23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2017
Ҳужжат 01.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини янада тўлиқроқ қондириш, уларнинг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, нарх-навонинг ошиб кетиши, инфляция ва аҳолининг реал даромадлари тушиб кетишига олиб келувчи омиллар шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларининг муҳим вазифалари этиб — биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларга аҳолининг ўсиб бораётган талабини барқарор таъминлаш, шунингдек, истеъмол бозорининг баланслашганлиги юзасидан тизимли мониторинг ва назорат олиб боришни ташкиллаштириш ҳамда товарлар ва хизматларга нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов бошчилигида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх- навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) 2-иловага* мувофиқ ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг эквиваленти 100 млн. АҚШ доллари бўлган бирламчи бадали ҳисобидан шакллантириладиган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармаси кўринишида, унинг маблағлари қатъиян Республика комиссияси қарорлари бўйича сарфланадиган ҳолда ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан импорт қилиш истисно ҳолларда ва фақат товар-хом ашё биржалари, жумладан хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди, Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармонига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ишлатилган маблағлари кейинчалик харид қилинган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички истеъмол бозорида сотишдан келиб тушадиган маблағлар суммаси ҳисобига тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Республика комиссияси қароридан кейин, танлов асосида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Республика комиссияси томонидан белгиланган ҳажмларда жумладан, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шунингдек, ички бозорда етишмаётган бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт қилинишини қисқа муддатларда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республика комиссияси (А.Н.Арипов) ва ҳудудий комиссиялар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб беришнинг тегишли жадваллари ва савдо нуқталарининг жойлашуви жадвалини ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ҳолда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан олиб кириладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини ўз вақтида жойларга етказиб бериш ва сотишни мувофиқлаштирилишини таъминлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх-навони сунъий равишда оширишга ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қатъий чораларни кўрган ҳолда, Жамғарма маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга бўлаётган уринишларга йўл қўймаслик устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда тизимли назоратни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Маҳалла» ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини Жамғарма ҳисобидан етказиб бериш ва сотишнинг барча жараёнлари, охирги истеъмолчига етиб боргунига қадар бўлган жараёнлари устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш бўйича чоралар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Жамғарма ҳисобидан импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари 2018 йилнинг 1 апрелигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари)озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмларда ишлаб чиқарилмайдиган ички истеъмол бозорида талабгор бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ишлаб чиқариш қувватларини етарли даражада фаолият юритишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, қорамолчилик тармоқларининг эхтиёжларини тўлақонли ва сифатли қондириш мақсадида ем-хашак ишлаб чиқариш учун ғалла, уруғлик материаллар ва бошқа хом ашё ресурсларини импорт қилишда божхона ставкаларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, 2017/2018 ўқув йилларида тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларида ўқиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йиллари даражасида сақланиб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йилда ўзининг шахсий валюта ресурслари ҳисобидан бюджетдан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари, аввало, оилавий поликлиникалар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмларни харид қилишга эквиваленти 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча валюта маблағларини ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилги ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида мазкур мақсадларга бюджет маблағларининг оширилган ҳажмлари сақланиб қолиниши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тараққиёт ва тикланиш жамғармасининг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг асосий вазифалари этиб, тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали кредит шартларини юмшатиш, шунингдек, фоизларни тўлашга бўлган харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш ҳамда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатларни тақдим этиш кўринишидаги ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларини амалга ошириш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фоизларни тўлаш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ва тижорат банклари кредитлари бўйича кафолатларни тақдим этиш механизми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг устав капиталларини 500 млн АҚШ доллари суммасида оширишни ҳисобга олган ҳолда, тижорат банкларининг ликвидлиги мавжудлиги устидан доимий мониторингни таъминлаш, хўжалик субъектларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни узлуксиз ўз вақтида тўланилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул-кредит сиёсати инструментларини жадаллаштириш ва ундан қайишқоқлик билан фойдаланиш, шу жумладан, қисқа муддатли ликвидликни бошқариш ва мажбурий резерв талаблари ставкалари бўйича операцияларни, шунингдек, тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда замонавий тўлов технологияларини янада кенг жорий этиш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланиш жозибадорлигини ошириш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда пул воситаларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, шу жумладан, хўжалик субъектлари томонидан савдо тушумини тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиш ва мунтазам назорат текширувларини ўтказиш орқали уни яширишга йўл қўймаслик бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинча низомни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президиуми мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-2647-сонли қарори ижросининг амалга оширилиб борилишини танқидий кўриб чиқсин ҳамда натижалар бўйича амалдаги тартибни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари (нон, ун, пахта ёғи, шакар), шунингдек, пахта шроти ва шелухасига бўлган улгуржи ва чакана нархларни бошқаришнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини танқидий ўрганиб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари экишда бозор механизми асосида ва унинг тузилмасини такомиллаштиришни таъминлайдиган соғлом рақобат муҳитини яратиш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари ва ем-хашак-озуқа маҳсулотларининг асосий турларига барқарор нархларни шакллантириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳожадманд қатламларини тегишли чоралар орқали манзилли қўллаб-қувватлашга оид аниқ таклифларни танқидий ўрганишлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (кейинги ўринларда — департамент) ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига нарх-навони оширишга қарши курашиш соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига (юртимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва ун, гўшт, шакар), шунингдек, шелуха ва шротга бўлган нарх-навони сунъий оширишга, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўналтирилган қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва чек қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасини харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига, шунингдек, шелуха ва шротни сотишда нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини тизимли ўрганиш, аниқланган қонунчилик бузилишлари бўйича материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга йўналтириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органлар ва бозорлар маъмурияти ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция, улар томонидан бозорлар фаолиятини ташкил этишнинг белгиланган тартиблари ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, шу жумладан, нархларни асоссиз кўтариш, уларнинг ҳудудларида ўз фаолиятини норасмий олиб бораётган шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳолатларини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент, уларнинг мулкдорлиги шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан ва фуқаролардан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шелуха ва шротга бўлган нархларнинг оширилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, танқислик ва уларга ажиотаж талабни сунъий вужудга келтириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини олиб бориш, молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда бунда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун зарур ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмаган ҳолда молия- хўжалик фаолиятини текшириш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг низоми ва тузилмасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига бўлган нарх-навони шакллантириш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланиши бўйича материалларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва чоралар кўришни таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ товарлар ва хизматларни танлаб олиш усулларини назарда тутган ҳолда инфляция даражасини мониторинг ва ҳисоб-китоб қилишнинг такомиллаштирилган усулларини 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 23 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3082-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 580-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)