02.05.2017 йилдаги ПҚ-2946-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.05.2017 йилдаги ПҚ-2946-сон
Kuchga kirish sanasi
29.05.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфраструктурасининг жадал ривожлантириш, аҳолини арзон ва шинам уй-жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт муассасалари тармоқларини кенгайтириш давлат дастурларини амалга оширишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида лойиҳа-қидирув ишларининг барқарор ўсишига олиб келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, лойиҳалаш соҳасидаги вазият амалга оширилаётган инвестиция жараёнларининг самарадорлигини оширишга ва лойиҳа-қидирув ишлари сифатини таъминлашга тўсиқ бўлаётган жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикамиз ҳудудларида техник жиҳозлаш ва кадрларнинг касбий тайёргарлик даражаси, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни юқори сифатини таъминлаш имконига эга замон талабларига жавоб берадиган лойиҳа институтларининг мавжуд эмаслиги жиддий камчиликлардан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёш истиқболли лойиҳачи кадрларни жалб этишга етарли эътибор қаратилмаётгани, республикамизнинг ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларида уларни тайёрлаш сифатининг талаб даражасида эмаслиги натижасида аксарият лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакаси паст даражадалигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5030-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг истиқболли ва иқтисодий жиҳатдан самарали инвестиция ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирокини таъминлаш, моддий-техник базаси ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, шу асосда ишлаб чиқиладиган лойиҳалар сифатини жиддий ошириш, шунингдек, шаҳар қурилишига, архитектура ва техник қарор қабул қилиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг республика етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техник базаси ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатлар сифатини ошириш бўйича ишлари қониқарсиз, деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳа-қидирув ишлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг илғор услубларини, замонавий ва энергия самарадор қурилиш материалларининг турларини лойиҳа ечимларига устувор татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда, лойиҳалаштиришнинг замонавий илмий жиҳатдан асосланган технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор лицензияли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда объектларни автоматлаштирилган тарзда лойиҳалаштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологик услублар ва ускуналарни халқаро стандартлар даражасида қўллашни кўзда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий меъёрлар ва стандартларни жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий лойиҳалаштиришдан янада кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни оптималлаштириш ва қийматини пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг барча босқичларида сифатли авторлик назоратини таъминлаш, унинг белгиланган стандартлар, меъёрлар ва тартибларига мослаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилотлари раҳбарлари ва лойиҳа ташкилотларининг барча етакчи мутахассисларининг касбий даражасини тубдан ошириш, ёш иқтидорли мутахассисларни жалб этиш, узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда — комплекс тадбирлар) 1-иловага мувофиқ, тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларида замонавий лойиҳа институтларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилотлари моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республика ҳудудларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУКнинг филиаллари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги лицензияли лойиҳа ташкилотлари базасида етакчи лойиҳа- қидирув ташкилотларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимлари билан бирга, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва уларни уй-жой қурилиши объектларини лойиҳалаш соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдиришда амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, тегишли мутахассислар билан тўлдирилганлиги, моддий-техник жиҳозланганлиги, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш даражаси бўйича етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва мувофиқлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш бўйича бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК билан биргаликда республика ҳудудларида намунавий тузилмаси ва Низомини тасдиқланган ҳолда, унинг филиалларини очишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар, идоралар ва таъсисчи хўжалик бирлашмалар раҳбарлари ҳамда етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари акционерларига қуйидагилар бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари ишларини фаолияти йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларни юқори малакали бошқарув ва муҳандис-техник кадрлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини жойлаштиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия-хўжалик фаолиятининг аҳволи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 январигача лойиҳа ташкилотларида ИСО-9000 турдаги сифат тизими сертификатини босқичма-босқич жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, жумладан, мазкур қарор доирасида республика минтақаларида қайтадан ташкил этилаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб 3 йил муддатга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойда солиғи, асосий фаолият тури бўйича мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат улуши бўйича тўланадиган дивидендлардан бўшаган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ташкилотлар мутахассисларини малакасини оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда, солиқ тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, рўйхат бўйича, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, буюмлар тўплами билан бирга чет элдан келтириладиган махсус техника учун божхона тўловларидан (бож йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-847-сонли қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 2 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2946-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли (механизми)

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда улар иштирокини фаоллаштириш

1.

Республиканинг етакчи лойиҳа ташкилотларида замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Республиканинг етакчи лойиҳа ташкилотларида замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзининг моддий базасини мустаҳкамлаш юзасидан лицензия мажбуриятларини ҳисобга олиб жорий этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил июль

Давархитектқурилиш, вазирлик ва идоралар, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

2.

Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг рейтинг баҳолаш тизимини тартибга солиш

Лойиҳа ташкилотларини Рейтинг баҳолаш уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низомни такомиллаштириш, уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш

2017 йил сентябрь

Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

3.

Қурилиш соҳасида илғор технологиялар ва замонавий материалларни жорий этишда илмий тадқиқотларни ривожлантириш

Техник тартибга солиш ва фан бўлими тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил июль

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, Давархитектқурилиш, вазирлик ва идоралар

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларида техник тартибга солиш ва фан бўлинмаларини ташкил этиш

2017 йил август-сентябрь

Илмий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий-техник ва экспериментал базасини кенгайтириш

2017 йил октябрь

Қурилиш соҳасида илмий тадқиқотлар, илғор технологиялар ва замонавий материалларни жорий этишнинг ўрта муддатли дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш

2017 йил октябрь

Илғор технологиялар ва замонавий материалларни жорий этиш бўйича идоралараро илмий-ишлаб чиқариш экспериментал базаларини ташкил этиш.

2018 йил февраль

4.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга техник вазифаларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш

Вазирлик ва идоралар ҳузурида тегишли ихтисослик бўйича техник кенгашларни ташкил қилиш.

Ваколатли органларда фақат тармоқ техник кенгашининг ижобий қарори бўлган тақдирдагина кўриб чиқишни техник вазифаларни назарда тутувчи тартиб ўрнатиш.

Қурилиш қиймати дастлабки ҳисоб-китобининг мажбурий иловаси.

Техник вазифаларни ишлаб чиқишда мажбурий талабларни ўрнатиш.

2017 йил апрель-май, кейинчалик доимий

Вазирлик ва идоралар — буюртмачилар

5.

Намунавий лойиҳалар, узеллар ва деталларнинг ягона электрон базасини яратиш.

2017 — 2019 йилларда лойиҳа ташкилотларининг АКТларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2017 йил ноябрда қабул қилиш, 2018 йил давомида амалга ошириш

Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

6.

Давархитектқурилиш буюртмаларига биноан амалдаги қурилиш норма ва қоидаларини қайта ишлаш ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда янгиларини ишлаб чиқиш

Амалдаги қурилиш норма ва қоидаларини, шу жумладан, техник регламентларни қайта ишлаш ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда янгиларини ишлаб чиқишга ажратиладиган, молиявий маблағлар квоталарини кўпайтириш

ҳар йил декабргача

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, вазирлик ва идоралар

II. Республика ҳудудларида лойиҳа институтлари филиалларини ташкил этиш

7.

Республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари) «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК филиалларини ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК филиаллари фаолиятини ташкил этиш

2017 йил май — сентябрь

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Филиаллар ва уларнинг намунавий тузилмалари тўғрисида низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил май

Филиалларни конкурс асосида ихтисослашган олий маълумотли ва амалий лойиҳа иш тажрибаси камида 5 йил бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларни танлаш орқали тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан тўлдириш

2017 йил май — сентябрь

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК филиалларини замонавий ташкилий техника, технологиялар, автоматлаштириш тизимлари ва материаллар билан жиҳозлаш

2017 йил

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ва филиалларининг буюртмалар портфелини шакллантиришда кўмаклашиш

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

8.

Самарқанд шаҳрида «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК филиалини ташкил қилиш

Самарқанд шаҳрида «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК филиали фаолиятини ташкиллаштириш

2017 йил май — сентябрь

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

Филиал ва унинг тузилмаси тўғрисида Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил май

Филиални ихтисослашган олий маълумотли ва амалий лойиҳа иш тажрибаси камида 5 йил бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларни танлаш орқали тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан тўлдириш

2017 йил июль — август

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК филиалини оператив бошқарувга бериш билан бирга зарур бўлган ишлаб чиқариш жойлари билан таъминлаш

2017 йил сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давархитектқурилиш, «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК филиалини замонавий ташкилий техника, технологиялар, автоматлаштириш воситалари ва материаллар билан жиҳозлаш

2017-2018 йилларда

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК филиалининг буюртмалар портфелини доимий шакллантиришда кўмаклашиш

доимий

Самарқанд ш. ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар, «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, Давархитектқурилиш

9.

Республика ҳудудларида «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ филиалларини ташкил қилиш

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ филиаллари фаолиятини ташкил этиш

2017 йил апрель-май

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ

Филиаллар тўғрисида Низомлар ва уларнинг намунавий тузилмаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил апрель-май

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ

«Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ филиалларини кейинчалик оператив бошқарувга бепул бериш билан бирга зарур бўлган ишлаб чиқариш жойлари билан таъминлаш

2017 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ

Филиалларни ихтисослашган олий маълумотли ва амалий лойиҳа иш тажрибаси камида 5 йил бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларни танлаш орқали тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан тўлдириш

2017 йил май

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ

«Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ филиалларини замонавий техника, технология ва материаллар билан жиҳозлаш

2017-2018 йилларда

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

«Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ ва филиалларининг буюртмалар портфелини доимий шакллантиришда кўмаклашиш

доимий

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

10.

Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК ўқув марказини ташкил қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш

2017 йил сентябрь

Давархитектқурилиш, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

III. Республика ҳудудларида замонавий етакчи лойиҳа-қидирув
ташкилотларини ташкил қилиш

11.

Амалдаги лицензияли лойиҳа ташкилотлари негизида ҳудудий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини ташкил қилиш

Таъсис ҳужжатларига уларнинг қайта ташкил этилганлигини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш

2017 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини ихтисослашган олий маълумотли ва амалий лойиҳа иш тажрибаси камида 5 йил бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларни танлаш орқали тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан тўлдириш

Етакчи лойиҳа- қидирув ташкилотлари, Давархитектқурилиш

12.

Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

Замонавий ташкилий техника, технологиялар, автоматлаштириш тизимлари ва материаллар билан жиҳозлаш

2017-2018 йилларда

Етакчи лойиҳа- қидирув ташкилотлари, Давархитектқурилиш

13.

Фаолият йўналишлари бўйича ишларни мувофиқлаштириш

Буюртмалар портфелини доимий шакллантиришда кўмаклашиш

доимий

Давархитектқурилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

IV. Лойиҳа-қидирув ташкилотларини профессионал тайёргарлик кўрган ва юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш

14.

Лойиҳа-қидирув ташкилотлари лойиҳаларининг раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош архитекторлари малакасини ошириш, сертификатлаштириш ва аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Лойиҳа-қидирув ташкилотлари лойиҳаларининг раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош архитекторларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги намунавий Низом асосида идоравий норматив ҳужжатни тасдиқлаш

2017 йил октябрь

Давархитектқурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

15.

Лойиҳа ташкилотларига иқтидорли талабаларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш

Ёш мутахассисларни танлаш, ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш, шунингдек, амалий фаолиятни ҳисобот олган ҳолда ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича лойиҳа ташкилотлари ва олий ўқув юртларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида идоралараро битимни ишлаб чиқиш

2017 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давархитектқурилиш, республика олий таълим муассасалари, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

16.

Мутахассислар малакасини тизимли равишда ошириш, шу жумладан, уларни етакчи хорижий илмий-лойиҳа марказларига стажировкага юбориш орқали

Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

ҳар йили

Лойиҳа-қидирув ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, Давархитектқурилиш

17.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва фуқаролар уй-жой қурилишини лойиҳалаш бўйича лекция ва амалий машғулотларнинг ўқув юкламаларини қайта кўриб чиқиш орқали ўқув дастурларини такомиллаштириш

Тегишли фанлар бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

2017/2018 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Давархитектқурилиш, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

V. Лойиҳа ташкилотлари моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш

18.

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш

Замонавий ташкилий техника, дастурий маҳсулотлар, технологиялар, автоматлаштириш тизимлари ва материаллар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил, май, кейинчалик чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, Давархитектқурилиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида ташкил этиладиган «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК институти филиаллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Филиал номи

Филиал жойлашуви*

Фаолият йўналишлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус

Нукус ш., Беруний кўч. (ЎзГАШКЛИТИ биноси)

Минтақа ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини обод қилиш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Фуқаролар уй-жойи, саноат объектлари ва комплексларини қуришга, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштиришга оид билан бирга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2.

Андижон вилояти

Андижон

Андижон ш., Бобуршоҳ кўч., 2

3.

Бухоро вилояти

Бухоро

Бухоро ш., Афросиёб кўч., 333

4.

Жиззах вилояти

Жиззах

Жиззах ш., Ш. Рашидов кўч., 63-а

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши

Қарши ш., Ўзбекистон кўч., 222-а

6.

Навоий вилояти

Навоий

Навоий ш., С. Айний кўч., 52

7.

Наманган вилояти

Наманган

Наманган ш., Намангоний кўч., 18

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд

Самарқанд ш., Фирдавсий кўч., 77

9.

Сирдарё вилояти

Сирдарё

Гулистон ш., Хондамир кўч. (ГУ АС биноси)

10.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё

Термиз ш.,. Хаитқулов кўч., 26-а

11.

Фарғона вилояти

Фарғона

Фарғона ш., П. Маҳмуд кўч., 25

12.

Хоразм вилояти

Хоразм

Урганч ш., А. Қодирий кўч., 102

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* майдонлар ажратилганидан сўнг, филиаллар жойлашуви ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги лицензияланган лойиҳа ташкилотлари негизида бунёд этиладиган ҳудудий етакчи лойиҳа- қидирув ташкилотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Ташкилотлар номи

Жойлашуви

Ходимлар сони

Фаолият тури

Фаолиятнинг қўшимча турлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

«Универсал лойиҳа смета» МЧЖ

Нукус ш., Ғарезсизлик кўч., 65

25

Фуқаролар уй-жойи, саноат объектлари ва комплексларини қуришга, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаш билан бирга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини обод қилиш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаш билан бирга қуриш, тиклаш ва таъмирлаш.

«ҚҚшаҳарқишлоқлойиҳа» МЧЖ

Нукус ш., Шомуротов кўч., 86

37

2.

Андижон вилояти

«Андижон фуқаролойиҳа» МЧЖ

Андижон ш., Бобуршоҳ кўч., 2

50

«Андижон хўжаролойиҳа» МЧЖ

Андижон ш., Фитрат кўч., 214

50

3.

Бухоро вилояти

«Бухоро ЭЛИТИ» МЧЖ

Бухоро ш., Мустақиллик кўч., 3

30

«Бухоролойиҳа» МЧЖ

Бухоро ш., Халқлар дўстлиги кўч., 4

25

4.

Жиззах вилояти

«Жиззах бунёдкор лойиҳа» МЧЖ

Жиззах ш., Ш. Рашидов кўч., 63

25

«Жиззах тадқиқот» МЧЖ

Жиззах ш., Навоий кўч., 3а

30

5.

Қашқадарё вилояти

«Қашқадарё қурилиш лойиҳа сервис» МЧЖ

Қарши ш., Шарқ кўч., 7

25

«Қарши тадқиқот конструкция» МЧЖ

Қарши ш., Ўзбекистон кўч., 234-2

30

6.

Навоий вилояти

«Навоий шаҳарсозлик лойиҳалаш институти» МЧЖ

Навоий ш., А.Темур кўч.,4

48

«Навоий фуқаролойиҳа» МЧЖ

Навоий ш., Ғалаба кўч., 216-С

46

7.

Наманган вилояти

«Наманган саноатлойиҳа» МПХФ

Наманган ш., Н. Намангоний кўч., 18

25

«Келажак-С» МПХФ

Наманган ш., Н. Намангоний кўч., 18

30

8.

Самарқанд вилояти

«Меъмор қурилишлойиҳа» МЧЖ

Самарқанд ш.,
А. Икромов кўч., 1

47

«Парвиз лойиҳа сервис» МЧЖ

Самарқанд ш., Бўстонсарой кўч., 80-А

25

9.

Сурхондарё вилояти

«Сурхонлойиҳа» корхонаси

Термиз ш., А. Навоий кўч., 28

25

«Уйжойсаноатсув-қурилиш» ХК

Термиз ш., М. Қаҳҳор кўч., 14

60

10.

Сирдарё вилояти

«Мирзачўлагро қурилишлойиҳа» МЧЖ

Гулистон ш., Мустақиллик кўч., 38/18

25

«Сирдарё-лойиҳа» МЧЖ

Гулистон ш., Ахтамов кўч., 30

30

11.

Тошкент вилояти

«РИВС-лойиҳа» АЖ

Олмалиқ ш., А.Темур кўч., 53

25

«Одина лойиҳа» МЧЖ

Янгийўл ш., Самарқанд кўч., 174

25

12.

Фарғона вилояти

«Фарғона фуқаролойиҳа» МЧЖ

Фарғона ш., Фарғона кўч., 82

25

«Қўқон Лойиҳа-Қурилиш» МЧЖ

Қўқон ш., А.Т. Хўқандий, 130-б

25

13.

Хоразм вилояти

«Лойиҳа қурилишлюкс» ХК

Урганч ш., Ал-Хоразмий кўч., 62

25

«Хоразм лойиҳақурилиш» корхонаси

Урганч ш., Ал-Хоразмий кўч., 23

25

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-847-сон қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «ташкилотлар» сўзидан олдин «Давархитектқурилиш қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

1.

«ЎзИнжиниринг» РЛИ

2.

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК

3.

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК

4.

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК

5.

«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ

6.

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ

7.

«Ташгипрогор» АЖ

8.

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ

9.

«Боштранслойиҳа» АЖ

10.

«Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ

11.

«Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ

12.

«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК

13.

«ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ

14.

«Ўзенгилсаноатлойиҳа» МЧЖ

15.

«Ўзбек коммунал лойиҳа қурилиш» МЧЖ

16.

«Ўзгазлойиҳа» МЧЖ

17.

«Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ

18.

«Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ

19.

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ

20.

«Гидролойиҳа» АЖ

21.

«Алоқалойиҳа» ДУК

22.

«ЎзГИП» МЧЖ

23.

«Ўзсувлойиҳа» АЖ

24.

«Сувсаноатфуқароли» МЧЖ

25.

«Ўзагросаноатлойиҳа» МЧЖ

26.

«Ўзтиблойиҳа» МЧЖ

27.

«Ҳарбийлойиҳа» ДК

28.

«Чегаралойиҳа» МЧЖ

29.

«Средазенэргосетьпроект» АЖ

30.

«ҚурилишматериалЛИТИ» МЧЖ

».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 381-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)