тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
(9-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш ва материалларни Эксперт комиссиясига юборишни ташкил этиш;
(9-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
Эксперт комиссияси томонидан тан олиш учун тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатни экспертизадан ўтказиш натижасига кўра хулоса тайёрланишини ташкил этиш;
(9-банд «д» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
Эксперт комиссиясининг хулосаси ҳақида талабгорга маълум қилиш;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда талабгорларга гувоҳномалар расмийлаштирилишини ташкил этиш;
(9-банд «д» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
е) республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш соҳасида:
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
педагог кадрлар таъминоти, моддий-техник база, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни таълим дастурини амалга ошириш учун етарлилиги юзасидан эксперт хулосасини тайёрлаш;
ж) таълим соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш соҳасида:
(9-банд «ж» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
апостиль қўйиш учун мурожаатлар ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш;
апостиль қўйиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш;
апостиль қўйиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ариза берувчига маълумот бериш.
з) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш соҳасида:
таълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, таълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш;
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тўплаш мақсадида ишчи гуруҳлар ва комиссиялар тузиш;
таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида таълим муассасаларининг рейтингини ҳисоблаб чиқиш;
таълим муассасалари рейтингига оид маълумотлар асосида таълим муассасалари фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни доимий хабардор қилиб бориш;
таълим муассасаларининг рейтинги натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштириш;
таълим муассасалари рейтинги натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш.
и) ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш соҳасида:
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш ва унинг манфаатларини ифодалаш;
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда умумий ўрта таълим муассасаларининг муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрлар халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларда фаол иштирок этишини ташкил этиш юзасидан зарур чоралар кўриш;
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларида тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда илғор тажрибани дунё миқёсида оммалаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
к) дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланишига кўмаклашиш;
миллий олий таълим муассасаларида халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани қўллаш орқали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
миллий олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингига киришига кўмаклашиш учун дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
миллий рейтингда юқори ўринларни эгаллаган олий таълим муассасаларининг тажрибасини оммалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш;
рейтинглар тузиш бўйича дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари методологияси ва халқаро тажрибаси ҳақида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
10. Ҳудудий бўлимлар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
таълим ташкилотлари аттестациясининг ўтказилишини, унинг сифатли ва самарали ташкил қилинишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнида Давлат инспекцияси ва таълим соҳасидаги ҳудудий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнида олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан ўтказиладиган ички баҳолаш жараёнини мувофиқлаштириш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
таълим ва кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ташкилий ишларни амалга ошириш;
таълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, таълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказишда бевосита иштирок этиш;
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда ўқувчиларнинг иштирок этишини ташкил этиш;
таълим муассасаларининг халқаро ташкилотлар ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги масалаларини мувофиқлаштириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
3-боб. Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар, таълим ташкилотларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва қарорларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
таълим ташкилотларида таълим сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг давлат таълим стандартларига, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни таълим соҳасидаги бошқарув органлари ва таълим ташкилотларидан талаб қилиб олиш;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
шартнома асосида илмий-методик ва ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш;
ўзига юклатилган вазифаларни ҳал этиш учун вазирликлар ва идоралар, таълим ташкилотларининг олимлари, амалиётчи педагог ўқитувчи-методистлар ҳамда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда инновацион лабораториялар, таянч таълим муассасаларини белгилаш, мақсадли илмий-тадқиқот, ижодий гуруҳлар, илмий кенгаш ва комиссиялар ташкил этиш;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинар ва ўқувлар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш;
ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим соҳасидаги бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда таълим сифати мониторингини, конференциялар, йиғилишлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
ўз ваколатига тегишли масалаларда ўқув қўлланма, методик ишланмалар, назорат материалларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Давлат инспекцияси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Давлат инспекцияси зарур ҳолларда, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
13. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
14. Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Давлат инспекцияси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Давлат инспекциясининг бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ходимлари, шу жумладан Ҳудудий бўлимлар ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
15. Давлат инспекцияси бошлиғи:
Давлат инспекцияси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
Давлат инспекцияси ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва Ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги низомларини тасдиқлайди;
Давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Давлат инспекцияси фаолиятининг жорий ва истиқбол режаларини тузилишини ташкил этади;
Давлат инспекцияси ходимларини рағбатлантиради ҳамда уларни давлат мукофотлари, фахрий унвонлар, фахрий ёрлиқлар берилишига тавсия этади;
Давлат инспекцияси ходимларини зарур ҳолларда интизомий жавобгарликка тортади.
Давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
16. Давлат инспекциясида Давлат инспекцияси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва юқори малакали ходимлардан иборат таркибда илмий-методик кенгаш ташкил этилади. Илмий-методик кенгаш аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат инспекцияси бошлиғи буйруғи билан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
17. Илмий-методик кенгаш мазкур Низомга мувофиқ Давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнига оид илмий, методик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оид масалаларни кўриб чиқади.
Илмий-методик кенгаш қарорлари Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
5-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш
18. Давлат инспекцияси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
педагог кадрларга биринчи ва олий малака тоифаси, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ушбу малака тоифасига ва лавозимига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағлар;
Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган маблағлар;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
19. Давлат инспекциясининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
20. Давлат инспекцияси бошлиғининг қарорига мувофиқ Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларига улар лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ойлик устамалар белгиланиши, моддий ёрдам кўрсатилиши, хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббус кўрсатиб бажарганлиги учун мукофотланиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
6-боб. Якуний қоида
21. Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/732/1127-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 146-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги ва 3-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Иловада:
11-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази)» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошидаги, 36, 37, 50, 56-бандлардаги ва 1-иловадаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 27-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат тест марказининг» сўзлари «Давлат инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 28-банднинг учинчи хатбошидаги «Давлат тест марказига» сўзлари «Давлат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:
«361. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин», мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.»;
51-банддаги «Давлат тест маркази директори» сўзлари «Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 698-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 08.06.2019 й., 09/19/470/3251-сон, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон; 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон; 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 04.12.2021 й., 09/21/732/1127-сон)