Ҳужжат кучини йўқотган 14.11.2017 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон
Kuchga kirish sanasi
10.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 14.11.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сонли «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ таъминоти тизимини самарали бошқаришни шакллантириш ва бозор механизмларини кенг жорий этиш, уни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни ҳар тарафлама жалб этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АК ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун, газ таъминотининг туман (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларини танловлар ўтказиш натижаларига кўра, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб хусусий операторларга ишончли бошқарувга топшириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган газ таъминоти туман (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларининг рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувга топшириладиган хусусий операторларни танлаб олиш бўйича танлов комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хусусий операторларни танлаб олиш бўйича танлов комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун хусусий операторларга ишончли бошқарувга топшириладиган газ таъминоти туман (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларини тасдиқланган рўйхатга мувофиқ белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий операторларга сотилган табиий газ қийматининг 21 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда воситачилик мукофотини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий операторлар ходимлар сонидан қатъи назар, ягона солиқ тўловчилари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ва суюлтирилган газни сотишдан тушадиган маблағлар бевосита «Ўзтрансгаз» АКнинг ҳисобварақларига туширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий операторлар табиий газ сотиш ишончли бошқарув шартномалари асосида табиий газ сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олмасдан, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя қилган ҳолда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, етказиб берилган табиий газ учун қарзи бўлиб, тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчилар газ таъминоти тармоқларига қайта уланиши учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорда тўлов ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 496-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 496-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда газ таъминоти объектларини топшириш жараёнларини, газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувга топшириш ва хусусий операторларни танлаб олиш бўйича танловларни ўтказиш тартибини назарда тутган ҳолда, Газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторларга ишончли бошқарувга топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда, етказиб бериладиган табиий газ учун иқтисодиёт тармоқларининг энергетика, нефт-газ, кимё ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини тақсимлаш тартиби ва механизмини назарда тутадиган таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги республика газ таъминоти тизимига хусусий операторларни жалб этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тадбиркорлик субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 20 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2907-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 312-модда, 24-сон, 496-модда)