Мирзаев З.Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари | |
2. | Рафиқов К.М. | — | Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
3. | Исроилов Ш.Х. | — | Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири |
4. | Ғуломов Р.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
5. | Ахмаджонов У.М. | — | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти |
6. | Маджидов И.У. | — | Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири |
7. | Азимов М.Б.. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси |
8. | Фарманов А.К. | — | «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори |
9. | лавозими бўйича | — | Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерацияси раиси |
10. | лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
11. | Тошов А.А. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири |
12. | Баязитов К.Ф. | — | Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири, Ишчи гуруҳ котиби |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон
Kuchga kirish sanasi
27.06.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон от спорти федерацияси конференцияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон от спорти федерацияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг номини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига (кейинги ўринларда — Федерация) ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан, ноёб зотли спорт отлари ҳамда Қорабайир ва Ахалтака наслдор от зотлари бош сонини кўпайтириш бўйича ташкилотларга кўмаклашиш;
хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтириш ва парваришлашнинг замонавий усулларини ташкил этиш;
йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш, давлат дастурларини амалга ошириш, маркетинг ва реклама ишларини кенгайтириш;
ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш;
зарур озуқа базани таъминлаш учун ер майдонлари ажратиш масалаларида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш;
отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш, шунингдек, жаҳон бозорида наслли маҳсулот (материал)нинг рақобатдошлигини таъминлаш;
болалар спорт мактаблари тармоғи ва секциялари, от спорти клубларини кенгайтириш, юқори малакали ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачиларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати таркиби ва ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 1, 2, ва 3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузурида Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилиши маъқуллансин.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ва унинг ўринбосарларини конференция делегатлари томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
Федерациянинг ижро этувчи аппарати фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Федерация аъзоларининг — ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Жамғарма маблағлари илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини молиялаштириш, Федерациянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳакамлар, ветеринар ва тақачиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тажриба алмашиш ва ихтисослик билимларини ошириш, шунингдек, алоҳида ўрнак кўрсатган спортчилар, ҳакамлар, зоотехниклар ва йилқичиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Жамғармани шакллантириш манбалари этиб, хайр-эҳсон ёрдамлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
7. Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ишчи гуруҳ (З.Т. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
хорижий давлатларнинг йилқичилик ва от спорти бўйича илғор тажрибаларини жорий этиш, йилқичилик ва от спорти мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ёш спортчиларни жалб қилган ҳолда миллий ва халқаро от спорт турларини ривожлантириш, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, миллий ва халқаро даражада йилқилар кўргазмалари ва аукцион савдоларини ташкил этиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар, шунингдек, йилқичилик бўйича илмий кадрлар ва тайёрлашнинг ўқув режалари ҳамда дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш, кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.
ипподромлар, от спорти клублари ва мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори воситалари, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган мажмуасини қуриш ва 2018 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топшириш;
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахалтака зотли отларни кўпайтиш ва парваришлаш бўйича «Ўзбегим отлари» МЧЖ от заводини қуриш;
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг халқаро от спорти Федерациясининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, 2017 — 2019 йиллар даврида «Марказий ипподром» АЖни қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Федерация ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Федерация ҳузурида От спорти мураббийлари, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачилар Республика мактабини, шунингдек, От спорти бўйича олий спорт маҳорати республика мактаби базасида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасини ташкил этиш;
Федерация, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Марказий ипподром» АЖнинг Отлар карантини ва ветеринария марказини «Марказий ипподром» АЖ ҳудудида ташкил этиш;
Федерация, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбек спорт отлари» МЧЖнинг спорт отларини кўпайтириш бўйича «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ от заводини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Федерациянинг Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Федерацияни белгиланган тартибда зарур бўлган телекоммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2019 й., 07/19/4194/2635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2019 й., 07/19/4194/2635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)