21.09.1999 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.09.1999 йилдаги 438-сон
Kuchga kirish sanasi
21.09.1999
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРГА ШТРИХЛИ КОДЛАШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«EAN International» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан халқаро талабларга мувофиқ, товарлари EAN штрихли кодлари билан тамғаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда товарларни идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш учун «EAN Uzbekistan» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш маркази ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» маркази томонидан штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритишни ташкил этиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ штрихли кодлаш тизимини қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ва услубий материалларни ишлаб чиқиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъминлаш функциялари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан таништириш учун «Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)» мавзуида республика семинари ўтказсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахсларга товарларни штрихли кодлашни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилинаётган маҳсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалашни — 2000 йил 1 мартгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа барча товарларни тамғалашни — 2000 йил охиригача жорий этиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ўз маҳсулотига «EAN International» штрихли кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳолини ва товар ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистон Республикасида товарларни штрихли кодлашни жорий этиш тартиби, қоидалари ва муддатлари тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 21 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
438-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 сентябрдаги 438-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар — бевосита ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотиш учун тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва/ёки етказиб бериладиган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш мақсадидаги) меҳнат маҳсулоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқариш, савдо фаолиятини амалга оширувчи ёхуд хизматлар кўрсатувчи юридик, шунингдек, жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штрихли код билан тамғалаш — штрихли кодни товар бирлиги юзасига қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
GSI штрихли коди — товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун «GSI» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар билан ифодаланган рақамли код;
(кириш қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш бўйича миллий орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Товарларни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш Стандартлаштириш бўйича миллий орган, «GSI» — товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг стандартлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўз товарлари GSI штрих кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон миллий стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «GSI Uzbekistan» уюшмасида рўйхатдан ўтадилар» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш марказида рўйхатдан ўтадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари — ўз товарлари GSI штрихли кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчилар Стандартлаштириш бўйича миллий органга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун Ўзбекистон миллий стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик фаолияти субъекти — штрихли код қўйилган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи буюртмачининг талабига кўра уни етказиб бериш бошлангунга қадар маълумотлар базасини шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий истеъмол тавсифномалари тўғрисида ахборот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «GSI Uzbekistan» уюшмасида рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ТОВАРЛАРНИ GSI ШТРИХЛИ КОДЛАРИ БИЛАН ТАМҒАЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GSI штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Низом қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳсулот (товар)ларни GSI штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳсулотларга (товарларга) қўшимча ишлов берадиган (қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик фаолияти субъектлари уларни шунингдек GSI штрихли коди билан тамғалашлари мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III ва IV бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)