Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини янада ошириш, унинг барқарор молиявий ва иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш, бунинг асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликларига уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда самарали ёрдам кўрсатишни таъминлаш, республика ҳудудларида экспорт фаолиятига янги иштирокчиларни жалб этиш, шунингдек, маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг хорижда «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖнинг кенг жойлашишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, чет эл ҳамкорлари сонини кенгайтириш, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ номини акциядорлик жамияти кўринишидаги «Ўзтрейд» ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясига (кейинги ўринларда «Ўзтрейд» АЖ) ўзгартириш йўли орқали ташқи бозорларда ишончли ва барқарор компания имиджини шакллантириш таклифига розилик берилсин.
2. «Ўзтрейд» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ташқи бозорлардаги талаб ва таклифни тизимли ўрганиш ва бунинг асосида тайёр рақобатдош маҳсулотни ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг маҳсулотларини экспортга йўналтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан биргаликда замонавий ишлаб чиқаришлар, иссиқхоналар, музлатиш камералари, кейинчалик уларни экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш бўйича қувватларни ташкил этиш;
экспортга мўлжалланган маҳсулотларни сертификатлаш, реклама тадбирларини ўтказиш, уларнинг халқаро ярмаркалар ва кўргазмаларда иштирок этишини ташкиллаштириш, маҳсулотларни экспорт қилишда ахборот ва консультатив қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича деҳқон ва фермер хўжаликларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари буюртмаларига кўра республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларни белгиланган тартибда етказиб беришни амалга ошириш.
3. «Ўзтрейд» АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 39 нафардан иборат ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)
6. «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки ва Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасига «Ўзтрейд» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга айланма маблағларни шакллантириш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортолди молиялаштирилишини амалга ошириш учун имтиёзли кредит линияларини ажратиш тавсия этилсин.
7. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга бўлган тўловлар интизомини мустаҳкамлаш республика комиссияси (Р.С. Азимов) қайта ташкил этилаётган «Ўзмарказимпекс» АЖ ва «Ўзинтеримпекс» АЖ ташқи савдо компанияларининг имконсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича таклифларни бир ой муддатда кўриб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги:
икки ой муддатда уларнинг активларини кейинчалик «Ўзтрейд» АЖнинг устав фондини шакллантириш учун ўтказган ҳолда «Ўзмарказимпекс» АЖ ва «Ўзинтеримпекс» АЖ ташқи савдо компанияларини қайта ташкил этиш жараёнларини белгиланган тартибда якунласин;
белгиланган тартибда «Ўзтадбиркорэкспорт» ИТСКни тугатиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 май,
ПҚ-3009-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Ўзтрейд» АЖ ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 39 нафар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 июлдаги «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1581-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари тегишинча «Ўзтрейд» АЖ» ва «Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1604-сон қарорининг 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги ПФ-198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2515-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги ПҚ-2463-сон қарори рус тилидаги матнида:
а) 2-бандда:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«о реорганизации внешнеторговых компаний АО «Узмарказимпэкс» и АО «Узинтреимпэкс», создав на их базе АО «Узтадбиркорэкспорт», с возложением на него функции по оказанию содействия субъектам малого бизнеса и частного предпринимательства, а также дехканским и фермерским хозяйствам в реализации их продукции на экспорт»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«о ликвидации СВТК ООО «Узтадбиркорэкспорт»»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Узтадбиркорэкспорт» сўзи «Узтрейд» сўзи билан алмаштирилсин;
«АО «Узтадбиркорэкспорт» сўзлари «АО «Узтрейд» сўзлари билан алмаштирилсин;
«СВТК ООО «Узтадбиркорэкспорт» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 4-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 5-бандидан «АО «Узтадбиркорэкспорт» и» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 7-бандидан «АО «Узтадбиркорэкспорт» и» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 422-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон; 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)