Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарор билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқлаган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 72-бандига мувофиқ, давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 21 июнь,
402-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 402-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1-бандда:
а) биринчи хатбошидаги «кассация» деган сўз «аппеляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан: |
— даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда |
»; |
в) «а1» ва «а2» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) «ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
ж) судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан |
— даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида |
». |
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 402-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 37-модда) илова 1-бандининг «б» кичик банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони) 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илова 1-банди «а» кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 547-модда)