Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулкидан самарали фойдаланиш мақсадида:
(муққадима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг илгари оператив бошқариш ҳуқуқида Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 109-уй манзилида жойлашган бино ва унга тегишли бўлган ҳудудни «Ўзчармсаноат» уюшмасига бепул фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган объектни ўрнатилган тартибда топширишни, «Ўзчармсаноат» уюшмаси эса қабул қилиб олишни, шунингдек, уюшма фаолиятининг қатъий мақсадига мувофиқ ундан самарали фойдаланиш таъминлансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзчармсаноат» Уюшмаси биносига олиб борувчи йўлларни яратишни белгиланган тартибда таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги таркибини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2463-сонли қарорининг 5-илова 4-позицияси чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3058-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 525-модда; (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)