Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Марказни фаолият юритиш учун мос бўлган Тошкент шаҳар ҳудудидаги бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;
Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Марказ биносини босқичма-босқич реконструкция қилсин ҳамда зарур аналитик лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
377-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг
ТУЗИЛМАСИ
* Бўлим пулли хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобига фаолият кўрсатади, штатидаги ходимлар сони ишлар ҳажмига боғлиқ бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аналитик (лаборатория) назоратни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Марказ ўз фаолиятида Экология вазирлигига ҳисобот беради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Экология вазирлигининг қарорлари ва буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
4. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
республика атмосфера ҳавоси, ер юзасидаги сувлар, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш;
чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
оқова ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолатларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш;
атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши ва чиқариб ташланадиган оқова сувлар сифати анализ қилинишини таъминлаш.
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) республика атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси бўйича геоахборот тизимлари технологиялари асосида аналитик назорат ва ифлослантирувчи манбалар мониторингининг ахборот-картографик маълумотлар базасини шакллантиради;
Марказнинг ахборот бюллетенлари ва бошқа расмий нашрларини ҳамда табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги материаллар ва бошқа маълумотлар чоп этилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;
давлат мониторинги тизимида атроф муҳит ҳолатини кузатишни амалга ошириш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш манбалари мониторинги ва аналитик назорат натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларнинг ташланиши, оқова сувларнинг сифати, тупроқнинг ва сув ресурсларининг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар билан белгиланган тартибда таъминлайди;
атроф муҳитнинг (ҳаво, сув ва тупроқ) радионуклидлар ва бошқа хавфли моддалар билан ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Танг вазиятларни бошқариш марказига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига), шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказилишини амалга оширади;
«Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳит ҳолати тўғрисида»ги миллий маърузанинг атроф муҳит ва унинг ифлосланиш манбалари давлат мониторинги тизими тўғрисидаги қисми бўйича маълумотларни тайёрлашда қатнашади.
б) чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш соҳасида:
қаттиқ маиший ва саноат чиқиндилари йиғилган, хом ашё чиқиндихоналари ва заҳарли моддаларни кўмиш шохобчалари жойлаштирилган ҳудудлар тупроғи ифлосланишининг аналитик назоратини амалга оширади;
антропоген манбалар, шунингдек уларнинг таъсир этадиган зонасининг атрофи ва яқинида радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини аналитик назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;
юқори даражада хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти юритиладиган ҳудудларда экологик вазият юзасидан аналитик назоратни олиб боради;
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади, таҳлил қилади ва амалиётга жорий этади;
атроф муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини ташкил қилишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Экология вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
(7-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф муҳитнинг ифлосланиш манбалари ва ер усти экотизими мониторинги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимларига, шу жумладан вазирлик ва идораларининг экологик хизматларига услубий раҳбарликни ташкил этади ва амалга оширади;
(7-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
атроф муҳит объектлари (атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ ва сув қуйқалари)ни, шунингдек хўжалик фаолиятини олиб бориш жараёнида юзага келадиган антропоген манбалар (атмосферага ташламалар ва сувга оқовалар ташлаш манбалари ва тупроқ ифлосланиши)нинг таркиби ва хоссалари кўрсаткичлари миқдорини аниқлашга қаратилган ўлчашларни бажариш услублари соҳасида қўлланиладиган Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, давлатлараро стандартлар ва ўлчашларни бажариш услублари ҳисобини юритишни амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишлар ва ўлчовлар (синовлар) ўтказиш юзасидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
атроф табиий муҳит ва уларни ифлосланиш манбалари давлат мониторинги тизими фаолият юритишида иштирок этади;
сув ресурсларини ифлослантирувчи манбалар, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни ташланиши, тупроқнинг ифлосланиши ва тозалаш иншоотларининг ишлаш самарадорлиги мониторингини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг экоаналитик лабораториялари мутахассисларини мониторинг ўтказиш, атроф муҳит объектларини ва уларнинг ифлосланиш манбаларини аналитик назорат қилиш масалалари бўйича тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этади;
(7-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
г) оқова ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолатларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш соҳасида:
замонавий ўлчов услубларини ўзлаштириш, ўлчашларни бажариш услублари ва илғор услубиётларини такомиллаштириш ҳамда зарур ҳолатларда уларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ва амалиётга татбиқ этиш ишларини олиб боради;
рўйхатга олиш учун тақдим этилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш, уларни қўллашда табиатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларини белгилаш мақсадида экологик баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги тизимига кирувчи тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги техник бошқарув соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар фондини шакллантиради ва юритади;
(7-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрологик таъминлаш талабларига мувофиқ таҳлиллар, ўлчовлар, тест синовлари натижаларининг ягона ва талаб этиладиган аниқлигини таъминлаш ишларини амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўлчовларни бажаришда қўлланиладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ўлчовларини бажаришнинг амалдаги шаҳодатланган ва вақтинча рухсат берилган услубларини ишлаб чиқишни ва нашр этишни амалга оширади, шунингдек услубий марказ ҳақида маълумотлар мажмуини ташкил этишни таъминлаш мақсадида бутун жаҳон маълумотлар Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиришни ва доимий равишда янгилашни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги томонидан белгиланган тартибда идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини олиб борувчи корхоналарнинг экоаналитик лабораториялари фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиб боради;
(7-банд «г» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
кимёвий таҳлилларни бажаришда талаб этиладиган ишончлилик, аниқлик ва ягоналикни таъминлаш мақсадида лабораториялараро таққослама синовлар ва бошқа ташқи назорат шаклларини олиб боришда иштирок этади ва уларни ташкил этади;
ташламалар, оқовалар ва тупроқ ифлосланиши бўйича намуналар олиш ва уларнинг физик-кимёвий таҳлилларини ўтказишнинг илғор услубларини қўллаш юзасидан хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш ишларини амалга оширади;
илмий ва ўқув, шу жумладан чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади ҳамда атроф муҳит объектларини ифлослантирувчи моддалар билан ифлослантирувчи манбалардан оқовалар ва ташламалар ташланишининг аналитик назорати масалалари бўйича халқаро илмий форум ва конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашади;
д) атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши ва чиқариб ташланадиган оқова сувлар сифати анализ қилинишини таъминлаш соҳасида:
баҳсли ҳолатлар ва келишмовчиликлар келиб чиққан вазиятларда шаҳодатлаш доирасига мос равишда назорат объектларида намуналар олиш ва уларни дастлабки қайта ишлашни бажаради, олинган намуналарнинг зарур миқдорий, кимёвий таҳлилини ва визуал кузатишларини ўтказади;
авария ҳолатларида ифлослантирувчи моддаларнинг оқовалари ва ташламаларини чиқаришда ҳамда (заҳарли ва хавфли) чиқиндиларни жойлаштиришда назорат таҳлилларини амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидагиларнинг аналитик (лаборатория) назоратини амалга оширади:
турғун манбалардан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддалар;
корхоналарнинг кўчма манбалари томонидан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддалар;
сув объектларига ташланадиган оқова сувлар;
оқова сувлар ташлайдиган манбалар жойлашган ҳудудлардаги ер усти сувлари;
ерлар (жумладан тупроқ)ни ифлослантирувчи манбалар жойлашган ёки потенциал ифлослантирувчилари бўлган ҳудудларнинг аналитик (лаборатория) назоратини олиб боради;
қонунчиликка мувофиқ атроф муҳит объектларида ифлослантирувчи моддаларнинг оқовалари ва ташламаларини чиқаришнинг физик-кимёвий таҳлилларини ўтказиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ ваколатига кирадиган статистик маълумотларни, ҳисоботларни, аналитик материалларни, хулосалар ва бошқа маълумотларни давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа давлат корхоналаридан сўраш ва бепул олиш;
тупроқни ифлослантирувчи манбалар, оқова ва ер усти сувлари, ташлама манбалари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларига қонунчиликда белгиланган тартибда кириб бориш;
юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида аккредитация доирасига мувофиқ физик-кимёвий таҳлиллар ўтказиш, аналитик ишларнинг бажарилиш тартибини белгиловчи ўлчашларни бажариш услублари ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматларни ҳамда ўз ваколатлари доирасида бошқа хизматлар турларини кўрсатиш;
Марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар (ишлар) учун тўлов миқдорини қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
ўз ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Марказ:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва аккредитация доирасига мувофиқ физик-кимёвий таҳлиллар ўтказишдан, аналитик ишларнинг бажарилиш тартибини белгиловчи ўлчашларни бажариш услублари ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишдан тушадиган тўловлар ва Марказ ихтиёридаги бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
4-боб. Марказнинг фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Марказга белгиланган тартибда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан ловозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Директорнинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Марказнинг харажатлари сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
12. Директор:
Марказ фаолиятини умумий бошқаришни амалга оширади;
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Марказда ижро интизоми ҳолати бўйича бевосита раҳбарликни амалга оширади;
ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Марказ бўлимлари (хизмати) низомини ва Марказ ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ўз ваколати доирасида Марказ ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда Ҳайъат мажлисларида, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан олиб бориладиган ўзи мутасадди бўлган соҳага оид йиғилишларда қатнашади.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Директор қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
13. Марказ директори вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
14. Марказ директорининг ўринбосари:
назоратидаги бўлимларга бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда назоратидаги бўлимларда ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Марказ иш режасида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган тадбирларни талаб қилинадиган давр мобайнида амалга ошириш ва мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда ўрганилган масалаларнинг танқидий таҳлили асосида Марказ директорига муҳокама учун таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги Ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилишга бириктирилган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш учун бўлим бошлиқлари ва мутахассислар билан мажлислар ўтказади;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Марказ директори топшириғига биноан чиқувчи хатларни имзолайди;
Марказ директорига тегишли мутахассислар мажбуриятларини тақсимлаш бўйича таклифлар киритади.
Марказ директорига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
Вазифалар тақсимотига кўра бошқа тегишли функцияларни ҳам амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Марказ ходимлари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши давлат инспекторлари ҳисобланади ва улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тасдиқланган ягона намунадаги формали кийим-бош кийиш ва фарқловчи белгиларга эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва жаримага тортиш тарзидаги маъмурий чораларни қўллаш;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини режали ва қисқа муддатли текширувларда иштирок этиш.
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
16. Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Марказ ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим ойлик маоши, мукофотлар, қўшимча ва устама ҳақлар, шунингдек рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
18. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ажратиладиган ва бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджет муассасаларини ва ташкилотларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари Марказ ходимларига тўланадиган иш ҳақи ва ходимларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоида
19. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 504-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)