Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, акциядорлик жамиятларидаги давлат активларини ва акциялар улушларини бошқариш самарадорлигини ошириш, хусусийлаштирилган корхоналарни аниқ ва мақсадли қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
2. Қуйидагилар:
акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)
4. Вазирлар Маҳкамаси корхоналарнинг устав жамғармаларида давлат улушини 25 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда уларни фонд бозорида, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин ва қарор қабул қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Вазирлар Маҳкамасининг манфаатдор Комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва корпорациялар билан биргаликда 2000 йилнинг учинчи чораги мобайнида барча давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2000 йил 1 сентябргача акциядорлик жамиятлари устав жамғармаларидаги давлат улушлари миқдорларини ўрганиб чиқсин ҳамда улар устав жамғармаларининг уларга кирмаган марказлаштирилган инвестициялар ва бошқа бюджет ажратмалари миқдорига ўзгартирилишини белгиланган тартибда таъминласин;
бир ой муддатда Давлат мулки қўмитасининг Марказий аппарати тузилмасида ходимларининг чекланган сони 15 нафар бўлган Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бошқариш департаменти ташкил этсин. Белгилансинки, Департамент фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қолдириладиган хусусийлаштиришдан олинган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, акцияларида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларида давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларни танлаш ва уларни ўқитиш ишларини олиб бориш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга ошириш Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий йилнинг охиригача давлатнинг ишончли вакилларини ва ишончли бошқарувчиларни корпоратив бошқариш асосларига ўқитиш бўйича доимий ишловчи курслар ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 июль,
257-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда)