18.04.2017 йилдаги ПҚ-2898-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2898-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2017
Ҳужжат 01.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек қонунийликни таъминлаш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиноятларни тергов қилиш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ва айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслигини кафолатловчи жиноят-процессуал нормасини қатъий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, суриштирувчи ва терговчиларнинг чинакам процессуал мустақиллигини таъминлаш, уларга нисбатан ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, суриштирувчи ва терговчиларга юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти масалаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятига илғор криминалистик ва илмий-техник воситаларни, шунингдек ишлашнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти (кейинги ўринларда — Тергов департаменти) бевосита Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ҳисобот берадиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мустақил бўлинмаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари тизимига Тергов департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) киради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқ ўринбосарлари бошчилик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги жами штатлар сони 10 тадан кам бўлмаган тергов бўлимларига — туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқ ўринбосарлари бошчилик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов бўлинмалари суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш ва амалга ошириш масалаларида юқори турувчи тергов бўлинмаларига ва Тергов департаментига, ички ишлар органларида хизматни ўташ масалаларида эса — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларига бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятига аралашиш, шунингдек уларнинг ходимлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш ҳамда уларнинг бажарилиши шарт бўлган қарорларини бажармаслик қонунда ўрнатилган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларининг терговчилари лавозимига тайинлаш терговчи сифатида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тақдирда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари суриштирувчилари, терговчилари ва бошлиқларига нисбатан жиноят ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан, Тергов департаментининг терговчилари, бўлинма бошлиқлари ва бошлиғига нисбатан эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ташкил этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментининг тузилмасида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларининг тузилмаларида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари)нинг, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг тузилмаларида суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ва суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар билан жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2017 йил якунлари бўйича суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) иш ҳажмининг таҳлили асосида уларнинг штат бирлигини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференцалоқа тизими жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташкилотларга пуллик асосда эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун келиб тушадиган маблағларни ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси билан биргаликда Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига биринчи навбатда фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича жиноят ишларини тергов қилиш юклатилишини назарда тутган ҳолда ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ўртасида жиноят ишларини тақсимлаш мезонларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини мониторинг қилиш тартибини, бунда уларни рағбатлантириш, юқори лавозимларга кўрсатиш, бошқа тергов бўлинмаларига ўтказишда фойдаланиладиган улар ишини баҳоловчи аниқ мезонларини назарда тутган ҳолда жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2898-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти (кейинги ўринларда — Тергов департаменти) жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига асосан жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга ошириш, шунингдек ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — ИИВ) мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бевосита Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тергов департаменти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тергов департаменти ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тергов департаменти Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ва бланкасига, штампига эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган Тергов департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини акс эттирадиган рамзига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тергов департаментининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Тергов департаментининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни юритишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, республикада шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Тергов департаменти қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишларини тергов қилиш амалиётини, ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида суриштирув ва дастлабки терговнинг асосий кўрсаткичларини умумлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида бошқарув амалиётини ўрганиш, уларнинг фаолиятидаги долзарб муаммоларни ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини жорий ва истиқболли режалаштиришда, ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ривожланишининг асосий йўналишлари концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов бўлинмалари фаолиятининг аҳволи тўғрисида, жиноятларни тергов қилишнинг муаммоли масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалари юзасидан ҳисобга олиш, маълумотлар базаси, ахборот тизимларини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий хорижий ва миллий иш тажрибасини, суриштирув ва дастлабки терговнинг замонавий воситалари, шакллари, усуллари ва тактик услубларини ўрганиш ва амалий фаолиятга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича профилактик тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни комплекс режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини текширишни ўтказиш, суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ва мазкур чораларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан процессуал ва идоравий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ҳисобга олиш-қайд этиш интизомига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятлар ҳақидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқишда қонунийликка риоя этилиши бўйича ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари томонидан дастлабки терговни тўхтатиш, жиноят ишларини тугатишнинг асослилигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга ўз вақтида қидирув эълон қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ички ишлар органларида тўхтатилган жиноят ишлари ва ашёвий далилларнинг сақланишини, шунингдек уларнинг ҳисоби тўғри юритилаётганини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан келиб тушган жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлари ижросини ташкил этиш, шунингдек худди шундай сўровларни хорижий давлатларнинг ваколатли органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ваколатли органларига жиноий таъқибни амалга ошириш мақсадида жиноят ишларини ўрнатилган тартибда юбориш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан юборилган жиноят ишларининг тергов қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-процессуал қонунчилигининг Ўзбекистон Республикасининг жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалаларига оид қисми талаблари ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилишда ахборот-таҳлил, криминалистика ва тезкор-маълумотлар тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, маълумотлар базасини шакллантириш, тергов ҳаракатларини амалга ошириш, далилларни тўплаш мақсадида ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг амалиётига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ишлашга касбий тайёргарлиги, ахлоқий-психологик, иродали ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаб олишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларга нисбатан хизмат текширувларини ўтказиш, текширув натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини таъминлаш учун ўқитишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек жиноятларни тергов қилишда соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ва ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш, алоҳида тоифадаги жиноят ишларини назоратдаги иш юритувини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш борасидаги фаолияти самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш, уни янада ошириш борасида чоралар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича таҳлилий материаллар, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш масалалари бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ва ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки тергов масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек идоралараро ҳужжатлар ва келишувлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосаларни тайёрлаш ва тайёрлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тергов департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тергов департаменти зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ бўлинмаларидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан бошқарув қарорларни қабул қилиш, ахборот-таҳлиллар ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни (уларнинг нусхаларини), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси юзасидан зарур бўлган маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳайъатида ва тезкор йиғилишларда кўриб чиқилиши учун ахборот-таҳлиллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли хизматларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларига, мансабдор шахсларга киритиладиган жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон яратадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари юритуви бўйича жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини чақириш, улардан тушунтиришлар, ҳужжатлар, уларнинг нусхаларини олиш, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келишдан бўйин товлаётган шахсларни ўрнатилган тартибда мажбурий келтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тергов ҳаракатларини олиб бориш, уларни юритишга мутахассислар ва экспертларни жалб этиш, илмий-техник воситалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ички ишлар органларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича тезкор-қидирув юритувидаги материаллар, хизмат текширувлари материаллари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари юритувида бўлган жиноят ишларини ўрганиш учун талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида қонунийликка ва интизомга риоя этилиши аҳволини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тергов департаменти қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида жиноятлар фактлари бўйича жиноят ишларини қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов давомида қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолатларда Тергов департаменти ходимларининг ҳодиса жойига чиқишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тергов департаменти зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тергов департаменти фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тергов департаментига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бошлиғи ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тергов департаменти бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департамент фаолиятига раҳбарлик қилади ва Тергов департаментига юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларини лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ процессуал ваколатлардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ўринбосарлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, уларга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар чиқаради ва раҳбариятга фармойишлар лойиҳаларини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилишда тергов бўлинмаларининг ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва касбий тайёрлашни, шахсий таркибини тарбиялашни, хизмат интизомига риоя этишни таъминлайди ва ташкил этади, ўрнатилган тартибда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда Тергов департаменти ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан тақдирлаш, уларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш ҳақида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Тергов департаменти ходимларига таътил беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган тартибда Тергов департаментида сафарбарлик тайёргарлигини таъминлайди ва ташкил этади, шунингдек Тергов департаментда фуқаро муҳофазаси тадбирлари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментида махфийлик тартиботига риоя этилиши учун жавобгардир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини бевосита ёки ўзининг ўринбосарлари орқали назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлигини, шунингдек ходимлар томонидан ҳар бир аниқланган қонунчилик бузилиши ҳолатларини ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ваколатига кирувчи бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тергов департаменти бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари биринчи ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги жами штатлар сони 10 тадан кам бўлмаган тергов бўлимларига туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тергов департаментининг ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) ҳузуридаги тергов бўлимлари бошлиқлари, «Тошкент-Марказий» вокзали ва «Тошкент» аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқлари ва ходимлари Тергов департаменти бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) ҳузуридаги тергов бўлимлари ходимлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқлари ва ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тергов бўлинмалари суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича юқори турувчи тергов бўлинмаларига ва Тергов департаментига бўйсунади ва ҳисоб беради, ички ишлар органларида хизматни ўташ масалалари бўйича эса — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларига бўйсунади ва ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тергов департаменти фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг процессуал фаолияти устидан назорат қонун билан белгиланган ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иш юритиш ва махфийлик тартиботи бўйича тадбирлар Тергов департаменти томонидан мустақил равишда қонунда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини техник-криминалистик таъминлашни ташкил этадиган ва амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ) марказий аппаратининг бошқарма ҳуқуқидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ тизимига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари эксперт-криминалистика бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказ Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ва бланкасига, штампига эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган Марказ фаолиятининг ўзига хос хусусиятини акс эттирадиган рамзига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини техник-криминалистик жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини, уларнинг амалий апробациясини ташкил этиш ва ўтказиш, эксперт тадқиқотларини ўтказишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини техник-криминалистик жиҳатдан таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анъанавий криминалистик экспертиза ва тадқиқотлар (дактилоскопик, трасологик, хатшунослик, ҳужжатларнинг техник тадқиқоти, баллистик, совуқ қурол тадқиқотлари, портрет), махсус турдаги экспертиза ва тадқиқотлар (физик-кимёвий, портлаш техникаси, автотехник, озиқ-овқат, фоновидеоскопик, электротехник, бухгалтерлик, қурилиш-техник, компьютер технологиялари), шунингдек тегишли мутахассислар ва зарурий техник воситалар бўлганда бошқа турдаги экспертизалар ва тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт тадқиқотлари, шунингдек экспертларнинг тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида иштирок этиши самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органларининг тергов ва тезкор бўлинмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув ва тергов амалиётининг муайян ашёвий далилларнинг эксперт тадқиқотлари бўйича эҳтиёжларини ўрганиш ва зарур бўлганда янги турдаги экспертизаларни ўтказишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун комиссион экспертизаларни ўтказишда иштирок этиш, такрорий ва ўта мураккаб экспертизаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт тадқиқотларини ўтказиш ва тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатларини техник-криминалистик жиҳатдан таъминлаш масалалари борасида республика ва хорижий давлатларнинг бошқа экспертиза муассасалари билан ўрнатилган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва унга услубий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини ўрганиш, инспекторлик текширувларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларига эксперт тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари экспертларининг хулосаларини тақриздан ўтказиш, эксперт тадқиқотларини ўтказишда йўл қўйилган хатолар юзасидан шарҳларни тайёрлаш, экспертларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ва ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларига тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолияти самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш, шунингдек эксперт тадқиқотлари ўтказиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил этиш, иштирок этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт амалиётига фан ва техниканинг замонавий ютуқларини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари экспертларини фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича, шунингдек ички ишлар органларининг бошқа манфаатдор бўлинмалари ходимларини ўқитишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий тажовуз объектлари ёки ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган фотосуратлар, видеоёзувлар ва бошқа портрет маълумотларини ташувчи воситалардаги тасвирлар, фотороботлар, субъектив портретлар, бармоқ ва кафт излари бўйича ҳуқуқбузарларни идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таниб олинмаган мурдаларнинг таниб олиш учун туширилган фотосурати, шунингдек таниб олинмаган мурдаларнинг, руҳий касалликка чалинган ва бошқа сабабларга кўра ўзи ҳақида аниқ маълумотлар бера олмайдиган тирик шахсларнинг дактокарталари бўйича шахсини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тезкор ва тергов бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг бошқа давлат органлари, илмий муассасалари ва ташкилотлари, ўқув юртлари билан ҳамкорлик асосида шахсни идентификациялаш тизимини такомиллаштиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи моддалар, саноат ва қўлда тайёрланган портлатиш қурилмалари, портлатгичлар (қўзғатиш воситалари), қўлда ясалган портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини тайёрлашда қўлланиладиган материаллар, моддалар ва буюмларнинг ҳисобини, автоматлаштирилган дактилоскопик ҳисобини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги ҳисобларни шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни портрети бўйича идентификациялашнинг автоматлаштирилган картотекасини, автоматлаштирилган мультибиометрик маълумотлар картотекасини, қалбаки пуллар, шу жумладан чет эл валюталари картотекасини, қалбаки ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар картотекасини, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, пиротехник буюмлар ва уларнинг таркибий компонентлари бўйича ахборот-маълумот картотекасини, Ўзбекистон Республикаси ва дунёда портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда содир этилган террорчилик ҳаракатлари картотекасини, портловчи қурилмаларни тайёрлаш услублари ва махсус маълумотлар картотекасини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги картотекаларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қирқма ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни юритиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт-криминалистика бўлинмаларига криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни шакллантириш ҳамда юритиш масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини, уларнинг амалий апробациясини ташкил этиш ва ўтказиш, эксперт тадқиқотларини ўтказишни таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида иштирок этиш ва бевосита бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт тадқиқотларининг янги услубларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портлатиш қурилмаларини қўллаган ҳолда содир этилган террорчилик ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, уларни олдини олиш ва чек қўйиш борасида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига оид масалалар бўйича илмий-амалий институтлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт амалиёти таҳлили асосида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини илмий-техник воситалар ва услублар билан техник-криминалистик жиҳатдан таъминлашни такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларда содир этилган террорчилик ҳаракатларида қўлланилган портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари ва портлатиш усуллари бўйича таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ бўлинмаларидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан бошқарув қарорларни қабул қилиш, ахборот-таҳлиллар ва ҳисобот маълумотларни тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар, маълумот ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларининг ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси юзасидан зарур бўлган маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳайъатида ва тезкор йиғилишларда кўриб чиқилиши учун ахборот-таҳлиллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли хизматларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланадиган тартибда ташкилотларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик экспертиза, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврларига мувофиқ эксперт-криминалистика бўлинмалари ишларининг якунларини умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида ички ишлар органларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг бошқа хизмат йўналишлари бўйича ҳужжатларнинг Марказ ваколатига кирувчи масалаларга оид қисмини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолияти масалалари бўйича хизмат текширувлари материаллари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларида қонунийликка ва хизмат интизомига риоя этилиши аҳволини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларини моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарурий чораларни кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ҳолатларда ҳодиса содир бўлган жойда эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари ишлари ҳақидаги зарур бўлган маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказ зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўрнатилган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўрнатилган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар, функциялар ҳамда мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ўринбосарлари ўртасида функционал мажбуриятларини тақсимлайди, уларга юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида ички ишлар органлари томонидан эксперт-криминалистика бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига фармойишлар лойиҳасини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт-криминалистика фаолиятини амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш, касбий тайёргарлиги, хизмат интизомига риоя этилишини ташкиллаштиради, ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларини ўрнатилган тартибда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда Марказ ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан тақдирлаш, уларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш ҳақида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимларига таътил беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган тартибда Марказда сафарбарлик тайёргарлигини таъминлайди ва ташкил этади, шунингдек Марказда фуқаро муҳофазаси тадбирлари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт-криминалистика бўлинмаларида махфийлик тартиботига риоя этилишини ташкил этишга, шу жумладан маълумотларнинг техник хавфсизлиги бўйича тадбирлар ўтказилишига жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятини бевосита ёки ўзининг ўринбосарлари орқали назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлигини, шунингдек ходимлар томонидан ҳар бир аниқланган қонунийлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатларини ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирадиган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказ бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари биринчи ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказ ходимлари Марказ бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, сафдорлар таркиби бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари эксперт-криминалистика бўлимлари бошлиқлари Марказ бошлиғи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари эксперт-криминалистика бўлимлари ходимлари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари эксперт-криминалистика бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари эксперт-криминалистика бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш юритиш ва махфийлик тартиботи бўйича тадбирлар Марказ томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Эксперт-криминалистика бўлинмаларини криминалистик техника ва бошқа моддий-техник воситалар ҳамда ускуналар билан жиҳозлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 290-модда№; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)