Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1882-5]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 529-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июль,
96-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 7 июлдаги 96-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
2. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибига талабларни белгилайди.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 713-модда)