18.04.2017 йилдаги ПҚ-2898-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2898-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек қонунийликни таъминлаш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиноятларни тергов қилиш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ва айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслигини кафолатловчи жиноят-процессуал нормасини қатъий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, суриштирувчи ва терговчиларнинг чинакам процессуал мустақиллигини таъминлаш, уларга нисбатан ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, суриштирувчи ва терговчиларга юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти масалаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятига илғор криминалистик ва илмий-техник воситаларни, шунингдек ишлашнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти (кейинги ўринларда — Тергов департаменти) бевосита Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ҳисобот берадиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мустақил бўлинмаси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари тизимига Тергов департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) киради;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқ ўринбосарлари бошчилик қилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги жами штатлар сони 10 тадан кам бўлмаган тергов бўлимларига — туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқ ўринбосарлари бошчилик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов бўлинмалари суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш ва амалга ошириш масалаларида юқори турувчи тергов бўлинмаларига ва Тергов департаментига, ички ишлар органларида хизматни ўташ масалаларида эса — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларига бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятига аралашиш, шунингдек уларнинг ходимлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш ҳамда уларнинг бажарилиши шарт бўлган қарорларини бажармаслик қонунда ўрнатилган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларининг терговчилари лавозимига тайинлаш терговчи сифатида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тақдирда амалга оширилади;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари суриштирувчилари, терговчилари ва бошлиқларига нисбатан жиноят ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан, Тергов департаментининг терговчилари, бўлинма бошлиқлари ва бошлиғига нисбатан эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ташкил этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментининг тузилмасида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларининг тузилмаларида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари)нинг, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг тузилмаларида суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ва суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар билан жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2017 йил якунлари бўйича суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) иш ҳажмининг таҳлили асосида уларнинг штат бирлигини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференцалоқа тизими жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси билан биргаликда Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига биринчи навбатда фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича жиноят ишларини тергов қилиш юклатилишини назарда тутган ҳолда ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ўртасида жиноят ишларини тақсимлаш мезонларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини мониторинг қилиш тартибини, бунда уларни рағбатлантириш, юқори лавозимларга кўрсатиш, бошқа тергов бўлинмаларига ўтказишда фойдаланиладиган улар ишини баҳоловчи аниқ мезонларини назарда тутган ҳолда жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2898-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти (кейинги ўринларда — Тергов департаменти) жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига асосан жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга ошириш, шунингдек ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — ИИВ) мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бевосита Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тергов департаменти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тергов департаменти ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тергов департаменти Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ва бланкасига, штампига эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган Тергов департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини акс эттирадиган рамзига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тергов департаментининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Тергов департаментининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни юритишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, республикада шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Тергов департаменти қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишларини тергов қилиш амалиётини, ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида суриштирув ва дастлабки терговнинг асосий кўрсаткичларини умумлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида бошқарув амалиётини ўрганиш, уларнинг фаолиятидаги долзарб муаммоларни ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини жорий ва истиқболли режалаштиришда, ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ривожланишининг асосий йўналишлари концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов бўлинмалари фаолиятининг аҳволи тўғрисида, жиноятларни тергов қилишнинг муаммоли масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалари юзасидан ҳисобга олиш, маълумотлар базаси, ахборот тизимларини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий хорижий ва миллий иш тажрибасини, суриштирув ва дастлабки терговнинг замонавий воситалари, шакллари, усуллари ва тактик услубларини ўрганиш ва амалий фаолиятга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича профилактик тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни комплекс режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини текширишни ўтказиш, суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ва мазкур чораларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан процессуал ва идоравий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ҳисобга олиш-қайд этиш интизомига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятлар ҳақидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқишда қонунийликка риоя этилиши бўйича ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари томонидан дастлабки терговни тўхтатиш, жиноят ишларини тугатишнинг асослилигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга ўз вақтида қидирув эълон қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ички ишлар органларида тўхтатилган жиноят ишлари ва ашёвий далилларнинг сақланишини, шунингдек уларнинг ҳисоби тўғри юритилаётганини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан келиб тушган жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлари ижросини ташкил этиш, шунингдек худди шундай сўровларни хорижий давлатларнинг ваколатли органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ваколатли органларига жиноий таъқибни амалга ошириш мақсадида жиноят ишларини ўрнатилган тартибда юбориш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан юборилган жиноят ишларининг тергов қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-процессуал қонунчилигининг Ўзбекистон Республикасининг жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалаларига оид қисми талаблари ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилишда ахборот-таҳлил, криминалистика ва тезкор-маълумотлар тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, маълумотлар базасини шакллантириш, тергов ҳаракатларини амалга ошириш, далилларни тўплаш мақсадида ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг амалиётига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ишлашга касбий тайёргарлиги, ахлоқий-психологик, иродали ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаб олишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларга нисбатан хизмат текширувларини ўтказиш, текширув натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини таъминлаш учун ўқитишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек жиноятларни тергов қилишда соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ва ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш, алоҳида тоифадаги жиноят ишларини назоратдаги иш юритувини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш борасидаги фаолияти самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш, уни янада ошириш борасида чоралар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича таҳлилий материаллар, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш масалалари бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ва ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув ва дастлабки тергов масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек идоралараро ҳужжатлар ва келишувлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосаларни тайёрлаш ва тайёрлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тергов департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тергов департаменти зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ бўлинмаларидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан бошқарув қарорларни қабул қилиш, ахборот-таҳлиллар ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни (уларнинг нусхаларини), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси юзасидан зарур бўлган маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳайъатида ва тезкор йиғилишларда кўриб чиқилиши учун ахборот-таҳлиллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли хизматларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларига, мансабдор шахсларга киритиладиган жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон яратадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари юритуви бўйича жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини чақириш, улардан тушунтиришлар, ҳужжатлар, уларнинг нусхаларини олиш, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келишдан бўйин товлаётган шахсларни ўрнатилган тартибда мажбурий келтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тергов ҳаракатларини олиб бориш, уларни юритишга мутахассислар ва экспертларни жалб этиш, илмий-техник воситалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ички ишлар органларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича тезкор-қидирув юритувидаги материаллар, хизмат текширувлари материаллари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари юритувида бўлган жиноят ишларини ўрганиш учун талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида қонунийликка ва интизомга риоя этилиши аҳволини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тергов департаменти қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида жиноятлар фактлари бўйича жиноят ишларини қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов давомида қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолатларда Тергов департаменти ходимларининг ҳодиса жойига чиқишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тергов департаменти зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тергов департаменти фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тергов департаментига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бошлиғи ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тергов департаменти бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департамент фаолиятига раҳбарлик қилади ва Тергов департаментига юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларини лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ процессуал ваколатлардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ўринбосарлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, уларга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар чиқаради ва раҳбариятга фармойишлар лойиҳаларини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни тергов қилишда тергов бўлинмаларининг ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва касбий тайёрлашни, шахсий таркибини тарбиялашни, хизмат интизомига риоя этишни таъминлайди ва ташкил этади, ўрнатилган тартибда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда Тергов департаменти ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан тақдирлаш, уларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш ҳақида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Тергов департаменти ходимларига таътил беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган тартибда Тергов департаментида сафарбарлик тайёргарлигини таъминлайди ва ташкил этади, шунингдек Тергов департаментда фуқаро муҳофазаси тадбирлари бажарилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаментида махфийлик режимига риоя этилиши учун жавобгардир;
(12-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-171-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини бевосита ёки ўзининг ўринбосарлари орқали назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлигини, шунингдек ходимлар томонидан ҳар бир аниқланган қонунчилик бузилиши ҳолатларини ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов департаменти ваколатига кирувчи бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тергов департаменти бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари биринчи ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги жами штатлар сони 10 тадан кам бўлмаган тергов бўлимларига туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тергов департаментининг ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) ҳузуридаги тергов бўлимлари бошлиқлари, «Тошкент-Марказий» вокзали ва «Тошкент» аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқлари ва ходимлари Тергов департаменти бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) ҳузуридаги тергов бўлимлари ходимлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари бошлиқлари ва ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тергов бўлинмалари суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича юқори турувчи тергов бўлинмаларига ва Тергов департаментига бўйсунади ва ҳисоб беради, ички ишлар органларида хизматни ўташ масалалари бўйича эса — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларига бўйсунади ва ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тергов департаменти фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг процессуал фаолияти устидан назорат қонун билан белгиланган ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иш юритиш ва махфийлик режими бўйича тадбирлар Тергов департаменти томонидан мустақил равишда қонунда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-171-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 290-модда№; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)